Давлат (қардош тиллар) тили



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

3.
 
Таълимнинг ноанъанавий шакллари
Таълимнинг ноанъанавий шакли сифатида ташкил этиладиган 
баҳс-
мунозара, давра столи, матбуот конференцияси 
муайян предметнинг муҳим 
мавзулари юзасидан ташкил этилиб, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ўз 
фикрини илгари суриш, уни асослаш ҳамда ҳимоя қилиш қобилиятини 
шакллантириш учун хизмат қилади. Бу каби дарсларнинг ташкил этилишида 
мақсаднинг аниқлиги, шунингдек, ўқитувчиларнинг фаол иштироки муҳим 
аҳамиятга эга. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда ўқитувчи ва 
ўқувчи муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, табиат қўйнида 
ѐки бошқа жойларда дарс ўтиш, турли жойларда жонли мулоқот ўтказиш, 
учрашувлар ташкил этиш ўқувчиларни олинган билим ва малакаларини 
амалда бевосита қўллашга ва натижасини ўз кўзи билан кўришга ѐрдам 
берувчи муҳим воситалардан биридир. Бу ноанъанавий методлари вақти-вақти 
билан ўқувчилар муҳим бир билим ва малакаларга эга бўлгач фойдаланиш 
керак. Ноанъанавий дарс шаклларидан бири эскурсия ҳисобланади. 
Экскурсия 
бевосита кузатиш асосида муайян жараѐн, воқеа-ҳодиса ѐки 
фаолият мазмунини ѐритувчи билимларнинг пухта ўзлаштирилишини 
таъминловчи таълим шаклидир. Экскурсиялар синф-дарс тизими, шунингдек, 
амалий машғулотлардан тубдан фарқ қилади. Экскурсия давомида бир 
ўриндан иккинчи ўринга кўчиб юрилади. Шу боис ўқувчилардан интизомга 
қатъий риоя қилиб талаб этилади. Ўқувчилар объектни кузатиш жараѐнида 
вақти-вақти билан саволлар берадилар, зарур маълумотларни ѐзиб борадилар. 
Экскурсия якунида ўқитувчи бугунги кузатишларини аввал ўзлаштирилган 


66 
материалларга боғлаб суҳбат ўтказади. Экскурсия материаллари асосида баѐн 
ѐки иншо ѐздириш экскурсия натижаларини самарали бўлишига ѐрдам беради.
Викторина ва мўъжизалар 
майдони шаклида ўтказилаѐтган дарслар 
беллашув хусусиятига эга бўлиб, ўқувчиларни фаолликка ундайди. Ҳозирги 
кунда таълим жараѐнида янги педагогик технологияларнинг интерфаол 
методларини ўқув жараѐнига татбиқ қилиш кун сайин кучайиб бормоқда. 
Бизга яхши маълумки, метод ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлигида 
ташкил этилаѐтган таълим жараѐнида қўйилган мақсадга эришиш усули 
саналади. 
Маъруза методи 
таълимнинг юқори босқичларида, айниқса олий таълим 
босқичида кенг қўлланадиган дарс шакллари бўлиб, унинг суҳбат маъруза, 
муаммоли маъруза, масофавий маъруза каби турлари мавжуд. Маъруза 
дарслари билимларнинг асосан ўқувчининг бевосита ўз нутқи билан 
талабаларга етказилиш усули бўлиб, у ўқувчида ниҳоятда кенг қамровлилик, 
сухандонликни талаб этади. Маърузанинг бир маромда бориши, ундан янги 
фикрларнинг йўқлиги ѐки ўқитувчи овози, нутқининг талабга жавоб 
бермаслиги талабаларни дарсдан чалғишларига ва қониқмасликларига олиб 
келади. Шунинг учун маъруза дарслари катта тайѐргарлик талаб этади. Ҳар 
бир маърузачи ўқитувчи мутахассис, ўз соҳаси бўйича янгиликлардан 
хабардор бўлиши ва ўз маърузасида экс эттириб бориши, ўзининг нотиқлик 
маҳорати орқали талабаларни жалб қила олиши, ҳар бир талабани ўз 
назаридан қочирмайдиган, энг нафаол талабани ҳам дарсга қизиқтира олиш 
қобилиятга эга бўлиши талаб қилинади. Бунинг учун фақат яхши мутахассис, 
ўткир билимдон, нотиқ ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлишнинг ўзи 
кифоя қилмайди. Ўқитувчи яхши методист ҳам ва аудитория қабул қилиш, 
кайфиятига қараб дарс бериш усулларини, методларини ўзгартириб туриши 
керак. Шу боис суҳбат маърузадан муаммоли маърузага ўтиш ѐки аксинча 
дарсни муаммоли маъруза билан бошлаш ва суҳбат маъруза билан якунлаш 
ҳам мумкин.

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish