3.10. Вибрациялар
Техникада турлича механизм ва машиналарнинг механик тебра–
нишлари вибрация деб ном олади.
Вибрация одамга ҳам таъсир кўрсатади, бу таъсир одам танасини
вибрацияланувчи объектга тегиб турган жойи орқали узатилади. Бу
таъсир ҳам хавфли ҳамда зарарли бўлиши ва маълум бир шароитда виб–
рация касаллигини келтириб чиқариши мумкин, фодйлани томони бўли–
ши, ундан даволаш мақсадларида (вибротерпапия ва вибромассаж) фой–
даланиш мумкин.
Вибрацияларнинг асосий физик характреистиклари жисмларнинг
механик тебранишлари характеристиклари билан мос келади улар қуйи–
дагилар:
-
тебранишлар частотаси ёки ангармоник тебранишнинг гармоник
спектри;
-
амплитуда, тезлик амплитудаси ва тезланиш амплитудаси;
-
энергия ва тебранишларнинг ўртача қуввати. Бундан ташқари,
вибрациянинг биологик объектга таъсирини билиш учун тўлқин тебра–
нишларини жасмда тарқалиши ва сўнишини тасаввур қилиш муҳимдир.
Бу масалани кузатишда инерцион массадан, эластик ва қовушоқ эле–
ментлардан иборат моделлар қўлланилади.
Вибрациялар эшитилувчи товушлар, ультратовушлар ва инфрато–
вушлар манбаидир.
Саволлар:
1.
Ультртовуш нима ва уни медицинада қўлланилиши.
2.
Инфратовуш таърифланг.
3.
Вибрациянинг таъсири.
63
IV. ТЎҚИМАЛАРНИ ТУЗИЛИШИ
4.1. Тўқималар ва уларнинг турлари.
Тўқималар – тарихдан шаклланган хужайра ва хужайрасиз жонли
модцалардан иборат бўлиб, тузилиши, шакли, вазифаси ва ички мухит билан
бирга яшайди. Шунинг учун ҳам эволюцион тараққиёт даврида организмда
ташқи ва ички мухитга мосланган тўқималар пайдо бўлади. Бу хилдаги
тўқималар моддалар алмашиниши ва мухофаза вазифасини бажаришга
мослашади. Махсус тўқималар (мускул ва нерв тўкималари) ҳам ривожланган.
Мускул тўқималари организмни ҳаракатга келтиришга хизмат қилса, нерв
тўқимаси уларни ўзаро функционал бирлаштиради, ташқи мухит билан
алоқасини таъминлайди.
Шундай қилиб, одам организмини тўрт хил тўқималардан ташкил топган:
1) сирқи (қопловчи) ёки эпилей тўқимаси; 2) ички ёки бириктирувчи тўқима;
3) мускул тўқима; 4) нерв тўқима.
1. Қопловчи эпителий тўқимаси –
кўпинча нуқул хужайралардан тузилган
бўлиб, тери устида ва хазм қилиш органлари шиллиқ қаватининг устки қисмида
жойлашган, эмбирионнинг ташқи қавати (эктодерма)дан ривожланган.
1.
Ички ёки бириктирувчи тўқималар
организмнинг ички қисмида
жойлашган бўлиб, ташқи мухит билан бевосита алоқада бўлмайди. Бу
хилдаги тўқималарга мезенхима куртагидан ривожланган уч хил тўқимани
киритиш мумкин:
1)
Қон ва лимфа тўқималари– организмни химоя қилиш ва озиклантириш
(трофик) вазифасини бажаради. Қон суюқ қисми – қон плазмаси ва шаклли
элементлардан иборат. Қон плазмаси ёғ, углерод, оқсил, минерал тузлар
бўлиб, рангсиз ва ёпишқоқ бўлади. Қонда асосан уч хил шаклли элементлар
бўлади:
а)
қизил қон таначалари – эритроцитлар, 1 мм қонда ўртача 4500000–5000000
бўлади.
б)
лейкоцитлар– оқ қон таначалари, 1 мм қонда ўртача 6000–7000 дона
бўлади;
в)
тромбоцитлар–қон пластинкалари, бир–бирларига ёпишадиган рангсиз
эритроцитларга нисбатан уч–тўрт марта кичик тузилмалардир.
2) Лимфа суюклиги – қон сингари плазма ва шаклли элементлардан иборат
бўлиб, эритроцитлар бўлмаганлигидан рангсиздир. Қон ва лимфа ҳолатидаги
оралиқ моддаси билан бирга организмдаги моддалар алмашинишини
таҳминлайди.
3)
Ретикула тўқималари узоқ бирлашиб, чалкашиб тузилган тўрсимон
хужайралардан иборат бўлиб, уларни тўрлари орасида лимфоцитлар
жойлашади ва лимфоит тўқималарни ҳосил қилади.
Бириктирувчи тўқималар хужайралар аро оралиқ моддалари кўпроқ
бўлиши билан фаркланади. Бу ҳилдаги тўқималар таркибида аморф (маҳлум
тузилишга эга бўлмаган) моддалар коллаген ҳам эластик толалар бўлади.
64
Do'stlaringiz bilan baham: |