82
Қандай сѝзлардан фойдаланишимиз, урғуни қаерга қѝйишимиз, қанақа
интонация билан гапиришимиз ҳам кѝп нарсани англатади. Бундан ташқари,
мулоқотда биз мимика ва ҳаракатлар: қошни чимириш, қѝлни қовуштириш, полга
тикилиш, қизариш, соатга қараш, қѝлни силташлардан ҳам фойдаланамиз.
Новербал ҳулқ ѐрдамида, масалан, бармоқни лабга босиб тинчлик сѝраш,
жилмайиб ѐки столни муштлаб ҳам ѝз муносабатимизни билдиришимиз мумкин.
Турли этник гуруҳларда ва маданиятларда мулоқотнинг нутқсиз усуллари турлича
талқин қилинади. Нутқсиз мулоқотдан нотѝғри фойдаланиш бизни ноқулай
аҳволга солиб қѝйиши ҳам мумкин.
Новербал сигналлар аксарият биз баѐн қилаѐтган фикрни яққолроқ,
равшанроқ ифодалайди. Баъзан уларни нотѝғри талқин қилиш тушунмовчилик ва
ҳатто хафачиликка олиб келиши ҳам мумкин. Масалан, Сиз суҳбатдошингиз
зерикканидан кѝзини юмиб олди деб ѝйлаб хафа бѝласиз, аслида у эҳтимол
Сиздан эшитаѐтганларига диққатини яхшироқ жамламоқчидир. У ѐки бу ҳаракат
нимани англатишини билиш мулоқот муваффақияти учун ниҳоятда муҳимдир.
Баъзан одам ѝзи билмаган ҳолда новербал сигнал бериши ҳам мумкин.
Масалан, суҳбат пайтида кѝзни пирпиратиш, аланглаш, столни чертиш Сизга одат
бѝлиши мумкин. Сизни яхши биладиганлар буни тушунади, яхши
билмайдиганлар эса Сизнинг мимика ва ҳаракатларингизни нотѝғри тушуниб,
хафа бѝлиши мумкин.
Ҳар бир одам ѝзи сѝзлаѐтган фикрнинг мазмунига мимика ва ҳаракатларини
мослаштиришни ѝрганиши керак. Бундай мулоқот услубини шакллантириш
бошқаларга ҳам ѝз ҳулқ манералари нимани англатаѐтганлигини билишга ѐрдам
беради.
Масалан, айтишингиз мумкин: ―Кѝпчилик мени бирон нарсага шубҳа қилсам
қошларимни кѝтараман,- деб ҳисоблайди. Аслида мен бирон қизиқроқ фикр
эшитиб қолсам қошларимни кѝтаришга одатланганман‖.
Сизнинг бошқалар билан мулоқотингиз мукаммал бѝлиши учун қуйидаги
маслаҳатларга амал қилишга уриниб кѝринг:
А) самимий қизиқиш ва диққатингизни билдириш учун сѝзловчига қараб
туринг;
Б) суҳбатдошингизнинг юзига қаранг. Унга бир оз энгашишингиз ҳам
мумкин;
В) қулай пайтда қѝлларингизни ҳаракатлантиринг. Юз ифодангиз
гапингизнинг мазмунига мос бѝлишига ҳаракат қилинг. Аксарият ҳолатда
одамлар аччиқланганларида жилмаядилар, ѐки нохуш хабарни айтишдан олдин
ҳазил қиладилар. Мулоқотнинг бундай тунд усули ишончсизлик туғдиради;
Г) овозингизнинг баландлиги ва оҳангига эътибор беринг. Текис, қатъий овоз
ишонтириш учун қѝл келади, ѐқимли овоз меҳр ва самимийликни билдиради.
Чийилдоқ овоз нафрат уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: