Датчиклар


Рақамли волтметр ўнлик чиқиш



Download 38,99 Mb.
bet2/82
Sana16.04.2022
Hajmi38,99 Mb.
#557890
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
Датчиклар китоб охирги

2.6. Рақамли волтметр ўнлик чиқиш.................................................
III-боб. Интерфейс. Кетма-кет интерфейслар..................................................
3.1. Кетма-кет узатиш усули.......................................................................
3.2. RS-232C-Интерфейси ...................................................................................
3.3. RS-485 Интерфейси...................................................................................
IV-боб. Маълумотларни қабул қилиш ва узатиш ..........................................................
4.1. LPT порти .........................................................................................................
4.2. СОМ порти.......................................................................................................
4.3. Техно-FBD ва Техно-IL дастурлаш тиллари. Функционал блоклар тиллари ....................................................................................................................
4.4. ТРМ138 ўлчагич драйверини ўрнатиш...........................................................
4.5. Трейс Моуд 5.12 дастурлаш комплексида яратилган намунавий лойиҳа. Проектда ТРМ138 – асосий назорат қилувчи ва бошқарувчи контроллер сифатида.............................................................................................................
Изоҳли луғатлар ва қисқартмалар..........................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................................


Кириш.

Маълумки, ҳозирга келиб бирор-бир соҳани техникасиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар қандай соҳа, у ишлаб чиқариш бўладими, кундалик турмуш бўладими ёки маиший хизмат бўладими, ҳаммаси техника хизматидан фойдаланишга мажбур. Ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум технологик жараён асосида боради. Бу технологик жараёнларни кетма-кетлиги, жараён параметрларини қиймати тажрибалар асосида ёки илмий изланишлар ёрдамида аниқланган ёки жорий этилган. Технологик жараёнлар қандай соҳада бўлишидан қатъий назар, маълум физик парметрларга эга. Мисол учун оддий бўёқни тайёрлаш учун ҳам уни таркибини ташкил этувчи элементлар миқдорий ўлчаши, бўёқни тайёрлашда зарур бўлган ҳарорат, реакция амалга ошириладиган бўлса, реакцияни бориш вақти, жараён босими. Ундаги сув миқдори, сарф бўлаётган энергия ва бошқалар технологик жараён параметрлари ҳисобланади. Санаб ўтилган физик параметрларни миқдорини баҳолаш ва ўлчаш учун физик датчиклардан фойдаланиш зарур бўлади. Ҳозирда мавжуд барча технологик жараёнларни умумлаштирилганда қуйидаги параметрларни санаб ўтиш мумкин: ҳарорат, босим, сатҳ, сарф, масса, намлик, шаффовлик, сирт теккислиги, мустахкамлик, ток ўтказувчанлик, тебраниш характери, маҳсулот таркиби.


Бу санаб ўтилган параметрларни аниқлаш учун бирор қурилма ёки тизим зарур бўлади. Ҳодиса ёки воқеа бўйича бирламчи информацияни олиш имконияти бўлган қурилмаларни датчик (ҳабар берувчи) деб аталади. Аксарият датчиклар қаттиқ жисмлардан яратилган. Бу датчикларнинг тузилиши ва улардан фойдаланишни ўргатувчи, бу бизнинг курсимиздир.
Биринчи навбатда асосий эътиборни технологик жараённи кузатиб бориш қандай амалга оширилишини таҳлил қиламиз. Ҳар қандай технологик жараённи боришида юқорида айтиб ўтилгандек, аниқ технологик йўриқнома (карта)дан фойдаланилади. Жараён картага мос бўлиши учун унинг параметрларини солиштириб бориш лозим. Солиштиришни амалга ошириш учун уни датчик ёрдамида ўлчаш лозим. Масалан автомобилларни таъмирлаш жараёнида бўяш учун кузовнинг ҳароратини маълум оралиқда ушлаб туриш лозим. Агар бу оралиқ ушлаб турилмаса, бўяшда яхши натижа олинмайди. Оддий бетон қуйишда ҳам цемент миқдори билан шағал миқдори пропорцияси ушлаб турилмаса, тўғри натижа олинмайди. Кимёвий реакциялар маълум босим остида амалга оширилади. Санаб ўтилган ҳолларда ҳароратни ўлчаш учун термодатчикдан, босимни ўлчаш учун босим датчигидан, миқдорни аниқлаш учун оғирликни ўлчаш датчигидан фойдаланиш зарур бўлади.
Агар технолог ёки фойдаланувчи зарурий датчиклардан фойдаланишни билмаса мақсадга эриша олмайди.
Ҳозирги замон электроника мутахассиси датчиклардан фойдаланишни, датчикларни тузилишини била олмаса, етарли даражадаги мутахассис бўлла олмайди. Чунки аксарият бирламчи датчикларни асосини электроника элементлари ташкил этади.
Бизни курсимиз электроника ва микроэлектроника йўналиши талабаларини охирги семестрида ўқитилишига сабаб, курсни ўрганишда шу давргача олинган барча техник билимларга таянилади. Олдин ўрганилган деярли барча фанлар таянч билим бўлиб хизмат қилади. Демак курсни ўрганишда қуйидагиларда эришилади:

  • технологик жараёнлардаги физик ҳодисаларни боришини тушиниш;

  • физик параметрларни ўлчаш датчикларини тузилишини ўрганиш;

  • физик параметрларни ўлчов бирликларини мукаммал ўрганиш;

  • технологик жараёнларни боришида параметрларни таққослай билишни ўрганиш;

  • датчикларни уланишини электрон схемаларини ўрганиш;

  • иккиламчи ўлчов қурилмаларини ишлаш принципларини ўрганиш;

  • мустақил ҳолатда баъзи датчикларни ташкил этишни билиш.

Ҳозирги замон технологик жараёнларда замонавий электрон қурилмалардан фойдаланилмоқда. Уларда жараёнларни бориши замонавий датчиклар ёрдамида назорат қилиниб бошқарилмоқда. Бу ерда оддий суюқлик сатҳининг доимий ўлчаб назорат қилиб борувчи радиацион датчикдан фойдаланилаётганда, шу датчиклар ёрдамида одамсиз учувчи самолётларни бошқарилишини солиштириш етарлидир.
Инсоният ҳозирги замон электрон датчиклардан фойдаланилган ҳолатда фан ва техникада жуда катта имкониятларга эга бўлмоқдалар. Бунга бир мисол қилиниб, медицинада кенг фойдаланилаётган ультратовуш датчикларини ва инсоннинг ихтиёрий органларини суратга олиб ихтиёрий кесимда бераётган магнитотомографияни эслатиш етарлидир.



Download 38,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish