2
Аннотация
Дастур 5А310301- Металлургия (металл турлари бўйича), 5А310302
Металлургия машиналари ва жиҳозлари (ишлаб чиқариш тури бўйича)
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5310300
- Металлургия
таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги
асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Бердияров Б.Т. – ТошДТУ «Металлургия» кафедраси мудири, PhD,
доцент.
Маткаримов С.Т. – ТошДТУ «Металлургия» кафедраси доценти, PhD.
Дастур Кончилик иши ва металлургия факультетининг 2020 йил 26
июндаги № 11 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва
тасдиқлашга тавсия этилган.
3
КИРИШ
5310300 – Металлургия бакалавриат таълим йўналиши
- фан ва
техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, ер бағридан қазиб олинган металл
сақловчи фойдали қазилмаларни, иккиламчи металл сақловчи хом ашлѐрани
қайта ишлаб ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган рангли ва
қора металларни ишлаб чиқариш, металлургик дастгоҳ ва жихозлардан
фойдаланиш ва металларни ажратиб олишнинг самарали жараѐнларини
қўлланилишини таъминлашга йўналтирилган усуллар мажмуасини қамраб
олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг
вазифаси -
талабалар билимларини чуқурлаштириш рангли ва қора металларни сақловчи
хом ашѐларни металлургик усуллардан фойдаланиб қайта ишлаш ва рангли
металларни ишлаб чиқариш
технологияларни яратиш, рангли ва қора
металларни ишлаб чиқаришда асосий ва ѐрдамчи дастгоҳлардан фойдаланиш
соҳасида илмий, техникавий ва технологик масалалар, илмий-тадқиқот
институтларининг рангли ва қора металларни сақловчи хом ашѐларни
металлургик усулларда қайта ишлаш жараѐнларини
такомиллаштириш ва
самарадорлигини
оширишгаоид
муҳандислик
масалаларини
ечиш,
алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш,
технологик ечимларни
ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган
ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5310300- Металлургия таълим йўналишининг негизида 5А310301 –
Металлургия (Металл турлари бўйича), 5А310302 Металлургия машиналари
ва
жиҳозлари
(ишлаб
чиқариш
тури
бўйича)
магистратура
мутахасисликларига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув
режасига асосан 3 та ихтисослик фани бўйича: “Оғир рангли металлар
технологияси”, “Нодир металлар технологияси”, “Пўлат ишлаб чиқариш
технологияси” ва 4 та умумкасбий фанлар бўйича: “Металлургик
жараѐнларда иссиқлик ва массаалмашув”, “Гидрометаллургия жараѐнлари”,
“Пирометаллургия жараѐнлари” “Ноѐб металлар металлургияси” тест
саволлари шакиллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб
олинган
маълумотлар қўйида батафсил келтирилган.