Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
biofizika

6.4. Ҳид ва таъм билиш анализаторлари. 
Таъм билиш ва ҳид билиш анализаторларининг периферик қисми 
химиявий моддалар таъсирини қабул қиладиган хеморецепторлардан 
бошланади. Ҳид билиш анализатори атроф–муҳитдаги газсимон химиявий 
бирикмалар ҳидини сезишга имкон беради, бу ҳақда марказий нерв 
системасига хабар қилади, улар одам овкат ейишида катта аҳамиятга эга. Ҳид 
билиш рецепторлари бурун бўшлиғи орқасининг юқори қисмида бўлади. 
Улардан чиқадиган нерв толалари ҳид билиш нерви толалари шаклида 
калланинг галвирсимон суяги орқали унинг бўшлиғига ўтади. 
Ҳид билиш рецепторлари турли ҳидларни ва уларнинг таркибий 
қисмларини сезади. Ишга киришган рецепторлар сонидан ва уларнинг хар 


93 
биридан олинадиган сигналлар интенсивлигидан бош мия пўстлоғидаги ҳид 
билиш марказида муайян ҳидга тааллуқли манзара пайдо бўлади, бирор 
ҳидни билиш сезгиси шаклланади. Таъсирлар анализи ва сезги синтези учун 
секунднинг улушлари, тахминан 200–300 миллисекунд кифоя. Ҳид билиш 
анализаторига, одатда, мураккаб ҳидлар билан иш кўришга тўғри келади. 
Чунончи, бадан терисидан 50 га яқин айрим ҳид таратадиган бирикмалар, 
ковурилган гўштда 30 дан зиёд, ёртутда 100 дан зиёд бирикмалар бўлади. Ҳид 
билиш ўткирлиги ҳид қўзғата оладиган модданинг энг кам миқдори билан 
белгиланади ва унга хаво намлиги, температура, босим, бурун шиллиқ 
пардасининг ҳолати таъсир кўрсатади. 
Таъм билиш анализатори туфайли одам турли–туман моддалар таҳмини 
фарқ қилади, овкатнинг таъм сифатларига баҳо беради. Таҳм билиш 
анализаторининг қабул қилувчи аппарати тил юзасида, оғиз бўшлиғи шиллиқ 
пардасида бўлади ва озиқ–овқат моддаларининг таъм билиш хоссаларини 
қабул қиладиган рецепторлардан иборат. Таъм сезгиларини ажрата олиш 
рецепторларданоқ бошланади, чунки улар ширин, бошкалари шўр таомга 
реакция беради. Рецепторларнинг кўп қисми таҳмнинг барча асосий турлари 
ҳақида ахборот бериш хусусиятига эга. Таъм сезгилари шаклланишига 
кўпгина омиллар таъсир килади. Бу аввало мехданинг ҳолатидир. Таъм 
сезгилари кучи оч одамда энг яққол ифодаланган бўлади, тўқ одамда у 
камаяди, овқат ейишдан олинадиган лаззат сезгиси ҳам пасаяди. Таъм 
сезгилари шаклланишига кўриш ва хид билишдан кўра кучли таъсир 
қиладиган омил бўлмаса керак. Ёқимсиз ҳиди бўлган таом асло мазали бўлиб 
туюлмайди. Овқатнинг ташки кўриниши, айниқса у дастурхонга дид билан 
тортилса, иштаҳани очади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish