3. Узоқ муддатли цикл (40-60 йил).
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида кўпчилик иқтисодчилар статистик
маълумотлар асосида нархлар ва процент ставкаларининг кўтарилиши ҳамда
тушишига эътибор қаратишда. Кейинчалик эса у билан боғлиқ иқтисодий
жараёнларда ҳам ўзгаришлар содир бўлиши сабабларини изоҳлаб беришга
ҳаракат қилишди.
Рус иқтисодчиси Н. Д. Кондратьев (1892–1938 йил) катта юксалиш
асосини ишлаб чиқаришга янги технология, жаҳон хўжалигига янги
мамлакатларнинг қўшилиши (иқтисодий равнақи), олтин қазиб олиш
ҳажмининг ўзгариши, умуман, техник тараққиёт, ишлаб чиқаришнинг
таркибий ўзгариши билан боғлайди.
Мувозанатнинг тикланиши фазасида асосий капиталнинг пассив қисми
янгиланади, ўрта циклда эса, асосан, актив қисми янгиланади.
Шу билан бирга, катта циклларнинг даври аниқланади:
1- тўлқин 1772–1783 йиллардаги депрессиядан 1812–1825 йилдаги
беқарорликкача;
2- тўлқин 1825–1838 йиллардаги депрессиядан 1866–1873 йиллардаги
беқарорликкача;
228
3- тўлқин 1873–1885 йиллардаги депрессиядан 1913–1929 йиллардаги
беқарорликкача;
4- тўлқин 1929–1938 йиллардаги депрессиядан 1966–1974 йиллардаги
беқарорликкача;
5- тўлқин 1974–1982 йиллардаги депрессиядан бошланган. Бу тўлқин,
иқтисодчиларнинг фикрича, 2010 йилларгача давом этиши ва 2010–2015
йиллардан янги 6–тўлқин бошланиши мумкин. Бу цикл микроэлектроника,
бошқариладиган термоядро энергетикаси, ген инженерлигини ишлаб
чиқаришга жалб этилиши билан ажралиб туради.
12.3
Давлатнинг антициклик барқарорлаштириш сиёсати
воситалари ва уларнинг Ўзбекистондаги хусусиятлари
Давлат томонидан макроиқтисодий антициклик тартибга солиш
иқтисодий фанда қисқа муддатли барқарорлаштириш, ёки дискрецион
иқтисодий сиёсат деб ҳам аталади. Антициклик сиёсатнинг мақсади циклик
ўзгаришларга мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали барқарор,
мутаносиб, мувозанатли иқтисодий ўсиш ва ривожланишга эришишдир.
Барқарорлик, мутаносиблик ва мувозанатлилик мақсадига эришиш
натижасида миллий иқтисодиёт имконият қадар Ялпи ички маҳсулотнинг
потенциал даражасига ва тўлиқ бандликка, инфляция (дефляция)нинг
барқарор паст даражасига яқинлашади.
Иқтисодиётнинг циклик тебранишларини юмшатиш давлат томонидан
иқтисодий коньюнктура пасайиши шароитидаги экспанция сиёсатини,
коньюнктура ўсиши ва юқорига кўтарилиши шароитидаги рестрикция
сиёсатини қўллаш орқали эришилади. Антициклик тартибга солиш мақсадига
эришиш учун фискаль(бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсати
инструментларидан фойдаланилади. Ҳозиргача тўпланган жаҳон амалиёти
тажрибаси рецессия босқичида кўпроқ бюджет-солиқ сиёсатининг тартибга
солиш воситалари кўпроқ самарали эканлиги, кўтарилиш, юксалиш
босқичида эса пул-кредит сиёсати воситаларидан фойдаланиш кўпроқ самара
бериши исботланган.
Таъкидлаш жоизки,агар инфляция жараёнларининг келиб чиқиши
сабаблари монетар омиллари билан кўпроқ боғлиқ бўлса, у ҳолда Марказий
банк иқтисодиётни тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Агар мамлакатда
талаб инфляцияси эмас, балки таклиф инфляцияси юз берса, у ҳолда
инфляцияга қарши тартибга солишда монополияга қарши давлат
229
органларининг роли
ортади. Шунингдек, солиқ
органлари
ҳам
антиинфляцион тартибга солишда етакчи роль ўйнайди.
Иқтисодий пасайиш ва депрессия босқичида давлат қуйидаги
дастаклардан фойдаланади:
1.Солиқларни
қисқартириш,
бунинг
оқибатида
кишиларнинг
истеъмолга бўлган мойиллигининг ортишига олиб келади ҳамда уй
хўжалиги ва компанияларнинг истеъмол ва инвестицияга бўлган талаби
рағбатлантирилади.
2.
Давлатнинг
инвестицион
ва
ижтимоий
йўналишларидаги
харажатларининг ўсиши. Бу ўз навбатида мультификацион самарани
туғдиради. Давлат харажатларининг ЯИМ даги улуши нисбатан ортади.
Нохуш коньюнктура шароитида бюджет-солиқ сиёсати чора-тадбирларинг
амалга оширилиши натижасида бюджет дефицити ўсади. Бу эса дефицитни
қоплаш учун давлат қарзлари нинг ҳам ошишига олиб келади. Аммо шундай
экспанционистик ҳаракатлар натижасида жами талаб. ЯИМ нинг ўсиши,
сўнгра аҳолининг иш билан бандлигининг ўсиши рағбатлантирилиши
иқтисодий ва молиявий муаммоларнинг кескинлиги юмшатилади.
3.
Пул-кредит экспанцияси. Марказий банк томонидан фоиз
ставкасининг камайиши иқтисодиётда арзон пулларнинг қўшимча тарзда
кириб келишига сабаб бўлади. Бу ҳол монетар сиёсатнинг юмшашишига ва
инвестицион фаолликни рағбатлантиришга олиб келади.
Жадал иқтисодий юксалиш босқичида, товар запасларининг кескин
камайиши, иш хақи, ишлаб чиқариш харажатлари ва умумий нарх
даражасининг ўсиши хавфи вужудга келганда ҳукумат солиқларни оширади
ва давлат харажатларини камайтиради. Бундай фискаль рестрикция
иқтисодий ўсишнинг сезиларли даражада секинлашига, яширин иқтисодиёт
кўламининг кенгайишига, иш ўринларининг қисқаришига олиб келади.Аммо
рестриктив бюджет-солиқ сиёсати орқали жами талаб, инвестициялар, ишлаб
чиқариш ва бандлик ўсишининг тўҳтатилиши бюджет дефицитининг
қисқаришига, хатто ижобий сальдонинг тикланишига олиб келади.Бунинг
натижасида вужудга келадиган бюджетдаги ортиқча маблағлари давлат
ташқи қарзларини тўлашга йўналтирилиб, улар қопланади ҳамда захира
фондлари ташкил этилади.
Ҳозирги даврда давлатнинг антициклик тартибга солиш сиёсати икки
илмий модель, концепцияларга, яъни Ж.М. Кейнс қарашларига таянувчи
неокейнсчилик ва М. Фридман қарашларига таянган неоконсерватив
(монетар) назарий концепцияларга асосланган. Неокейнсчилар концепцияси
устувор равишда бюджет-солиқ сиёсати воситалари ёрдамида жами талабни
тартибга солишга йўналтирилган. Бу макроиқтисодий ёндашув ҳисобланади.
230
Монетар назария устувор равишда пул-кредит сиёсати воситалари ёрдамида
жами таклифни тартибга солишга, айрим компаниялар учун рағбат (стимул)
ларни яратишга йўналтирилган. Бу микроиқтисодий ёндашувдир.
Ўзбекистонда
давлатнинг
мароиқтисодий
тартиблаш
ва
барқарорлаштириш сиёсати ҳам замонавий макроиқтисодий тартиблаш
моделларини чуқур таҳлил қилиш ва республикамизнинг ўзига хос
хусусиятларидан
келиб
чиққан
ҳолда
қўлланишига
асосланган.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг мустақилликка эришган дастлабки даврдаги
макроиқтисодий аҳволининг ўзига хослиги Ўзбекистонга тоталитар тузумдан
заиф, бир ёқлама ривожланган, хом ашёга ихтисослашган, пахта
яккаҳокимлигига асосланган иқтисодиёт мерос бўлиб қолганлиги билан
изоҳланади. Собиқ Иттифоқнинг инқирози туфайли республикалар ўртасида
рўй берган иқтисодий алоқаларнинг бузилиши XX аср 90-йиллари бошида
ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайиб кетишига олиб келди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакат иқтисодиётини чуқур
таназзулдан чиқариш, унинг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш
мақсадида ижтимоий-иқтисодий барқарорлаштириш сиёсати ишлаб чиқилди.
Барқарорлаштириш дастурини ишлаб чиқишда танглик ҳодисаларининг
олдини олиш, иқтисодиётнинг ҳолатини ифода қиладиган кўрсаткичларни
яхшилашга, шу билан бирга мамлакатни тангликка олиб келган ички
сабабларни чуқур ўрганиш, чалғишлар ва номутаносибликлар бўлиши
мумкинлигига ўз вақтида эьтибор қаратиш, танглик ҳодисалари келиб
чиқишининг олдини олиш тадбирларини фаол амалга ошириш ғоят муҳим
эканлиги белгилаб олинди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг биринчи
Президенти И.А.Каримов “Барқарорлаштириш сиёсати – энг аввало, бу
макроиқтисодиётда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришнинг кескин
пасайишига ва оммавий ишсизликка йўл қўймасликдир. Шунингдек, у пул
қадрсизланишининг, пул эмиссиясининг бошқарилишини таъминлаш, тўлов
балансини бир меъёрда сақлаш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб олиб
бориладиган давлат сиёсатидир. Барқарорлаштириш сиёсатининг мақсади
бошқариб бўлмайдиган, иқтисодий пасайишга олиб келиши мумкин бўлган
ички ҳам ташқи мувозанатсизликни четлаб ўтишдан, зарур бўлган тақдирда
эса, уни тўғрилашдан иборат”
1
, – деб таъкилаган.
Барқарорлаштириш сиёсатни ишлаб чиқишда жаҳон тажрибасида
барқарорлаштириш сиёсатини амалга оширишнинг икки ёндашуви таҳлил
1
Каримов И.А. Ўзбекистон ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.: Ўзбекистон,
1995-197-бет
.
231
қилиниб,
қаттиқ
монетаризмга
таянмаслик
кераклиги
асоаланди.
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида
қуйидагилар амалга оширилди:
- миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга
қўйилди;
- пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляцион жараёнлар
сўндирилиб, инфляция даражаси назорат қилиш мумкин бўлган даражага
туширилди;
- товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан
жами таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди;
- қатъий молиявий сиёсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги
камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4фоизи
атрофида) доирасида ушлаб турилди;
- ёнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин
камайтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни
экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога
эришилди.
Ўзбекистонда бундай сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида
ислоҳотларнинг биринчи босқичида 1991 йилга нисбатан иқтисодий пасайиш
бошқа МДҲ давлатларидек оғир кечмади. Ялпи ички маҳсулот 1995 йилда
1991
йилга
нисбатан
18,8
фоизга
камайди.
Макроиқтисодий
барқарорлаштириш сиёсатининг асоси сифатида қаттиқ монетар ёндашувни
қабул қилган бошқа МДҲ давлатларида ЯИМ ҳажми 40–60 фоиз, шу
жумладан, Россияда 53 фоиз, Украинада 52 фоизгача, Белоруссияда – 54,6
фоиз, Қозоғистонда 75,4 фоизга тенг бўлди. Ўзбекистонда ЯИМнинг энг
катта пасайиши 1992 йилда кузатилган. Шу йили ЯИМ 11 фоизга камайган.
1995 йилда эса 1,2 фоизга пасайган, холос.
Ўзбекистон иқтисодиёти 1996 йилдан бошлаб ўсиш тенденциясини
намойиш қила бошлади. ЯИМ нинг йиллик ўртача ўсиш суръатлари 1996-
2003 йилларда 4фоизни ташкил этди. 2004 йилдан бошлаб иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник
ва технологик янгилаш натижасида мамлакат иқтисодиёти йилига 7-8фоиз
даражасидаги юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини намойиш
қилди
1
(қаранг:12.3.1-жадвал).
1
Основные тенденции и показатели экономического и социального развития Республики Узбекистан
за годы независимости (1990 – 2010 гг.) и прогноз на 2011 – 2015 гг.: Стат. Сб. – Т.: Узбекистан, 2011. С. 13;
Анализ
макроэкономических показателей Республики Узбекистан за годы независимости (1991-2016гг.)//
www.stat.uz.
232
12.3.1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |