Давлат (қардош тиллар) тили


Лойиҳани бажариш босқичлари



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

 
Лойиҳани бажариш босқичлари:
аудиториядан ташқари фаолият 
даврида.
 
Якуний босқич:
лойиҳа тақдимоти, лойиҳа ва аудитория машғулотида 
талабаларнинг лойиҳалаштириш фаолиятини баҳолаш. 
Лойиҳа 
асосида 
ўқитишни 
бошқариш:
аудиториядан 
ташқари 
фаолиятда.
 
Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома. 
Лойиҳа асосида ўқитиш жараѐнида қуйидагилар қўлланилади: 
ўқитиш усуллари:
лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари 
билан ишлаш, тақдимот;
ўқитиш шакллари:
оммавий, алоҳида, гуруҳли;


227 
ўқитиш воситалари:
лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатмалар, 
компьютер технологиялари. 
ЎҚУВ ЛОЙИҲА
“Сўзнинг қудрати ҳақида алломаларнинг қарашлари” 
ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ
Кириш. 
Ҳар бир инсон ўз она тилида тўғри, тушунарли, эркин ва чиройли гапира 
олиши лозим. Ўз фикрини ифодалашда, суҳбат чоғида, бирон мавзуда маъруза 
қилганда унга нутқий маданият борасидаги билимлар жуда зарур бўлади. 
Ўзбек халқи жамият тараққиѐти ва кишиларнинг ўзаро алоқа қилишида 
нутқ маданиятининг ўрни, нотиқлик санъати, кишилар олдида чиройли сўзлай 
билиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратган. Буни биз алломаларимиз 
асарларида кўришимиз мумкин. Ўрта Осиѐ маданияти тарихида ҳам нутқ 
маданияти билан шуғулланиш ўзига хос мавқейига эгадир. Машҳур турколог 
М. Қошғарийнинг «Девони луғатит турк» асари бу масаланинг жуда қадимдан 
ўртага қўйиб келинганлигидан гувоҳлик беради. У даврларда шартли равишда 
Нутқ одоби 
деб юритилган қоида ва кўрсатмаларда содда ва ўринли гапириш, 
қисқа ва мазмундор сўзлаш, эзмалик, лақмаликни қоралаш, кексалар, устозлар 
олдида нутқ одобини сақлаш, тўғри, рост ва дадил гапириш, ѐлғончилик, 
тилѐғламаликни қоралаш ва бошқалар ҳақида гап боради. 
Бу ўринда биз улуғ ўзбек шоири Алишер Навоийнинг нодақи алоҳида 
ҳурмат билан тилга оламиз. Навоий нотиқлик санъатини ўз даврида юксак 
даражага кўтарибгина қолмай, нутқ маданияти назарияси билан ҳам жиддий 
шуғулланган. У «Маҳбубул-қулуб» асарининг 24-бобини воизликка (нотиқлик 
санъатига) бағишлаган. «Муҳокаматул луғатайн» ва «Мажолисун нафоис» 
асарлари эса бевосита тилшуносликнинг назарий муаммоларини ҳал қилишга, 
ўзбек тилининг бошқа тиллар ўртасида тутган ўрнини белгилаб беришга 
ҳамда ўзбек нутқи маданиятини ўрганишга қаратилган. 
Ўрта Осиѐ нотиқлигининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат эдики, 
у энг аввал ўша давр тузудақинг манфаатларига хизмат қилар эди. Бу даврда 
нотиқлик санъати усталарининг надимлар, қиссагўйлар, масалгўйлар, 
бадиҳагўйлар, қироатхонлар, муаммогўйлар, воизлар, гўяндалар, маддоҳлар, 
қасидахонлар деб юритилиши ҳам ана шундан далолат беради. 
Нутқ маданияти соҳасининг пайдо бўлиш тарихи ўрганилиши лозим, 
тилшуносликда шу ном билан эмас, аммо шу соҳа доирасида қилинган ишлар 
белгиланиши ва нутқ маданият соҳасининг илмий тарихи яратилмоғи керак; 
нутқ маданияти илмий-назарий, илмий-амалий муаммо ва соҳа сифатида 
исботлаб берилмоғи лозим; 
нутқ маданиятини мақсад ва вазифалари, таҳлил қилинаѐтган тил 
материаллари норматив йўналишда ѐритилмоғи ва баҳоланмоғи керак; 
нутқ маданияти илмий-амалий соҳа сифатида ҳам асосланмоғи лозим. 
Нутқ маданияти бўйича хрестоматиялар тузиш, нутқ маданияти малакасини 
ҳосил қилишга қаратилган машқлар, амалий ишларни қамрайдиган 
қўлланмаларни яратиш мана шу вазифалар қаторига киради; 


228 
нутқ маданиятининг лисоний мезонларини белгилаш лозим. Шу 
муносабат билан нутқ маданиятининг мантиқшунослик, одобшунослик 
(етика), эстетика, руҳшунослик, педагогика, ижтимоиѐт, психолингвистика 
сингари фанлар ѐки фан соҳалари билан алоқадор томонларини аниқлаш, 
маданий нутқни белгилашда мантиқийлик, одоблилик ва гўзаллик, руҳий ва 
педагогик мезонларнинг тутган ўрнини ўрганиш муҳимдир. 
Хуллас, нутқ маданиятининг ҳозирги давр тилшунослигида ўзига хос 
илмий соҳалиги шубҳасиздир. Эндиликда гап ушбу соҳанинг аниқ мақсади ва 
вазифаларини илмий равишда белгилаш ва исботлаш тилшуносларнинг 
галдаги муҳим вазифасидир. 
Нутқ маданияти тушунчасининг лисоний, илмий, илмий-амалий 
мундарижаси ҳозирда ҳам изчил белгиланган эмас. Шу сабабли 
нутқ 
маданияти 
деганда нимани англамоқ керак? 
Тил маданияти 
дейиш тўғрими 
ѐки 
нутқ маданияти 
дейиш ўринлими? Балки баъзи тилшунослар таклиф 
қилишаѐтгандек, 
нутқ одоби 
ва 
сўз одоби 
атамаларини қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Қадимий давр кишиларида нутқ маданияти ва тилни эгаллашнинг 
кўринишлари табиий ҳолда, табиий инстинкт ва кўникма тарзида, ўз-ўзидан 
яшаган ва ривожланган. Қадимий даврларда нутқ маданияти кўртаклари 
кўпроқ тил одоби (нутқ одоби) тарзида намоѐн бўлган. Тилни эгаллаш, умуман 
тилдан, нутқ воситаларидан ўринли фойдаланиш, тилга муносабат ва ҳурмат 
қадимда, асосан, ахлоқий нормалар орқали бошқарилиб турган. Бундай ахлоқ-
одоб нормаларининг мазмуни, унинг асосий таянчлари ва талаблари халқнинг 
ижоди бўлмиш мақолларда, туркий халқларнннг қадимий ѐзма обидаларида бу 
масалага оид билдирилган фикрларда, шунингдек, Шарқ, Ўрта Осиѐда яшаган 
донишмандлар, ѐзувчи ва шоирларнинг, тарихнависларнинг асарларида тил, 
нутқ, нутқ одобига оид битилган сатрларда яхши ифодаланган ва бизгача етиб 
келган. 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish