15.2.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш механизми ҳамда бу борадаги хориж тажрибаси
Хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш унинг
бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизмининг асосини ташкил этади.
Шу боисдан инглиз иқтисодчи олими Ж.М.Кейнс давлат турли бошқарув
восита ва усуллардан фойдаланган ҳолда инвестицион ва истеъмол
фаолиятига
таъсир
кўрсатиши
керак,
истеъмолга
мойиллик
ва
инвестициялашни амалга оширишни йўналтириш мақсади муносабати билан
давлатнинг функцияси кенгаяди... мавжуд иқтисодий шаклларнинг батамом
бузилишининг олдини олишнинг ягона амалий имконияти... шахсий
ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур шароитдир, деб
таъкидлаган
1
.
Кичик ва ўрта бизнесни тартибга солиш У.В.Гафуров тўғри
таъкидлаганидек, иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим таркибий
қисмларидан бири ҳисобланади. Унинг фикрига кўра “бу ўринда кичик
бизнесни давлат томонидан тартибга солиш объекти сифатида намоён
бўлишининг асосий сабабларидан бири – унинг жамият ижтимоий-иқтисодий
барқарорлигини таъминлашда жуда катта салоҳиятга эга бўлгани ҳолда,
номукаммал рақобат шароитида ўз имкониятларини тўлиқ намоён этишда
1
Қаранг: Кейнс Дж. Общая теория занятости, процента и денег. – М.: Гелиос АРВ,
2002. – С.352; Джалилов А.А. Кичик бизнесни давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлашнинг асосий шакллари.// Иқтисод-молия / Экономика и финансы. 2016 йил, 9-
сон.-Б.38.
297
фаолият кўламининг чекланганлиги билан боғлиқ объектив омилларнинг
мавжудлиги ҳисобланади. Мазкур соҳанинг самарали фаолиятини
таъминлаш, унинг тўлақонли амал қилиши ва ривожланишига тўсқинлик
қилувчи омилларни бартараф этиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ўз
махмун ва мақсадларига кўра иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солиниши жараёнларининг узвий қисми ҳисобланади
1
”.
Назарий жихатдан давлат томонидан кичик ва ўрта бизнесни давлат
томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг либерал, ижтимоий-
йўналтирилган моделлари мавжуд. Либерал модель давлатнинг сезиларсиз
даражадаги иштирокига асосланиб, қуйидаги белгилари билан аниқанади:
давлат ташкилотларининг қисқариши, кичик ва ўрта бизнес субъектларида
либерализм, ижтимоий соҳадаги вазифаларни амалга оширишда давлат
иштирокининг минимал даражада мавжуд бўлиши. Бу моделда, давлат
асосан монетар сиёсат восита ва дастаклари орқали макроиқтисодиётни
барқарорлаштириш вазифасини амалга оширади. Бу модель АҚШ, Франция,
Буюк Британияга хосдир. Ижтимоий-йўналтирилган моделда давлатнинг
иқтисодиётга аралашуви юқори бўлиб, бозорнинг асосий қоидаларини
белгилашда давлат фаол иштирок этади; макроиқтисодий жараёнлар, кичик
ва ўрта бизнес фаолияти далват томонидан тартибга солинади ва
бошқарилади; аҳолининг уй-жой, мданият ва таълим, аҳолини иш билан банд
қилиш, соғлиқни сақлаш хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш давлат
томонидан амалга оширилади
2
.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини тартибга
солиш ва қўллаб-қуватлаш кўплаб мамлакатларда давлат иқтисодий
сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Айрим олимларнинг фикрича,
жаҳон амалиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
ривожланишини давлат томнидан қўллаб-қувватлаш уч турдаги моделлар
орқали амалга оширилади
3
.
Биринчи модель протекционистик ғояга асосланиб, унда ривожланган
давлатларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мақсадли дастурларини
1
Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. Т., 2017.-
Б.15.
2
Джалилов А.А. Кичик бизнесни давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлашнинг асосий шакллари.// Иқтисод-молия / Экономика и финансы. 2016 йил, 9-
сон.-Б.38.
3
Колесникова Л. Порядок для хаоса: государство и предпринимательство в
переходной экономике.-М., 2001.-С.77; Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини
такомиллаштириш. Докторлик дисс. Автореферати.-Т., 2016.-С.15.
298
амалга оширишда ўз ифодасини топади. Масалан, Америка Қўшма
Штатларида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш “Кичик бизнесда инновацион
тадқиқотлар дастури”(SBIR) ва “Кичик бизнес технологиялари трансферти
дастури” (STTR) каби дастурлар орқали амалга оширилади. Иккинчи модель
аксинча, эркин тадбиркорликка асосланган моделдир. Бунга мисол
тариқасида Францияда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган
йирик кўламли дастурлар қабул қилинмаслигини кўрсатиш мумкин. Учинчи
комбинациялашган моделда юқорида кўрсатилган иккала модель бирлашган
ҳолда амал қилади. Жумладан, Буюк Британияда шундай ёндашувни кузатиш
мумкин. Ушбу ёндашувда давлат даражасида эълон қилинган кичик бизнесни
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари эркин тадбиркорлик асосида амалга
оширилади
1
.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга
солиш ва қўллаб-қувватлаш – тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши
учун қулай муҳит, шарт-шароит яратишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий,
ташкилий, ҳуқуқий ва сиёсий чора-тадбирлар тизимидир. Давлат
органларининг иқтисодиётни тартибга солиш ва тадбиркорликнинг
ривожланишини
қўллаб-қувватлашдан
кўзлаганган
мақсадлари
қуйидагилардан иборатдир:
- иқтисодий ўсишни таъминлаш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан банд этишнинг юқори
даражасини таъминлаш;
- нархлар барқарорлигини таъминлаш;
- пул муомаласи барқарорлигини таъминлаш;
- ташқи иқтисодий мувозанатни сақлаш
2
.
Давлатнинг тадбиркорликни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш
бўйича қуйидаги вазифалари мавжуддир:
1. Давлат томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларида кишиларнинг
фаолият рисклари билан боғлиқ бўлган инновация имкониятларини амалга
оширишга
қобилияти
бор
бўлган
тадбиркорлик
субъектларини
шакллантириш.
2. Эркин рақобат муҳитини яратиш.Тадбиркорлик субъектлари эркин
рақобат муҳити шароитида ўзларининг рақобат устунликларини таъминлаш
учун фаннинг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда техника ва
1
Қаранг: Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан
қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш. Докторлик дисс.
Автореферати.-Т., 2016.-С.15.
2
Арипов О. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат
томонидан тартибга солиш. Т.: “Фан”, 2012. – Б.25.
299
технологияларини узлуксиз янгилаш, инновацион менежмент ва маркетингни
жори этиш,ўзларининг инновацион ва рискларга бардошлик қобилиятларини
ишга солишга интиладилар.
3. Тадбиркорларнинг юқори сифатли товарлар ва хизматлар ишлаб
чиқаришини ва унинг бозордаги таклифини рағбатлантириш. Бунда давлат
томонидан солиқ, молиявий, кредит, суғурта, амортизация ва бошқа
иқтисодий сиёсат дастаклари ёрдамида рағбатлантириш чора-тадбирлари
амалга оширилади.
4. Инновацион маҳсулотларга бўлган талабни шакллантириш ва
рағбатлантириш.
5.
Тадбиркорликнинг ташкилий ва бозор инфратузилмасини
шакллантириш.
6. Тадбиркорликнинг ижтимоий йўналтирилишини таъминлаш.
Давлат томонидан тадбикорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш
тизимини шакллантириш учун қуйидагилар амалга оширилади:
1. Тадбиркорликнинг ривожланишини ҳуқуқий жихатдан таъминлаш
тизимини шаклантириш.
2. Солиққа тортиш тизимини тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга
йўналтириш.
3. Тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш тизимини
шакллантириш,
тижорат
банкларининг
кредитлаш
амалиётини
рағбатлантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш фондларини, ўз-
ўзларини
кредитлаш
жамиятларининг,
венчур
капитали,
венчур
фирмаларининг
ҳамда
инновацион
фондларнинг
шаклланишига
кўмаклашиш.
4. Тадбиркорлик фаолиятини суғурталаш соҳасини давлат томонидан
тартибга солиш. Инновацион жараёнларни суғурталашнинг давлат ва бозор
шаклларининг уйғунлигини таъминлаш.
5.
Тадбиркорликнинг ташкилий инфратузилма тизимларини
шакллантириш.
Кўпгина хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг вужудга келиши ва
муваффақиятли фаолият юритиши
давлат ёрдами воситасида таъминланади.
Уларда бу ишда жуда катта ижобий тажриба тўпланган бўлиб, ундан бизнинг
шароитларимиз ва хусусиятларимизни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш
мумкин.
Кўпгина мамлакатларда кичик корхоналар фаолиятини тартибга солишга
умумий ёндашишлар ва асосий йўналишлар хосдир. Уларга қуйидагилар
киради:
300
- кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган махсус қонунларни
қабул қилиш;
- корхоналар фаолиятининг умумий ва хусусий томонларини (масалан,
кичик фирмаларда бошқарув усулларини) такомиллаш-тиришни, бизнес
билан шуғулланишни истаёттанларга молиявий ёрдам кўрсатишни, кичик
бизнесни ривожлантиришни кўзда тутувчи маълум мақсадга қаратилган
давлат режаларини ишлаб чиқиш;
-
кичик
бизнесни
қўллаб-қувватлашнинг
таркибий-ташкилий
хизматларини ташкил қилиш;
- кичик бизнесларга давлатнинг молиявий ёрдам кўрсатиши (Италияда
кичик фирмалар илмий-тадқиқот ва тажриба-конструк-торлик ишларини
молиялаштиришга катта маблағлар ажратилади);
-
кичик бизнесни кафолатлаш ва имтиёзли кредитлаштириш
фирмаларини
ташкил
қилиш
(Англияда
кичик
корхоналарни
молиялаштиришни таъминловчи махсус фирмалар бор, бунинг устига
давлат қарзларининг 70фоиз ни кафолатлайди);
- кичик корхоналар фаолиятини имтиёзли солиққа тортишни кенг
тарқатиш (масалан, Францияда ҳар йили 10000 га яқин корхоналар тўлиқ
ёки қисман солиқ тўлашдан озод қилинадилар).
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги баъзи бир мамлакатлар
тажрибасининг қисқача баёнини келтирамиз.
АҚШ. АҚШ 1953 йилдаёқ бутун мамлакат бўйича вакилларнинг кенг
тармоғига эга кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият ташкил қилинган эди,
унда 4 минг ходимлар хизмат қилади. Бу ташкилот фаолиятининг асосий
йўналиши шахсий ишни очиш ва олиб боришда ёрдам бериш, кичик бизнесга
кредитлар ва кафолатланган қарзлар беришдан иборат. 1953 йилда
иқтисодиётнинг монополистик секторини давлат томонидан тартибга
солишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил қилувчи кичик бизнес тўғрисидаги
қонун қабул қилинган. 1986 йилда кичик корхоналарга янги технологиялар,
илмий-техник ва тажриба конструкторлик ташкилотларининг ишланмаларини
топшириш имкониятини таъминловчи қонун қабул қилинган.
Кичик корхоналарга кўпчилик ярим ҳукумат ташкилотлари ёрдам
кўрсатадилар: хизматлар савдоси соҳасидаги сиёсат бўйича қўмита, Президент
хузуридаги хусусий тадбиркорлик муаммолари бўйича мах-сус комиссия,
саноат рақобатбардошлиги масалалари бўйича комиссия ва бошқалар.
Кўп сонли жамоатчилик ташкилотлари – савдо палатаси, саноатчиларнинг
миллий ассоциацияси, савдо, қишлоқ хўжалигидаги ҳар хил ассоциациялар,
клублар, гуруҳлар ва ҳоказолар кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга ёрдам
кўрсатадилар.
АҚШда
кичик
корхоналар
солиқ
имтиёзларидан
301
фойдаланмайди, аммо субсидиялар, дотациялар, молиявий кафолатлар билан
қўллаб-қувватланадилар.
Япония. Японияда кичик корхоналарни қўллаб-қувватлашда кичик бизнес
бўйича бошқарма, Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича
давлат корпорацияси, молиялаштириш бўйича миллий корпорация, Кичик ва
ўрта тадбиркорлик ассоциацияларининг бутун япон федерацияси, Кичик ва
ўрта тадбиркорликни бутун япон маркази ва бошқалар фаолият юритадилар.
Булардан ташқари унга яқин махсус банклар Кичик ва ўрта тадбиркорликни
кредитлашга хизмат қилади.
Давлат қўллаб-қувватлаши ўз ичига қуйидагиларни олади: имтиёзли
солиққа тортиш, жадаллаштирилган амортизация, имтиёзли кредит-лаштириш,
ходимларни ўқитишда ёрдам, банкротлик ҳолида ёрдам кўрсатиш, КЎКнинг
техник даражаси ўсишини рағбатлантириш.
Префектураларда ҳаракат қилувчи 500дан ортиқ савдо-саноат палаталари
ва уларнинг филиаллари кичик корхоналарга маслаҳат, молия, таълим
ёрдамини кўрсатадилар.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг махсус фонди, халқ фонди ҳамда
молиявий корпорация давлатнинг кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-
қувватлашнинг молиявий базасини ташкил қиладилар.
Хитой. Хитойда олиб борилаётган солиқ ва молия сиёсати, ташқи савдо,
инвестицион сиёсат соҳаларида ислоҳотларнинг чуқурлашуви кичик
корхоналарнинг тез ривожланишига ёрдам берган. Айниқса, қишлоқ
хўжалиги, посёлка саноати деб номланган кичик ва хусусий ишлаб чиқариш
тез ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг 70 фоиз, тайёр
кийим-кечакларнинг 40 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80 фоизи
кичик бизнеснинг улушига тўғри келади. Хитой қишлоқлари ялпи ижтимоий
маҳсулотининг 60 фоиз посёлка корхоналарининг улушига тўғри келади.
Посёлка корхоналарининг муваффақиятли фаолият юритиши ва арзон иш
кучининг мавжудлиги уларни хорижий инвестицияларни жалб қилувчи
объектга айлантирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |