Дастур 5А311502 – Геодезия ва картография (функциялари бўйича) ва
магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун 5311500 –
Геодезия,
картографи ва кадастр (фан) таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида
тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
Дастур Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети
Ўқув – услубий кенгашининг 2020 йил ___ июндаги ___ – сонли мажлисида
маъқулланган.
Тузувчилар:
ЎзМУ
“Картография”
кафедраси
мудири,
т.ф.д.,
профессор Сафаров Э.Ю.
ЎзМУ “Геодезия ва геоинформатика”
кафедраси мудири,
т.ф.н., доцент Мубораков Х.
ЎзМУ “Картография”
кафедраси профессори, г.ф.н.
Эгамбердиев А.
ЎзМУ “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти,
ф.-м.ф.н. Мирмахмудов Э. Р.
Тақризчи:
ТИҚХММИ “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси
доценти, т.ф.н. Мусаев И.М.
ТАҚИ “Геодезия ва кадастр” кафедраси мудири, т.ф.н.,
профессор Тошпўлатов С.А.
КИРИШ
5311500
- Геодезия, картография ва кадастр (фан)
бакалавриат таълим
йўналиши – фан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш
бўлиб, Ер шаклини ўрганиш ва унинг сиртида аниқ ва юқори аниқ геодезик
ўлчашларни бажариш орқали план ва карталарни яратиш ҳамда ягона
координаталар системасида давлат геодезик таянч тармоқларини барпо этиш,
давлат ҳудудини карталаштириш ишларини замонавий сунъий йўлдош
тизимлари ва масофадан туриб ерни зондлаш усулидан фойдаланиш, бино ва
иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда бажариладиган
геодезик ишларда
замонавий асбоб ва технологияларни қўллаш, Давлат кадастрларини яратиш
ва юритиш ишларини географик ахборот тизимлари (ГАТ) технологиялари
асосида тузиш ва юритиш усуллари ҳамда воситалар мажмуасини қамраб
олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг
вазифаси - Олий,
малака ошириш, қайта тайёрлаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш; Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси
ва
тармоқ
илмий-тадқиқот
институтларида; Ўзбекистон Республикаси “ЕРГЕОДЕЗКАДАСТР”
давлат
кўмитаси тизимидаги вилоят ва туман корхоналарида; “O’ZGASHK LITI”
ДУК,
унинг
Тошкент
шаҳар
ва
вилоятлардаги
филиалларида
мутахассисликка оид комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
5311500 - Геодезия, картография ва кадастр (фан) таълим йўналиши
негизидаги 5А311502 – Геодезия ва картография (функциялари бўйича) ва
магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим
йўналиши ўқув режасига асосан 10 та умумкасбий фанлар: “Геодезия”,
“Олий геодезия”, “Фотограмметрия ва ерни масофадан туриб тадқиқ қилиш”,
“Компьютер графикаси ва карталарни жиҳозлаш”, “Карташунослик”,
“Умумгеографик карталарни лойиҳалаш ва тузиш”, “Табиий
карталарни
лоийҳалаш ва тузиш” “Давлат кадастрлари асоси”, “Кўчмас мулк кадастри”,
“Географик ахборот тизимлари (ГАТ)” ҳамда 2 та ихтисослик фанлари:
“Инженерлик геодезияси”, “Ижтимоий-иқтисодий картография” фанларидан
тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган
маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.