Дастурлаш асослари


Менежер ва унинг қўл остидаги одамларнинг биографиясини ўрганиш



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

3. Менежер ва унинг қўл остидаги одамларнинг биографиясини ўрганиш 
методи
4. Раҳбарнинг иш шароитини ифодалаш методи.
5. Хулқ-атвор ва ҳатти-ҳаракатни кузатиш ва қайд қилиш методи


10 
6. Воқелик ва ҳодисани оқилона ҳал қилиш методи
7. Менежер билан индивидуал суҳбат ўтказиш методи
8. Интерьвю ва анкета методи. 
Ҳар бир фаннинг алохида ѝрганиш методлари бѝлганидек бошқарув 
психологиясининг ҳам ѝз методлари ва уларни қѝллаш воситалари мавжуд. 
Бошқарув психологиясида қѝлланиладиган методлар психология ва социал 
психология фанларида қѝлланиладиган методларга яқин, лекин фаннинг 
предметидаги ѝзига хосликни ҳисобга олган холда уларни ишлатиш йѝллари ва 
маълумотлари илмий жихатдан тахлил қилинади. Бошқарув психологиясининг 
методлари қуйидагилардан иборат.
1.Кузатиш методи.
2. Сѝров методи.
3.Контент – анализ.
4 .Ижтимоий психологик тестлар.
5. Хужжатларни таҳлил қилиш методи. Биографик метод
6. Менежер билан индивидуал суҳбат методи.
7. Интервью: стандарт, ностандарт.
8. Менежер ҳисоботи методи: монологик ва диалогик.
Кузатиш методи ѐрдамида аниқ ишлаб чиқилган режа асосида кузатувчини 
қизиқтирган у ѐки бу ижтимоий ҳулқ- атвор шакллари қайд этилади. Кузатиш 
методи қѝлланилганда тадқиқотчи бир қанча қоидаларга риоя қилиши керак. 
1.Кузатиш мақсади аниқ бѝлиши ва илмий мақсадларга мос келиши лозим. 
2.Кузатиш шаклини танлаш ва кузатиш натижаларини қайд этиш усулларини 
ишлаб чиқиш.
3.Маълум режа ва схема асосида муттасил кузатув олиь бориш.
4.Олинган натижаларнинг асослиги ва ишончлилигини бошқа услублар ѐрдамида 
текшириб кѝриш. Ижтимоий психологияда қѝлланиладиган кузатиш методининг 
3 шакли мавжуд.
А.Ташқи кузатиш – кузатилувчилар фаолиятига аралашмаган холда
уларнинг ҳулқ – атворини қайд қилиш натижасида маълумот тѝплашга 
асосланади. Бундай йѝл билан илмий фактларни исбот қилиш қийин,шунинг учун 
ҳам бу усул бошқа усулларга қѝшимча восита сифатида ишлатилади.
Б.Қѝшилиб кузатиш – бунда тадқиқотчи кузатувчилар фаолиятига бевосита 
аралашиб, керак бѝлса улар билан бирга яшайди, бирга ишлайди Бу усулнинг 
қулайлиги шундаки, кузатилаѐтганлар ѝзларининг кузатилаѐтганликларини 
сезмайдилар,кузатувчини гуруҳ аъзоси сифатида қабул қиладилар.
В.Мухим вазиятларни қайд этиш – бунда алохида шахс ѐки гуруҳ 
кутилмаган тасодифий вазиятга солинади ва уларнинг вазиятга бѝлган 
муносабати, ѝзини тутиши, зиддиятли ва қийин ҳолатлардан чиқиш йѝллари 
кузатилади. Сѝров методи. Бу метод орқали муайян бир вазият ѐки муоммони 
ҳал қилиш жараѐнида инсон психологиясидаги ѝзгаришлар, одамларнинг ақл – 
заковати, хулқ – атвори, эътиқоди, дунѐқараши тѝғрисида маълумотлар олинади.
Сѝров 
методи 
ижтимоий 
психологик 
тадқиқотларда 
кенг 
қѝлланилади,айниқса, анкета сѝрови, интервью шулар жумласига киради.Ушбу 


11 
сѝров методлари тадқиқотчи билан текширилувчининг бевосита ѐки билвосита 
мулоқати туфайли бирламчи маълумотлар тѝплаш усулидир. Сѝровни 
ѝтказадиган одамдан талаб қилинадиган нарса бу мулоқат маданиятидир. Энг 
яхши суҳбат ѐки интервью бевосита эркин фикр алмашинуви шароитида ѝзаро 
фикр алмашинувига қаратилган мулоқатдир. Интервью ѝтказиш учун одам махсус 
равишда тайѐргарлик кѝриши керак, чунки у тадқиқотчидан қатор мухим
сифатларнинг бѝлишини талаб қилади. Шунинг учун ҳам ижтимоий психологияда
ролли ѝйинлар методи ѐрдамида психолог ѐки социологлар махсус тайѐргарлик 
курсидан ѝтадилар. 
Анкета методи. Бу метод ѐрдамида турли ѐшдаги ва турли касбдаги 
одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ходисаларга бѝлган 
муносабатлари ѝрганилади. Анкетага киритилган саволлар маълумотига кѝра 
анкета очиқ ва ѐпиқ турларга бѝлинади. Очиқ анкета текширилувчидан ѝз 
фикрини эркин баѐн этишни талаб қилади. Ёпиқ шаклдаги анкета саволларининг 
эса жавоблари олдиндан берилган бѝлиб текширилувчи ѝзига маъқул бѝлган , 
ѝзининг қарашлари фикрлари билан мос келган жавобни белгилаб боради.
Анкета тузилиши жихатдан уч қисмга бѝлинади.
1.Кириш қисм. Бу қисм респондетга мурожаат деб номланиб, одатда 
тадқмқот ѝтказилаѐтган ташкилот номи, тадқиқот мақсадлари ва уларнинг
фойдаси, текширилувчининг шахсий иштироки нима бериши, олинган 
маълумотларнинг умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, анкетани тѝлдириш 
йѝллари ва бошқалар ѐзилади.
2. Асосий қисм. Бунга берилаѐтган саволлар тартибига эътибор берган 
холда саволлар киритилади. Чунки бошидан бошлаб қийин саволлар берилса , бу 
нарса респондентни чѝчитиб қѝйиши, хаттоки, анкетани тѝлдирмасдан қайтариб 
беришга мажбур қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бошшида енгил саволлар 
берилиб,текширилувчиларни қизиқтириб кейин психологик саволларга ѝтиш 
лозим.
3.Якуний қисм. Бунда текширилувчи шахснинг жинси, ѐши, оилавий 
аҳволи, касби ва бошқалар сѝралади.
Тѝпланган маълумотларга статистик қайта ишлов берилади .ки улар 
компьютерлар ѐрдамида анализ қилинади.
Контент – анализ методи . Бу методнинг илмий моҳияти шуки, у фаолиятнинг 
маҳсулини текширишга имкон беради ҳамда тѝпланган маълумотларнинг 
ишончлилиги, математик қайта ишлаш имкониятининг борлиги билан ажиралиб 
туради. Унинг ѐрдамида бирор матнда маълум фикр, ғоя ѐки тушунчаларнинг 
неча марта қайтарилиши қайд этилади, яъни, маълум мазмун миқдор кѝринишига 
келтирилади. Контент – анализ тадқиқотчидан каттагина уқувни талаб қилади, 
чунки бир томондан у ѐки бу матнни тушуниш маҳорати бѝлиши керак, иккинчи 
томондан эса тадқиқот сѝнгида қѝлга киритилган миқдорий бирликларни яна 
қайта сифат формасига келтириш лозим, яъни тушунтириб бериш керак.
 
Хозирги мулохазаларимизда менежмент психологиясининг илмий тадкикот 
методлари, уларнинг туркумлари, ѝзига хос хусусиятлари, тѝзилиши, мохияти, 
қѝлланиш имконияти юзасидан кискача маълумот беришга харакат киламиз. 


12 
Чунки илмий тадкикот методларига оид билимлар билан куролланмасдан туриб, 
соҳанинг амалий ва татбикий жиҳатлари тѝғрисида тасаввурга эга бѝлиши 
мумкин эмас. қуйида соҳани ѝрганиш методларининг тавсифига тѝхталиб ѝтамиз. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish