Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
15-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ 
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН 
ТАРТИБГА СОЛИНИШИ 
 
15.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва назарий 
асослари 
Тадбиркорлик ва ишбилармонлик Аристотелнинг “Экономика” асарида 
энг аввало, деҳқончилик, ҳунармандчилик, майда савдода банд 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь 


292 
бўлганларнинг асосий ва шарафли фаолияти, деб эътироф этилган. Амир 
Темур ”Тузуклар” рисоласида “Азми қатъий, тадбиркор, хушёр, мард ва 
шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”,-деб 
таъкидлаган. Р.Кантильон берган таърифига кўра тадбиркор – бу доимий 
даромадга эга бўлмаган деҳқон, ҳунарманд, савдогар,камбағал ва бошқалар 
бўлиб, ўзгалар молини муайян нархда сотиб олиб,уларни ва ўзининг молини 
ҳаммуайян бўлмаган юқорироқ нархда сотишга интилади. Унинг асосий 
иқтисодий вазифаси турли товарлар бозорларида талабга мос таклифни 
киритиш ҳисобланади.
Йезеф Шумпетер(1883-1950) тадбиркор учун мулк эгалиги мақомининг 
шарт эканлигини инкор қилиб, унинг кишиларнинг турли табақаларига 
хослигини асослайди. У ўзининг “Иқтисодий ривожланиш назарияси” 
китобида тадбиркорни новатор, яъни янгилик яратувчи одам сифатида 
таърифлаган. Унинг фикрича,“тадбиркорнинг вазифаси янги кашфиётларни 
амалга тадбиқ қилиш орқали ишлаб чиқариш услубини реформа 
қилиш(янгилаш)дан иборат. Кенг маънода кўриб чиқилганда тадбиркорнинг 
вазифаси – янги очилган бозор ёки хом ашё базаси асосида янги товар ишлаб 
чиқариш ёки эскирганини модернизация қилиш учун янги технологиялар 
ишлатишдан иборат. Тадбиркор қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 
• -иқтисодий фаолиятни ташкил этишнинг янги шаклларини жорий 
этиш;
• -янги сотиш бозорларини эгаллаш ва аввалгиларидан кенгайтирилган 
ҳолда фойдаланиш;
• -мавжуд саноат тармоғида илгари қўлланилмаган янги ишлаб чиқариш 
усулларини жорий этиш;
• -ишлаб чиқаришда хом ашёнинг янги туридан фойдаланиш;
• -янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки аввалгисини сифат жихатдан 
такомиллаштириш. 
Ўзбек олимлари А.Ўлмасов ва М.Шарифхўжаевлар “ бизнес кенг 
маънодаги қонуний йўл билан даромад топишга қаратилган фаолиятдир... 
Тадбиркорлик – кишилар (мулкчилик субъектлари)нинг моддий ва пул 
маблағларини (капиталини) амалда хўжалик оборотига тушириб, даромад 
топишга мўлжалланган иқтисодий фаолиятдир. Тадбиркорлик умуман пул 
топиш эмас, балки яратувчилик фаолияти орқали даромад олишни 
билдиради, деб таъриф берадилар. 
Бизнес фаолият турига кўра тадбиркорликдан ташқари истеъмол 
бизнеси, касб-корлик бизнеси, яъни касб, лавозим имкониятларидан 
фойдаланиш асосида фойда ва наф олиш, бойликдан бойлик ундириш, 
тижорат-воситачилик бизнеси ва бошқа шаклларда ҳам намоён бўлади. 


293 
Бизнес мулкчилик турларига кўра давлат, хусусий ва аралаш ҳамда ҳуқуқий-
қонунийлик нуқтаи назардан ошкора, расмий, норасмий, яширин(хуфёна) 
шаклларида юз беради.
Республикамизда тадбиркорликнинг қуйидаги шаклларига рухсат 
этилган:
• -якка тартибдаги фаолият;
• -ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган 
тадбиркорлик;
• -бир гуруҳ фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга 
ошириладиган жамоа тадбиркорлиги ёки хамкорликдаги тадбиркорлик. 
Жаҳоннинг барча мамлакатларида кичик бизнес корхоналари 
миллий иқтисодиётнинг пойдевори ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулот 
(ЯИМ) ўсиш суръатлари ҳал қилувчи даражада айнан уларга боғлиқ, 
аслида, аҳолининг фаровонлик даражаси ҳам унинг қанчалик 
ривожланганлиги билан белгиланади. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш 
асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар 
тизимини ташкил этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти 
соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармоялар 
олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий 
тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада 
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва 
қўшимчалар 
киритиш 
ҳақида»ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2003 йил 30 августда ПФ-3305-сонли Фармони қабул 
қилинди. Мазкур Фармонга асосан «ўрта корхоналар» тушунчаси бекор 
қилинди ва 2014 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар кичик бизнес 
субъектлари ҳисобланади: 
- якка тартибдаги тадбиркорлар; 
- ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача 
йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб 
чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана 
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган 
микрофирмалар.
Қуйидаги тармоқларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони: 
- енгил ва озиқ-овқат саноти, металлга ишлов бериш ва 
асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш ва мебел саноати ҳамда қурилиш 
материаллари саноатида – 200 кишидан; 
- машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, 


294 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, 
қурилиш ва бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида – 50 кишидан; 
- фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш 
соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий 
овқатланниш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 25 кишидан 
ошмаган кичик корхоналар. 
Бозор иқтисодиётига йўналтирилган кўпгина мамлакатларда кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик экспорт бозорлари фаолиятида фаол иштирок этиб,
ЯИМнинг кўпайишига кўмаклашиб, аҳоли бандлигини таъминлаб, 
иқтисодиётнинг асосини ташкил қилади. Ривожланган мамлакатларда банд 
аҳолининг катта қисми айнан кичик бизнесда банд бўлиб, уларнинг мамлакат 
ЯИМни ишлаб чиқаришдаги улуши юқоридир. Шу сабабли ривожланган 
мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка иқтисодий ўсиш ва 
аҳоли турмуш даражасининг ошишини таъминловчи асосий ричаглардан бири 
сифатида қаралиши бежиз эмас. Буни 15.1.1-жадвалда келтирилган 
маълумотлари асосида ҳам кўриш мумкин. 
15.1.1-жадвал 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish