Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
biofizika

7.6. Қон айланиш системаси. 
Қон айланиш системаси қуйидаги икки бўлакка айланади: 1. Катта қон 
айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан бошланиб, аорта ва унинг 
тармоқлари орқали ҳамма органлар, хужайралар ва оралиқ моддаларга 
тарқалади, кейин вена қон томирларига айланиб, юракнинг ўнг бўлмачасига 
куйилади. 
1

Кичик ёки ўпка қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан 
бошланиб ўпка артериялари орқали ўпкага боради ва у ердан қон тазаланиб, 
ўпка веналари оркали чап юрак бўлмачасига қуйилади. Кичик қон айланиш 
системасидаги қон томирларининг уларнинг ичидаги қон таркибига тўғри 
келади. 
Юқорида кўрсатилган катта ва кичик кон айланиш доираларидан 
ташқари яна учинчи – юрак қон айланиш доираси бўлиб, у юрак артерия ва 
вена кон томирларидан тузилган. Юрак деворининг веналари тўғридан–тўғри 
юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилади. 
Қон томирларининг деворлари уч қават бўлиб тузилган: биринчи ташқи 
кават эластик қўшувчи тўқималардан тузилган. Ўрта қавати бошқа 
қаватларга қараганда қалинроқ бўлиб, силлиқ мускуллардан тузилган. 
Учинчи ёки ички қавати эндотелийдан тузилган. Вена қон 
томирларининг деворлари артерия қон томирларининг деворига ўхшаш 
тузилган бўлса ҳам улардан ўзининг юпқа ва эндотелийдан ҳосил бўлган 
ярим ойсимон клапнларининг бўлиши билан фарқ қилади. Қон томир юпқа 


100 
қўшимча тўқима билан ўралиб туради ва деворларини қон билан 
таъминлайдиган ўзига хос артерия ва вена қон томирлари ва марказий нерв 
системасига боғлаб турадиган нерв толалари ва уларнинг охирги қисмлари 
рицепторлари бўлади. Улар қон томирлар ишини тартибга солиб туриш 
вазифасини бажаради. 
7.7. Юрак. 
Юрак – кўкрак қафасида жойлашган мускулдан тузилган орган. Юрак 
одам хаётининг охирги дақиқасигача ҳамма вақт (қисқа паузалардан ташқари) 
мунтазам ҳаракатланиб, қисқариб (цистола), кенгайиб (диастола) туради ва 
организмнинг барча қисмларига қон етказиб беради. Ўрта яшар одамнинг 
юраги бир минутда ўртача 70–75 марта бир суткада эса 100000 марта 
қисқаради. Бу эса шу вақт ичида 20 т юкни бир метр баландликка кўтариш 
кувватига тенг хисобланади. Ўрта ёш одамнинг юраги олдиндан орқага қараб 
бир оз сиқилган конус шаклида бўлиб ҳажми тахминан хар бир шахснинг 
ўртача сикилган ўз муштига тенг. 
Юракнинг ўртача оғирлиги 300г га тенг. Юрак 4 бўлимдан иборат бўлиб, 
унинг асоси томонидан жойлашган иккита юрак бўлимлари ва уларнинг 
остида жойлашган иккита юрак коринчалари тафовут қилинди. 
Юрак девори уч қаватдан тузилган ички қавати – 
эндокард, 
ўрта қавати – 
миокарт 
ва ташқи — 
эпикарт 
дейилади. 
Юракнинг ўтказувчи системаси. 
Юрак бўлмалари ва қоринчаларининг 
миокардлари алохида тузилмалардан иборат бўлишига қарамасдан уларнинг 
ўтказувчи йўли Пуркинье толалари ёрдамида ўзаро бирлашиб туради. 
Пуркинье толалари махсус тузилган мускул толалари комплексидан 
иборат бўлиб, уларнинг таркибида миофибриллар кам, сарқоплазма кўпроқ 
бўлади. Шунинг учун бу толалар оқишроқ кўринади ва оддий мускул 
толаларидан хийла каттароқ. 
Юрак ўтказувчи йўли тугун ва тутамлардан ташкил топган. 
/. 
Синус тугуни Кис ва Фляк тутами – 
юракнинг ўнг қулоги билан юқори 
ковак венанинг ўртасида эпикард остида жойлашган. Бу тугун юрак 
бўлмаларининг мускул толалари бўлмача қоринча тугуни билан туташган 
бўлиб, бўлмалрининг қисқариш ритмини тартибга солиб туради. 
2. Бўлмача–
қоринча тутами – 
ўнг бўлманинг деворида уч табақали клапанннинг 
яқинроғида жойлашган Ашоф–Тавар тугунидан бошланади. Тугун толалари 
юқори бўлмача мускуллари билан туташса, қоринчаларда Гис тутами билан 
давом этади. Гис тутами қоринчалар орасида тўсиқ орқали пастга томон 
йўналади ва иккита (ўнг ва чап томонлари) оёқчаларга бўлинади ва мускул 
қаватга тарқалади. Бу тутамлар орқали бўлмаларнинг қисқариш (систола) 
тўлқинлари қоринчаларга ўтади. Юракнинг ўтказиш йўли юракнинг 
бўлмачалари билан қоринчалари ўртасидаги систола ҳамда диастола 
жараёнларидаги ритмни тартибга солиб туради. Шундай қилиб, юрак 
ўтказиш йўли юракниннг ҳамма бўлакларини бир–бирига бирлаштирадиган 
ягона ўтказувчи йўл бўлиб, марказий нерв системасн билан туташган. Юрак 
қоринчалари қисқарган (систола) да таъсирланса жавоб бўлмайди. Юрак 


101 
бутунлай бўшашига (диастолага) улгурмай туриб таъсирланса, у холда 
навбатдан ташқари қисқариш–экстрасистола пайдо бўлади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish