Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Иқтисодий ривожланишни режалаштириш



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
5.2. Иқтисодий ривожланишни режалаштириш
ва унинг шакллари, усуллари 
 
Режалаштириш-истиқболда объектнинг кўзда тутилган ҳолатининг 
моделини яратиш жараёни бўлиб, унда ушбу ҳолатга эришиш учун усуллар, 
воситалари ва муддатлари белгиланади. Режаларда ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг пировард мақсадлари, оралиқ натижаларини, уларга 
эришиш учун зарур бўлган ресурслар харажатларини ифодаловчи аниқ 
миқдорий параметрлари(режа кўрсаткичлари) белгиланади. Режалар сиёсий 
тавсифга эга бўлиб, ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига мос равишда 
тузилади, шу боисдан, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлини танлаш 
асосида иқтисодий критериялар билан бир қаторда сиёсий мақсадлар ҳам 
кўзланади. Режалаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим бўлади: 
- унинг илмий ишлаб чиқиш савиясини ошириш; 
- илғор иқтисодиёт таркибий тузилишининг вужудга келишида унинг 
таъсирини орттириш; 
- иқтисодиёт тармоқларининг балансланган, мутаносиб ривожланиш 
ролини кучайтириш; 


94 
- ишлаб чиқариш ва фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланишга 
ёрдам бериш; 
- янги кам харажат, тежамкор хўжалик механизмини яратиш, иқтисодиёт 
ва аҳоли эҳтиёжларини камроқ ресурс ва меҳнат сарфлаш билан қондириш.
Ижтимоий-иқтисодий 
режалаштириш 
бошқаришнинг 
барча 
бўғинларида амалга оширилади: умумдавлат ва ҳудудий режалаштириш 
марказий ва ҳудудий давлат бошқариш органлари томонидан бажарилади; 
маҳаллий режалар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан; 
корхоналар даражасида бизнес режалар тузилади. 
Илгари маъмуриятчиликка, буйруқбозликка асосланган жамиятда 
иқтисодий режалар директив ҳарактерга эга бўлиб, юқоридан белгиланиб, 
қуйидаги 
хўжалик 
бўғинлари 
учун 
мажбурий 
эди. 
Директив 
режалаштириш юридик кучга эга бўлган режаларни тузиш жараён 
ҳисобланади.Улар ўзининг манзиллиги, ижрочилар учун мажбурийлиги, 
уларнинг бажарилиши учун режавий топшириқларнинг белгиланиши ва 
ресурсларнинг тақсимланиши билан тавсифланади. Режанинг бажарилиши 
бўйича ижрочиларнинг жавобгарлиги кўзда тутилади.Шу билан бирга 
директив режалаштиришда уларнинг ижрочилари қатнашмайдилар ёки 
уларнинг иштироки кучсиз бўлади. 
Бозор иқтисодиёти ва мулкнинг кўп шакллари мавжуд бўлган 
шароитда эса дастур ва режалар давлат корхоналари учун директив, 
хусусий сектор учун эса таклиф, индикатив ҳарактерга эга бўлади. 
Индикатив 
режалаштириш 
аниқ 
параметрлар(индикатор, 
яъни 
кўрсаткичлар) шаклидаги ижтимоий-иқтисодий мақсадларини белгилаш 
ва белгиланган индикаторларга эришиш учун давлатнинг иқтисодий 
жараёнларга билвосита таъсир кўрсатиш бўйича иқтисодий чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш жараёни ҳисобланади. 
Индикатив 
режалаштириш 
жараёнида 
иқтисодиётнинг 
ўсиш 
суръатлари,таркиби ва самарадорлиги, молиявий аҳволи, пул муомаласи, 
товарлар ва қимматли қоғозлар бозори, нархларнинг ҳаракати, бандлик. 
Аҳоли турмуш даражаси, ташқи иқтисодий алоқаларни ва бошқаларни 
ифодаловчи индикаторлардан, яъни кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
Индикатив режалаштиришнинг хусусиятлари унинг таклиф, тавсия 
тавсифга эгалиги билан белгиланади. Бозор иқтисодиётининг хўжалик 
субъектлари индикатив режаларни бажаришга мажбур эмаслар. Аммо 
давлат иқтисодий усулларни( солиқлар, кредитлар, субсидиялар, давлат 
буюртмаларини жойлаштириш ва ҳ.к.) ҳамда ҳуқуқий ва маъмурий 
усуллар(режаларнинг бажарилишини таъминлашни назорат қилиш учун 
қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар қабул қилиш) орқали


95 
режаларга киришни ва уларни бажаришга жалб этади. Ишбилармон, 
тадбиркорларнинг режаларга амал қилишларини рағбатлантириш 
мақсадида уларга турли имтиёзлар, яъни солиқ тўлашда, кредит, 
субсидиялар, хом ашё, ёқилғи-энергия, асбоб-ускуналар олишда, 
товарларни экспорт қилишда имтиёзлар берилиши лозим бўлади. 
Иқтисодиётни дастурлаш ва режалаштиришдан мақсад, бозор 
иқтисодиётида юз бериши мумкин бўлган турли номутаносибликлар ва 
ортиқча ишлаб чиқариш инқирозларининг олдини олишга қаратилган 
бўлади. Бу тартибга солиш воситасининг самарадорлиги дастур ва 
режаларнинг тадбиркорлар манфаатига қанчалик мослигига, давлатнинг 
уларни 
рағбатлантириш, 
молиялаштириш 
имкониятларига 
ҳамда 
режаларнинг илмийлик даражасига боғлиқ бўлади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish