оптик кучайтиргич
ингл: optical amplifier
рус: оптический усилитель
Оптик нурланиш қувватини кучайтиришни таъминловчи кучайтиргич. Оптик канал ва тизимларда, ёруғликни кучайтириш ташқи манба энергияси эвазига амалга оширилади. Кучайтиргичнинг асоси бўлиб, актив физик муҳит ҳисобланади, унда энергетик дам бериш ҳисобига нурланиш қуввати ортади. Актив физик муҳит сифатида, лазерларда ишлатиладиган моддалар ишлатилади. Кучайтиришда, бошлан-ғич сигнал спектри ўзгариши мумкин.
оптик тола
ингл: optical fiber
рус: оптическое волокно
Диаметри 50-125 мкм бўлган, кўпинча
кварцдан ясалган, юпқа шаффоф тола. Оптик кабелда ёруғлик узатгичлари сифатида ишлатилади. Оптик тола, маълумотларни узатишда жуда кам йуқотишга ва кенг ўтказиш
қобилиятига эга бўлиб, электромагнит
шовқинларни сезмайдиган, амалдаги бенуқсон муҳитдир.
оптик толали кабель
Пп
протокол
ингл: protocol
рус: протокол
Қурилма, дастур ва маълумотларга ишлов бериш тизимларига ҳамда жараёнлар ёки фойдаланувчиларнинг ўзаро ишлашига оид алгоритмни белгиловчи жами қоидалар.
Масалан, алоқа линияси протоколи
– маълумотлар улушининг тузилмаси ва кодлаш усулларини ва унинг алоқа линиялари орқали узатиш жараёнини тартибга солувчи қоидалар. Интернет тармоғи протоколлари – IP
протоколлари.
протоколлар стеки
ингл: protocol stack
рус: стек протоколов
OSI эталон модели қўшни поғоналарини
қамраб олувчи, иерархик ташкил қилинган протоколлар тўплами, масалан, TCP/IP протоколлари стеки.
Рр
рақам-аналог ўзгартириш
ингл: digit-to-analog conversion (DAC)
рус: цифро-аналоговое преобразование
Дискрет сигнални аналог сигналга айлантириш жараёни. Аксарият ҳолларда махсус интеграл схемалар ёрдамида амалга оширилади.
рақамлаштириш
ингл: digitization
рус: оцифровка
Аналог сигнални дискрет сигналга айлантириш жараёни, яъни аналог маълумотларни рақамли, компьютер муҳитида мавжуд бўла оладиган ва машина ўқийдиган ташувчиларда
сақланадиган шаклга ўтказиш. Аналог
тасвирларни рақамлаш кўпинча сканер
ёрдамида бажарилади.
рақамлаштиргич
ингл: digitizer
рус: дигитайзер
Расм ва бошқа тасвирларни рақамлаштириш учун мўлжалланган қурилма. Тасвирларни компьютерда ишлов бериш учун рақамли
шаклга ўгириш имконини беради.
рақамли
ингл: digital
рус: цифровой
Рақамлардан ташкил топган маълумотларга, ҳамда бу маълумот-лардан фойдаланадиган жараёнлар ва функционал қурилмаларга тегишли тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |