Дастур 5А140101 Биология (фан йўналиши бўйича), 5А140102



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana25.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#264204
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Биология магистр кириш дастур 2020 21 2

Нанобиотехнология
Биомолекулалар. 
Надмолекуляр 
биологик 
структуралар: оқсиллар, нуклеин кислоталар, карбон сувлар ва уларнинг 
комбинациялари. Ўз-ўзидан йиғилиш натижасида биологик фаолликнинг 
намоён бўлиши. Молекулаларнинг кимёвий таниб олиши ва аффинлиги. 
Антитаналар – таниб олишнинг молекуляр сенсорлари сифатида. In vitro да 
антитаналар ва эквивалент системалар селекцияси. Ҳужайрада ва бутун 
организмда оқсилларни энг кўп тарқалган молекулалар бўлганлигининг 
сабаблари. 
Нанозаррачаларни шакллантиришнинг микробиологик методлари, 
нанозаррачаларни аниқлаш, ажратиб олиш ва тавсифлаш методлари. Тирик 
ҳужайраларда оқсилли наномоторлар. “Кинезин” оқсили - 2 қўлли наноробот 
сифатида. Конститутив ва адаптив ферментлар. Нанобиотехнология ва 
нанотиббиёт: биотехнология, нанотехнология ва уларни ўзаро боғлиқлиги. 
Наноструктураларни йиғишда модификацияланган биосистемаларни ишлаб 
чиқиш. 
Биотехнология ва экология муаммолари. Чиқиндисиз технология 
ёрдамида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва режалаштириш. Атроф-муҳитни 
ифлослантиришга 
олиб келадиган 
омиллар. Муаммолар 
ечимида 


22 
микроорганизмлар ва ферментларни қўллаш. Целлюлоза тутувчи 
чиқиндиларни қайта ишлаш. Минералларни қайта ишлаш жараёнида 
қатнашадиган 
микрорганизмлар. 
Ифлосланиш 
муаммоси. 
Бижғиш 
жараёнлари. Биотехнология ёрдамида баъзи экологик муаммоларни ечиш. 
Турли чиқиндиларни қайта ишлашнинг биотехнологик усулларни қўллашни 
иқтисодий жихатдан афзалликлари.

БИОКИМЁ ВА МОЛЕКУЛЯР БИОЛОГИЯ фани бўйича: 
Биокимё ва молекуляр биология фанининг предмети ва вазифалари. 
Биокимё ва молекуляр биология фанининг объекти ва тадқиқот методлари. 
Биокимё ва молекуляр биологиянинг биологияга доир фанлар орасида тутган 
ўрни ва ривожланиш тарихи. Фан ривожланишига Ўзбекистон олимларининг 
қўшган ҳиссаси. Ҳужайранинг кимёвий таркиби: анорганик ва органик 
бирикмалар. Сув ва унинг биологик хусусиятлари. 
Оқсиллар
Аминокислоталарнинг 
физик-кимёвий 
хоссалари, 
цвиттерион ҳосил бўлиши. Оқсиллар: кимёвий таркиби, структура тузилиш 
даражалари, вазифалари; аминокислоталарнинг структуравий, биологик ва 
физик-кимёвий классификацияси.Оқсилларнинг структура, заҳира, токсик, 
энергетик, каталитик, ҳимоя, транспорт, қисқариш, бошқарув функциялари. 
Оқсил молекуласида аминокислотанинг ўзаро боғланиш усуллари: пептид, 
ион, водород, дисульфид, изопептид, эфир, Ван-дер-Ваальс, гидрофоб ва 
бошқа турдаги боғланишлар. Пептидлар ва уларнинг роли. Оқсилларнинг 
макромолекуляр структураси: протомерлардан иборат олигомерлар. 
Оқсилларнинг шакли, эрувчанлиги, таркибига кўра синфларга бўлиниши. 
Оқсилларнинг физик-кимёвий хоссалари. Оқсилларни ўрганишда физик-
кимёвий усул ва услубиётлар. 
Углеводлар ва уларнинг аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. 
Моно-, олиго- ва полисахаридларнинг структураси ва хоссалари. Оддий ва 
мураккаб углеводлар.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish