кодлаштириш
ингл: encoding
рус: кодирование
қ: кодлаш
кодли режалаш
ингл: code planning
рус: кодовое планирование
Умумий хизмат кўрсатиш зонасидаги таянч ва мобил станциялар ўртасида кодли кетма-кетликнинг тақсимланиши. Кодларни тақсимлаш алгоритми ўзаро (тизим ичида) халақитлар даражасини пасайтиришга асосланади.
кодуляция
ингл: codulation
рус: кодуляция
Одатда, битта DSP-процессор ёрдамида бажариладиган, сигнални кодлаш ва модуляциялаш операцияларини бирлаштирувчи жараён.
компакт-диск
ингл: compact disk (CD)
рус: компакт-диск
Марказида тешиги бор диск шаклидаги ахборот ташувчиси. Ундан ахборот лазер ёрдамида ўқиб олинади. Ахборотни ёзиш усули ва қўлланиш соҳасига қараб дискларнинг бир неча турларини ажратишади: CD-R (ёзиладиган диск), CD-RW (қайта ёзиладиган диск), CD-DA (товуш ёзиш учун рақамли товуш диски), DVD (дискрет сигналларни ёзадиган рақамли видеодиск) ва бошқалар.
Қалинлиги 1,2 мм ва диаметри 12 см бўлган доира шаклидаги юпқа пластинадан иборат. Диск поликарбонат асосдан таркиб топган бўлиб, унинг томонлари лок плёнкаси билан муҳофазаланган, юпқа алюминий қатлами билан қопланган.
компилятор
ингл: compiler
рус: компилятор
Бир тилда ёзилган дастурни процессорнинг бошқа тилида ифодаланган дастурга айлантирувчи дастур. Масалан, компилятор C тилида ёзилган дастурни олиб, уни Ассемблер тилида ёзилган дастурга айлантиради.
компонент
ингл: component
рус: компонент
UMLда муҳит ичида ўзгартирса бўладиган тизимнинг модуль қисмидир. Компонент ўзининг хулқини берилган ва талаб қилинган интерфейс ёрдамида белгилайди. Компонент бошқа компонентга интерфейслар бир хил бўлгандагина алмаштирилиши мумкин. Бу дастурий таъминот модулларини кўп маротаба ишлатиш концепциясини олға суради.
компьютер
ингл: computer
рус: компьютер
Ҳисобларни бажариш, шу жумладан
электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш учун мўлжалланган машина. Компьютер сўзи инглиз тилидаги to compute, computer, сўзларининг ҳосиласи бўлиб, улар “ҳисоблаш”, “ҳисоблагич” деб таржима қилинади. Дастлаб инглиз тилида бу сўз, механик қурилмани жалб қилиб ёки унинг кўмагисиз арифметик ҳисобларни бажарадиган инсонни англатган. Кейинчалик унинг маъноси машиналарнинг ўзига кўчирилди, бироқ, замонавий компьютерлар математика билан бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб масалаларни ҳам бажарадилар. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди. Компьютер қуйидаги асосий блоклардан иборат:
- асосий хотира;
- процессор;
- ташқи қурилмалар.
Компьютернинг ҳамма блоклари ўзаро тизим магистрали (шинаси) билан боғланган. Унинг ўзаги бўлиб, битта процессор ёки процессорлар гуруҳи ҳисобланади. Улар, кеш-хотира ёки тезкор хотира билан бевосита ўзаро ишлайди ва контроллерлар ёрдамида ташқи қурилмаларга шу жумладан,
ташқи хотира қурилмаларига ва киритиш-чиқариш қурилмаларига уланиши мумкин.
Маълумотларни киритиш учун клавиатура, сканерлар ва ҳ.к. лар ишлатилади. Маълумотлар экранга, принтерларга, радиокарнайлар ва бошқа қурилмаларга чиқарилади. Компьютер ишини операцион тизим бошқаради. Биринчи – Z1 ва Z3 – дастурланадиган компьютерларни немис муҳандиси Конрад Цузе (Konrad Zuse) 1938 ва 1941 йилларда яратган.
компьютер тили
ингл: computer language
рус: компьютерный язык
Компьютерлар ва компьютер техникаси билан боғлиқ, одатда тилларга тегишли тушунча. Бу тушунча кўпроқ дастурлаш тили тушунчасига мос келади, лекин бундай мослик бир маъноли эмас. Масалан, маркерлаш тиллари (HTML каби) дастурлаш тилларига кирмайди, аммо
аниқ компьютер тилларига тегишли.
Do'stlaringiz bilan baham: |