7.11. Бронхлар.
Бронхлар ўпка тўқимасига киради. Бу – шакл бўйича учи кесилган
конуснинг ярим палласига ўхшайдиган жуфт орган. Уларнинг бирмунча
юмалоқлашган учи ўмровлар сатҳидан 2–3 см юқорида жойлашади.
Қовурғаларга ёпишиб турадиган ташқи юзаси қавариқ, юракка йўналган ички
қисми эса ботиқ бўлади. Ҳар қайси ўпканинг ботиқ юзаси ўртасида чукурча
бўлиб, у
ўпка дарвозаси
дейилади, дарвоза орқали унга бош бронх, ўпка
артерияси, нерв толалари, бронхиал артерия киради ва ўпка веналари, лимфа
томирлари чиқади. Бу барча органлар биргалиқда
ўпка илдизи
дейилади. Чап
ўпканинг ички юзасидан қуйироқда юрак тегиб туриши натижасида ҳосил
104
бўлган сезиларли ўйиқ – юрак каттаги кўриниб туради.
Ҳар бир ўпка сероз парда – плевра билан қопланган, у ўпка илдизи
сохасида кўкрак бўшлиғининг ички юзасига ўтиб, плевра халтаси ҳосил
қилади. Унда озроқ миқдорда сероз суюқлиги бўлади ва хаво мутлақо
бўлмайди. Чап ва ўнг ўпкада ёриқлар бўлади, улар ўпкани бўлакларга бўлиб
туради, натижада чап ўпка учта, ўнг ўпка эса иккита бўлакдан иборат бўлади.
Бўлакчада бронх тармокланишда давом килади ва унинг ҳаво ташувчи
йўлларидаги диаметри тобора кичрайиб боради. Бронхиолалардан ундан ҳам
майда альвеоляр йўллар чикади, улар микроскопик юпқа деворли пуфакчалар
уюмлари билан қопланган бўлиб, газлар алмашинуви шулар ёрдамида амалга
ошади.
7.12.
Альвеолалар.
Альвеолалар девори жуда юпқа, чунки альвеоляр эпителий хужайралар
каватидангина ҳосил бўлган ва қуюқ капилярлар тўри билан ўралган.
Альвеолаларга қон томирлар бўйлаб карбонат ангидрид газига тўйинган вена
қони доим оқиб келади. Юпка альвеоляр капилярлар мембранаси оркали
альвеолалардаги кислороднинг қондаги карбонат ангидрид гази билан
алмашинуви рўй беради.
Нафас олиш вактида барча альвеолалар ҳам атмосфера ҳавоси билан тўлиқ
тўйинавермайди. Тинч ҳолатда одам минутига тахминан 16 марта нафас
олиш ҳаракатлари қилади, нафасга олинадиган ва нафас оркали
чикариладиган ҳаво ҳажми 6–9 л ни ташкил қилади.
Ўпканинг функиионал ҳолатига баҳо бериш учун
ўпканинг тириклик
сигими
тушунчасидан фойдаланилади. Унга олдин максимал нафас
олингандан кейин максимал нафас чикарилгандаги ҳаво ҳажми
кўрсаткичлари киради. Бу эркакларда 3,5–5 л, аёлларда 3,5–4 л ни ташкил
этади. Болаларда ўпканинг тириклик сигими 3–4 ёшдан бошлаб белгиланади
ва 6–7 ёшда, сўнгра 15–16 ёшда унда талайгина ўзгаришлар рўй беради.
Нафас
олиш
марказлари
хужайралари
функционал
жиҳатдан
табақалашган бўлиб, нафас олиш (инспирация) марказлари кўзғалиши нафас
чикариш (экспирация) марказларини тормозлайди. Мускуллар кисқарганда
қовурғалар кўтарилади ва бирмунча горизонтал ҳолатда бўлади, диафрагма
гумбазсимон шаклга киради ва ҳажми кичрайиб қоладиган кўкрак қафасига
киради. Ўпка эластиклиги туфайли осонликча пучайиб ва ёзилиб, кўкрак
кафаси ҳаракатлари оркасидан пассив эргашади.
Атмосфера ҳавоси одамлар нафас олишида ажраладиган газсимон
моддалар, тупроқ, кийимбош, пойабзал, турли корхоналар чанги ўз–ўзидан
тозалаб турадиган табиий кучлар кифоя қилмайди, юқори нафас йўлларида
ва ўпкада нафас билан бирга олинадиган ҳаводаги чанг ва
микроорганизмларнинг маълум қисми тутилиб қолади.
105
Do'stlaringiz bilan baham: |