Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида соғлиқни сақлаш 
тизимини такомиллаштириш борасида қуйидаги йўналишлар белгиланган:
- соғлиқни сақлаш соҳасини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини 
янада ислоҳ қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, 
тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; 
- оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза 
қилиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-
тадбирларни янада кенг амалга ошириш; 
- пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд 
тоифаларига 
тиббий-ижтимоий 
ёрдам 
кўрсатиш 
тизимини 
янада 
ривожлантириш ва такомиллаштириш; 
- фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт 
муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари 
билан таъминланишини яхшилаш; 
- аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр 
узайишини таъминлаш
2

Ушбу тадбирларни амалга ошириш борасида 78 та туман тиббиёт 
бирлашмасини, 7 та шаҳар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 
қайта қуриш, тез тиббий ёрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт 
билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Рспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга 
мурожаатномасида инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш вазифаларини белгилаб берди: 
1
Система здравоохранения в Республике Узбекистан// stat. uz
2
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
ҳаракатлар стратегияси //Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 7февраль. 
1-илова.


200 
- масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган “Ақлли 
тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” концепцияларини ўз 
шароитимизга мослаштириб татбиқ этиш; 

хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш учун хорижий 
инвесторларни жалб этиш ва чет эллик мутахассислар мамлакатимизда 
доимий фаолият юритишини таъминлаш; 
- аҳолини дори-дармон билан таъминлаш.Яқин вақт ичида аҳолини 
арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий 
дорихона қурилиб, ишга тушириш; 
- она ва бола саломатлигини асрашда муҳим омил бўлган скрининг 
марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш. 2018 йилда 46 та туман 
ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси негизида туманлараро перинатал марказлар 
ташкил этилади.
- қишлоқ врачлик пунктларида касалликларни барвақт аниқлаш ва 
уларнинг олдини олиш бўйича замонавий диагностика лабораторияларини 
ташкил этиш
1
.
Мустақиллик йилларида уй-жой коммунал хўжалик соҳаси ҳам ривож 
топди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган “Кичик” 
хусусийлаштириш натижасида 96 фоиздан зиёд оила илгари давлат 
тасарруфидабўлган уй-жойларни шахсий мулк қилиб олишди. 
Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси 1990 йилда ҳар бир 
кишига 12,1 квадрат метрни ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу рақам 15,2 
квадрат метрга етди ёки 1,26 баробар ортди. Республикадаги оилаларнинг 
қарийб 77,4 фоизи алоҳида уй ва коттежларда истиқомат қилмоқда. 
Таъкидлаш жоизки, қишлоқ аҳолиси турмиш шароитларини яхшилаш, 
уларни шаҳар ҳаёт шароитларга яқинлаштириш мақсадида кейинги йилларда 
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жойларни 
қуриш бўйича дастур амалга оширилмоқда. 2017 йилда имтиёзли ипотека 
кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга 
киришдик. Шаҳар ва қишлоқларимизда жами 3,5 миллион квадрат метрдан 
зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Бу рақам 2007 
йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй-жойлар қуриш дастури бошланган 
2010 йилга нисбатан 3,5 баробар, 2014 йилга нисбатан эса 2 баробар кўпдир.
Мамлакатимизда кейинги 25 йил давомида биринчи марта аҳоли учун 
арзон, барча қулайликларга эга бўлган кўпқаватли уй-жойлар қуриш 
бошланди. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат метрдан зиёд ана шундай 
уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Биргина Тошкент шаҳрининг 
1
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 
мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.


201 
ўзида жорий йилда 420 минг квадрат метр кўпқаватли уй-жой фонди 
фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробар 
кўпдир
1
.
Ижтимоий соҳанинг ривожланиши кўп жихатдан уни молиялаштиришга 
боғлиқдир. Ҳар йили Давлат бюджети харажатларининг ярмидан ортиғи 
ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Аҳоли ҳаёт шароитларини яхшилаш, 
турмуш фаровонлигини янада ошириш мақсадида ижтимоий соҳанинг 
истиқболдаги ривожлантирилиши макроиқтисодий барқарорликни ва изгил 
юқори иқтисодий ўсиши суръатларини таъминлаш, иқтисодиётни таркибий 
жихатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш, техника ва технологик янгилаш асосида 
мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш билан узвий 
боғлиқдир. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish