Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган


 Биопотенциалларни кайд килувчи тиббиёт



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
biofizika

5.10. Биопотенциалларни кайд килувчи тиббиёт 
асбобларининг ишлаш қонунияти 
Биоэлектрик 
потенциаллар 
кўпгина 
касалликларнинг 
мухим 
диагностика кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун энг муҳими,биринчидан, 
бу потенциалларни тўғри қайд қила олиш билан, иккинчидан 
ўлчов натижаларидан керакли медицина маълумотини ажратиб олишни 
билишдир. 
Клиника амалиётида биопотенциалларни тери устига қўйиладиган 
электродлар ёрдамида узатилади, ёзишни аналогли кайд қилувчи 
тузилмалар ёрдамида амалга оширилади. Бир тармоқдан бошқасига 
ўтишни алоҳида калит ёрдамида бажарилади. 
Биопотенциаллар вақт бўйича деярли секин ўзгаргани учун 
асбобларда одатда доимий ток кучайтиргичлардан фойдаланилади. 
Электроқардиографиядаги биопотенциалларнинг қиймати бир неча 
милливольт тартибда, элсктроэнцефалографияда эса микровольтда бўлади, 
бу сабабли қайд қилиш учун уларни бир неча минг марта кучайтирига керак 
бўлади, бунга эса кўп каскадли кучайтиргич ёрдамида эришилади. 
Саволлар:
1.
Электродлар хақида тушунчангиз. 
2.
Тиббиётда электродлардан қандай фойдаланилади ? 
3.
Тиббий–биологик ахборотли датчик. 
4.
Радиотелеметрияга таъриф беринг. 
5.
Акс эттирувчи тузилма. 
6.
Узиёзгичли асбобни тушунтиринг, осциллографни ишлаши. 


90 
VI БОБ. КЎРИШ ВА ЭШИТИШ АНАЛИЗАТОРЛАРИ
Организм ташқи муҳит билан анализаторлар деб аталадиган 
структуралари йиғиндиси оркали муносабатда бўлади. Анализаторлар нерв 
системасида организмга таъсир қиладиган таасуротларни табақалаштиради, 
микдор ва сифат жихатидан анализ қилади. Анализатор деган атамани 1909 
йилда И.П. Павлов таклиф қилган. Барча анлизаторларнинг бир хил 
таркибий қисмлари бўлади. 
I – периферик қабул қиладиган қисми – мўайян таасурот турини нерв 
импульсига айлантирадиган рецепторлар; II – қўзғалишни марказий нерв 
системасига узатадиган ўтказувчи йўллар; III – пўстлоқ проекция зоналари 
ёки анализаторлар пўстлоғининг учлари. 
Анализаторлар ўзига хосдир, яъни уларнинг ҳар бири 
таасуротнинг фақат муайян турига жавоб беради. Анализаторлар ўзаро 
боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзаро таъсири организмнинг максадга йўналтирилган 
жавоб реакцияларини таҳминлайди. Масалан, ёруғ хонада товуш 
каттиклигининг кучайиши, ёруғ фонда тўқ рангли объҳектларнинг яхшироқ 
кўриниши, ёруғлик таъсири натижасида айрим кишиларда эшитиш сезгилари 
пайдо бўлиши пайқалган. Кўзи ожиз кишиларда сезги ва эшитув ривожланган 
бўлади. Нуқтали хатни пайпаслаб билиб олиб ўқишни ўрганиш мумкин. 
Кўзи ожиз кар –соқовларнинг хид билиш қобилияти кучли бўлади. 
Рецепторларнинг бир қанча хоссалалари бор. Улардан бири юксак 
сезувчанлик, яъни улар билинар – билинмас таъсирларга ҳам жавоб беради. 
Ёруғлик сезги пайдо бўлиши учун кўзга атиги 6–8 ёруғлик квантларининг 
таъсир қилиши кифоя. Қоронғи тунда ҳаво бутунлай мусаффо бўлганда кўз 
оддий шам ёруғлигини 25 – 27 км масофадан илғай олиши мумкин. Ҳаводаги 
ҳид таратувчи моддаларни ҳеч қандай физик ёки химиявий усуллар билан 
аниқлаб бўлмагани тақдирда ҳам одам ҳидни сезиши мумкин. 
Рецепторларнинг бошқа хоссаси уларнинг таъсир кучига мослашиш 
(адаптация) хусусияти ҳисобланади. Биз ўзимиз узоқ муддат ишлатилган 
атирнинг ҳидини, кўлдаги соатни сезмаймиз, ёруғ хонадан қоронги хонага 
кирганимизда тўқ рангли буюмларни бир оз вақт ўтгач, қоронғига "ўрганиб" 
бўлгандан кейингина фарқ кила бошлаймиз ва ҳоказо. Мувофиклашган 
рецепторлар борлигига кўра, кўриш, эшитиш, вестибуляр, ҳидлаш, таҳм 
билиш, ҳаракатланиш, интероцептив, етри, проприоцептив, макон, нутқини 
харакатлантирувчи, нутқ – эшитув анализаторлари мавжуд бўлади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish