I.
МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ
БОШКАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-мавзу: Бошқарув психологияси фанининг предмети, вазифалари.
Режа:
1.
Бошқарув психологияси - асли ―инсоний муносабатлар‖ ойнаси
эканлиги.
2.
Ҳозирги даврда бошқарувнинг психологик талқини, моҳияти.
3.
Бошқарув психологиясини ѝрганишдан кутилаѐтган натижалар.
4.
Фанни ѝрганишнинг асосий усуллари.
Бошқарув психологияси ѝзига хос мазмун касб этади, чунки унинг
асосий ҳаракатлантирувчиси сифатида шахс ѝзининг қобилияти,
интеллекти, мотивацияси, шахсий ва бошқа сифатлари билан марказий
ѝрини эгаллайди. Бошқарув мураккаб жараѐн бѝлиб, у психология
билан узвий алоқада ривожланади. Шунинг учун ҳам бошқарув
психологияси деб номланувчи алоҳида фан тармоғи ажралиб чиққан. У
икки фан яъни психология ва бошқарувлар таъсирида юзага келган
ҳамда ривожланди. Бошқарув психологияси бошқарув фанининг бир
бѝлаги сифатида ташкилотдаги фаолиятнинг самарадорлигини оширувчи
ишланмаларни ишлаб чиқиш ва ѝрганиш зарур. Бошқарув психологияси
психологиянинг бир бѝлаги сифатида шахс психикасини ѝрганади, унинг
бошқарув фаолиятини психик тавсифини тақиқ қилади ва бошқарувни
мувафаққиятли ташкил этиш учун зарур бѝлган муҳим хусусиятларни таҳлил
қилади.
Бошқарув психологиясининг ѝрганиш предмети- шахс унинг психикаси ва
фаолиятининг ѝзига хослигидир. Бошқарув психологиясининг предмети
серқиррадир. Унинг қуйидаги таркибий қисмларини кѝрсатиб ѝтиш мумкин:
1.Бошқарувчи ва ходимларнинг психологик хусусиятлари бошқарув
психологиясининг предметини ташкил қилади. Раҳбар шахсининг ѝзига хос
хусусиятлари бошқарув фаолиятининг психологик асослари психологиянинг
бошқа соҳаларида ѝрганилмайди.
2.Шахс фаолиятининг самарадорлиги фақатгина унинг касбий етуклиги
билан белгиланмай, балки шахснинг айни дамдаги руҳий ҳолатига ҳам боғлиқдир.
Шунинг учун ҳам шахс психикасига салбий ѐки ижобий таъсир этувчи омилларни
ѝрганиш унинг фаолиятини самарадорлигини ошириши мумкин.
3.Бошқарув психологияси раҳбар ва ходим ѝртасидаги инфорацияларнинг
ѝзига хос томонларини ѝрганади ва ушбу ахборотларнинг психологик
жиҳатларини очиб беради.
4. Бошқарув психологияси раҳбар ва ходим бошқарилаѐтган жамоа
орасидаги ѝзаро муносабатларни ѝрганади.
Бошқарув психологияси бошқарув жараѐнида шахс психологиясининг ѝзига
хос жиҳатларини ѝрганиб, ушбу омилларни бошқарув жараѐнида қѝллаш учун
зарурий тавсияларни беради. Доимий ва тез ѝзгарувчан замонавий дунѐда
психология
каби
фанларга
улкан
талаблар
қѝйилмоқда.
Кѝпгина
7
тадқиқотчиларнинг фикрича, психологлар ҳозирги кунда шахсдаги ѝзгаришларни
режалаштириш, шахсдаги регрессияни профилактика қилиш зарур.
Раҳбар узоқни кѝра билиши ва ташкилот фаолиятидаги психолгик омиллар
муҳимдир. Ўз навбатида психологлар ҳам амалий ѐрдам кѝрсатиш билан бирга
самарали ишбилармонлик алоқаларини ѝрната олиши керак.
Ҳозирги кунда амалий психологияда барча тоифадаги хизматчилар учун
ижтимоий психологик ѐрдам дастурининг турли шакл ва методлари ишлаб
чиқилган. Жаҳон амалий психологиясининг ишланмаларини қѝллаш, ғарб
дастурларини мослаштириб ходимлар учун маъруза, семинар, ишбилармонлик ва
тренингларни ташкил қилиш муассасадаги меҳнат самарадорлигини оширади.
Амалиѐтнинг кѝрсатишича, шахслараро муносабатлар соҳаси бошқарувчи
учун ноаниқ доимий соҳалигича қолади, шунинг учун бундай муносабатларда
раҳбар ѝзини ноқулай ҳис этади.
Бошқарув психологияси бошқарув жараѐнида шахс психологиясининг ѝзига
хос жиҳатларини ѝрганиб, ушбу омилларни бошқарув жараѐнида қѝллаш учун
зарурий тавсияларни беради.
Жамиятда бошқаришнинг асосий мазмуни ижтимоий ҳаѐтнинг барча
соҳаларида: меҳнат фаолиятида, ишлаб чиқаришда, ижтимоий, сиѐсий фаолиятда,
мафкуравий соҳада, ижтимоий қайта ишлаб чиқаришда аниқ имкониятлари
ѝрганилади.
Ишлаб чиқариш шароитида социология кишилардаги ижтимоий алоқани
шаклланишининг асоси бѝлган меҳнат омилларини ѝрганади, ижтимоий
тизимлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш тизими ривожланиши ва амал қилиш
қонуниятлари, кишиларнинг жамиятнинг турли қатламидаги хулқ-атвори
қонуниятларини тадқиқ қилади. Ижтимоий психология гурух ва омма
психологиясининг хусусиятлари, уларни шахснинг онги ва хулқига таъсири,
кишилар фаолиятини рағбатлантирувчи омиллар, кайфият, ижтимоий фикрни
шакллантирувчи омилларни ѝрганади. Шахс психологияси олий нерв фаолияти
турлари ва инсон темпераменти, характери, шахснинг иродаси, қобилияти,
ҳиссиѐти, хотираси, англаш ва ҳис этиш қобилиятини ѝрганади, меҳнат
психологияси меҳнат фаолиятлари, шу жумладан, раҳбар ва мутахассислар
(касбий хусусият ва қобилиятлари, кадрларни ѝқитиш усуллари, меҳнат
жараѐнининг психологик жихатлари) фаолиятини ѝрганади.
Кишиларнинг фикрлаш усулида ѝзгариш юз бериши ва уларнинг маданий
ҳамда билим даражаси ортиб бориши билан ижтимоий-психологик усулларнинг
аҳамияти ҳам ортиб боради. Бундай шароитда шахснинг эҳтиѐж ва манфаатлари
маънавий соҳа томон ѝзгариб боради. Ўз меҳнатидан қониқишнинг муҳим омили
бѝлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг раҳбар билан ѝзаро яхши муносабати, ишлаб
чиқаришдаги қулай ижтимоий-психологик вазият хизмат қилади.
Фаннинг моҳияти бошқарув жараѐнлари: фаолият, манфаат, ѝзаро
муносабат, ѝз-ѝзини бошқариш, инсонлар руҳиятини ѝрганган ҳолда таъсир
кѝрсатиш ва чет эл тажрибаларини ѝрганишдир.
Фаннинг предмети шахслар, ижтимоий гурухларнинг ѝзаро раҳбар ва
бѝйсинувчилар билан муносабати ва руҳиятини ѝрганишдир.
8
Фаннинг асосий вазифаси чет эл тажрибаларидан фойдаланилган ҳолда
амалиѐтда, яъни корхона фаолиятига тадбиқ этиш, аниқлаш, корхонанинг мақсади
ва аниқ имкониятларини ѝрганиш, жамоани жипслаштириш, корхонанинг
психологик иқлимини яхшилаш, ижтимоий химоялаш натижасида ишлаб
чиқариш ва меҳнат самарадорлигини ошириш йѝлларини ѝрганишдир. Булардан
ташқари ҳозирги психологларнинг тадқиқотлари, принциплари, йѝл-йѝриқлари
натижасида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини яхшилаш, меҳнат
жамоаларини тарбиялаш, ѝзаро ѐрдам, ҳамда бир-бирларини қѝллаб-
қувватлашнинг фойдали томонларини тушунтиришдир.
Фанда бошқарув тушунчаси тизимнинг уз хаѐт фаолиятини таъминлаш
жараѐни сифатида тушунилади. Бундай тизимлар қаторига биологик, техник,
ижтимоий тузилмалар киради. Бошкарув тузилма сифатида бошкррувчи ва
бошқарилувчи бѝлакларга ажратилади.
Бошқарув ѝз тасарруфидаги бошқарилувчи бѝлакка мунтазам, режали ва
мақсадга йѝналган тарздаги таъсир кучига эга. Бундай ѝзаро фаолият тизимнинг
ишчанлик крбилиятини таъминлайди. Бошкарувдаги тадқиқотлар кибернетика
фани юзага келиши туфайли жадал суръатлар билан ривожланиб, мураккаб
тузилмани бошкаришнинг илмий асосланган тавсиялари амалиѐтга татбик этила
бошланди.
Бошқарув билимлари кѝп жихатдан давр эхгиѐжини акс эттирувчи асосий
манбаа бѝлиб хисобланади. Бошқарув жараѐни, бир томондан, тузилманинг
яхлитлигини таъминласа, иккинчи томондан уни янада такомиллаштириш ва
ривожлантириш имконини беради. Шу ѝринда бошқарувнинг икки асосий
функцияси фарқланади: мақсадга йѝналтирувчи ва ташкилий функциялар.
Мақсадга юналтирувчи функция тузилмани янада мукаммаллаштириш
мақсадига йѝналтиради. Ташкилий функция эса тузилманинг мақсадга
эришишдаги ички тартиби ва унинг турли қисмлари ѝртасидаги ѝзаро
мувофиқликни таъминлайди.
Юқоридаги асосий икки бошкарув функцияси катор вазифалар орқали
амалга ошади. Масалан, мақсадга йѝналтирувчи функцияни адо этишда фаолият
таркибига:
- натижани прогнозлаш;
- мақсад сари фаолиятни режалаш;
- амалга ошириш мотивациялари киради.
Мақсадга йѝналган фаолиятни амалга ошириш ташкилий функциялар
орқали таъминланади. Бу сохадаги асосий вазифалардан бири фаолиятни назорат
этиш ва кучларни сафарбар этишдир. Умуман олганда назоратни амалга ошириш
бошқарувнинг иккала функцияси учун хам умумий булган универсал хусусият
булиб, у бошқарувнинг хар қандай жараѐнида доимий цайта алоқани таъминлаб
туради. Бошқарув фанидаги асосий тушунчалардан бири қайта алоқа тушунчаси
бѝлиб, бу ибора тузилманинг ѝз мақсади сари интилиши қай йѝсинда кетаѐтгани
ва қандай жихатларни ѝзгартириш, янада мукаммаллаштириш хақида маълумот
олишни англатади.
Юқорида қайд этилган бошқарувнинг икки асосий функциясини алохида
9
талқин этиш жуда шартли бѝлиб, аслида улар ажралмас ва ягона
жараѐнлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |