7.3. Қонни шаклли элементлари.
Қизил қон таначалари (эритроцитлар), ок кон таначалари (лейкоцитлар)
ва қон пластинкалари (тромбоцитлар) дан иборат.
Қизил қон таначалари (эритроцитлар) одамда диаметри 7–8 мкм,
қалинлиги 1 –2 мкм бўлган икки томони ботиқ юмшок, ядросиз бўлиб, 1 мм
3
конда ўртача 4500000–5000000 дона бўлади.
Эритроцитлар аблларда (4500000), ёши улуғ (қари) одамларда
96
4000000) бир оз камроқ бўлса, чакалокларда, аксинча, кўпроқ (6000000) гача
бўлади. Эритроцитлар сони одамларнинг ташқи ва ички мухити ўзгарганда
(иш жараёнида, кўп терлаганда ва хаказо) у ҳам ўзгаради. Эритроцитларнинг
ўртача умри 120 кун бўлиб, сўнгра жигар ва галоқда парчаланади, уларнинг
ўрнига кизил кўмикда ҳар секундда 10000000 гача янги эритроцитлар пайдо
бўлади. Баҳзан касалликлар вақтида эритроцитлар сони камайиб (анимия ва
эритрпения) кетади. Натижада умумий гмоглабин микдори (хатго,
эритроцитлар таркибидаги гмоглабинлар ҳам) камаяди. Аксинча баъзи
вактларда эритроцитлар сони (эритроцитоз) кўпаяди. Эритроцитлар
организмда нафас олиш озик моддалар билан таҳминлаш ва ҳимоя
вазифаларини бажаради.
Гемоглабин – эритроцитлар таркибида бўлиб, глобин оксили ва
таркибида темир саклаган гемдан иборат. Одатта 100 мг қонда 13–14 г%
(эркакларда аелларга нисбатан бироз кўпроқ) гемоглабин бўлади.
Гемоглабиннинг химиявий таркиби баъзи касалликларда ўзгаради. Агар
гемоглабин эритроцитлардан ажралиб плазмага қўшилса (гемоглобинемя),
ундан гемоглабин парчаланиб буйрак орқали (гемоглобинурия) чиқариб
юборилади. Агар гемоглабин плазмада хаддан ташқари ошиб кетса, коннинг
қовушоклиги ошади. Тўқима суюклигининг ажралиши эса бузилади.
Гемоглабиннинг буфер хоссалари коннинг кислота ишкор
мувозанатини бошқариб туради. Гемоглабин кислородга тўйиб окси–
гемоглабинни тўқималарга берадида, улардан карбонад ангидрид газини
қабул қилиб (карбогемоглабин) ўпкага узатади. Гемоглабин ис гази (СО)
билан ҳам бирикиш қобилиятига эга бўлиб, бунга карбоксигемоглабин деб
аталади. Натижада, ис гази организмни захарлайди. Заҳарланган организмда
гемоглабиндаги кислород молекуласи гемоглабиннинг темирига бирикиб,
уни оксидлайди. Шу сабабли кислородни тўқимага ташиш қобилияти
йўқолиб, одам халок бўлади.
Лейкоцитлар оқ қон таначалари ва протоплазмага эга бўлган, 8–20 мкм
катталиқдзги рангсиз хужайра бўлиб, 1 мм
3
конда 6000–8000 дона бўлади.
Лейкоцитлар қонда амёбага ўхшаш харакат қилади. Қонда лейкоцитларнинг
ошиши–лейкоцитоз, камайиши эса лейкопения дейилади.
Қондаги лейкоцитлар шароитга караб ўзгариб боради. Эрталаб нахорда
кам бўлса, овқатланганда, жисмоний меҳнатдан кейин ва касаллик вақтида
лейкоцитлар миқдори кўпаяди. Аксинча нур касаллигидан лейкоситлар
кесики камаяди. Лейкоситлар хаддан ташқари (1мм
3
да 500 дан кам бўлса)
камайса одам ўлади.
Тромбоцитлар (қон пластинкалари) оввал ва доира шаклидаги ядросиз
таначалар бўлиб, улар 1 мм
3
одам қонида ўртача 180000–320000 бўлади.
Тромбоцитларнинг кўпчилик қисми жигар, ўпка ва талоқца сақланиб уларга
эритроцитларга нисбатан 3 баравар (диаметри 2–4 мкм) кичикдир.
Тромбоцитлар миқдори жисмоний мехнат, овқат ейиш вақтида ортиб
боради. Тромбоцитларнинг умри ўртача 4 кунга тенгдир. Қон томирлар
жарохатланган вақтда тромбоцитлар, фибрин иплари ва эритроцитлардан
тромб (қон лахтаси) ҳосил қилиб қон томирини жарохатланган жойини
97
беркитиб қон оқишини тўхтатади. Тромбоцитлардан ажралган ретрактозим
моддаси тромбни қисқастириб зичлаштиради ва жарохатланган қон
томирнинг девор четларини бир–бирга тортилиб яқинлаштиради.
Тромбоцитлардан ажралган серотонин мода эса қон тамирлар деворлари
торайишига ва шу билан бир босимни ошишига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |