Дастурлаш
тиллари ривожининг биринчи қадамлари.
Биринчи ЭҲМ лар учун дастурлани дастурчилар машина коди тилида
ёзганлар. Бу жуда қийин ва узоқ вақт талаб этадиган жараён эди.
Дастур
тузишни бошлаш ва ишлатиб кўриш орасида анча вақт ўтар эди. Бундай
муаммоларни ечиш фақатгина дастурлаш жараёнини
ривожлантириш,
оптимизация қилиш орқалигина бажарилиши мумкин эди.
Дастурчилар меҳнатини иқтисод қилувчи бундай “жихоз” ўрнини қисм
дастурлари эгаллади. 1944 йил августида релели “Марк-I” машинаси учун
Грейс Хоппер (дастурчи аёл, АҚШ нинг денгиз офицери) бошчилигида sin x
ни ҳисобловчи қисм дастури ёзилди.
Грейс Хоппердан бошқалар ҳам бу ишда ортта қолмадилар. 1949 йилда
Жон Моучли (ENIAK ЭҲМ си ихтирочиларидан бири) юқори
даражали
дастурлаш тилларининг дастлабкиларига асос бўлган Short Code системасини
ишлаб чиқди. 1951 йилда Грейс Хоппер биринчи бўлиб А-О компиляторини
яратди.
Биринчи
юқори даражали дастурлаш тиллари:
COBOL ва FORTRAN.
Ўтган асрнинг 50-йилларида Грейс Хоппер бошчилигида янги
дастурлаш тили ва компилятори В-О ни ишлаб чиқишга киришилди. Янги
тил дастурлашни инглиз тилига яқин тилда юажариш имконини берди. 30 га
яқин инглизча сўзлар танланди.
1958 йилда В-О системаси Flow-Matic
номини ва тижорий маълумот-
ларни қайта ишлашга йўналтирилди. 1959 йилда
COBOL (Common Business
Oriented Language
– умумий тижоратга йўналтирилган тил ) тили иўлаб
чиқилди. Бу тил машинадан мустақилликка эга бўлган юқори даражали
бизнесга йўналтирилган дастурлаш тилидир. Машинадан мустақилликка эга
бўлган дастурлаш тилларида ёзилган дастурлар исталган турдаги ЭҲМ да
махсус компиляторлар воситасида бажарилаверади.
COBOL тилини
яратишда ҳам
Грейс Хоппер маслаҳатчи бўлган.
1954 йилда
FORTRAN (FORmula
TRANslation) тили яратилаётгани
ҳақидаги хабар чоп этилди. Бу дастур IBM компаниясининг Нью Йоркдаги
штаб квартирасида яратилди. Уни а тузувчилардан бири Жон Бекус бўлди. У
БНФ(НФБ - нормальная форма Бекуса – Бекуснинг нормал формаси )
муаллифи бўлиб, бу форма кўплаб дастурлаш тилларининг синтаксисини
изоҳлашда қўлланилади.
Бу вақтда Европа давлатларида машҳур тил ALGOL эди.
Худди
Фортран каби у ҳам математик топшириқларга йўналтирилган эди. Унда ўша
даврнинг илғор технологияси – таркибли дастурлаш амалда қўлланган.
Кўплаб дастурлаш тиллари ўтган асрнинг 60-70-йилларида пайдо
бўлди. Узоқ вақт яшаган тиллар сирасига BASIC тилини киритиш мумкин.
Бу дастурлаш тили 1964 йилда Жон Кемени ва
Томас Курц бошчилигида
Дартмут университетида ишлаб чиқилди. Муаллифларининг фикрига кўра бу
тил содда, ўрганишга осон ва мураккаб бўлмаган ҳисоблашларни бажаришга
мўлжалланган. BASIC кўпроқ микро ЭҲМ ва шахсий компьютерларда кенг
тарқалди. Дастлаб бу тил таркиб(структура)ли бўлгани учун сифатли
дастурлашни ўрганишга қийин бўлди. 1985 йилда унинг True BASIC
ишлаб
чиқилди. Бу дастурни тузганларни фикрига кўра бу тил PASCAL кўра
мукаммалроқдир. 1991 йилда Visual BASIC нинг биринчи версияси пайдо
бўлди.