394
ҳокимликлар ўртасида бошқарув функцияларини аниқ тақсимлашга эришиш
лозим;
- вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ўртасидаги масъулият ва ваколат
доираларини тақсимлаб, аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ. Ҳокимлик
вакиллик органларининг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожига оид
масалаларни ҳал этишдаги ролини ошириш учун ҳокимлик идоралари ва
ҳокимлар фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга бўлишлари керак;
- маҳаллий ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетини янада мустаҳкамлаш
лозим;
- маҳаллий ҳокимликнинг кичик бизнес фаолиятига тўғридан-тўғри
ноўрин аралашувига барҳам бериш мақсадида уларнинг хўжалик юритувчи
субъектлар маблағини мажбуран олиб қўйиш, уларни ҳомийлик қилишга,
кўнгилли равишда пул ўтказишга мажбур қилишларини ҳамда
уларнинг
кадрлар сиёсатига аралашишини таъқиқловчи қонун ҳужжатларини қабул
қилиш керак;
- фуқаролик жамияти институтлари ҳудуд ижтимоий-иқтисодий
ривожланишига оид масалалардаги иштирокини кенгайтириш учун жойларда
ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришга оид турли дастурларни тузишга
ҳудуддаги турли сиёсий партиялар вакилларини, Савдо-саноат палатаси,
фермерлар кенгаши ҳамда бошқа нодавлат нотижорат жамоатчилик
ташкилотлари вакилларини кенг жалб этиш лозим бўлади.
Ҳокимликларга вилоят, шаҳар ва туманларда ҳудудий иқтисодий сиёсат
юритишдаги
ваколатларини
янада
кенгайтириш
учун
қуйидаги
йўналишларда қонуний-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши мақсадга
мувофиқдир;
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мустақиллигини белгилаш ҳамда уни
кучайтириш;
б) кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ротация қилиш,
оқилона жой-жойига қўйиш;
в) ҳокимликларнинг ташкилий назорат фаолиятини такомиллаштириш;
г) жойларда кўрсатилаётган давлат ва жамоат хизмати самарадорлиги ва
сифатини ошириш;
д) ҳокимликларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, нодавлат ва
нотижорат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда
мустаҳкамлаш.
“Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси”ни
амалга ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларининг ўз ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш
395
ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини
оширишга шароитлар вужудга
келтириш мақсадида ўз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларини, шу жумладан, тижорат дўконлари, халқ истеъмоли моллари
ишлаб чиқариш бўйича корхоналар очишни жадаллаштириш, “корхона-
маҳалла” шаклидаги маҳаллий ҳокимлик, тадбиркорлар билан аҳоли
ўртасидаги ҳамкорликни фаол рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.
Маҳаллаларнинг ўз ҳудудларини ривожлантириш, аҳолини, айниқса,
ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги
ролини янада кучайтириш
учун уларга юридик шахс мақомини бериш, уларнинг моддий-техника билан
таъминланишини яхшилаш, маҳалла қўмитаси (кенгаши)раиси, унинг
аъзоларининг малакасини ошириш мақсадга мувофиқдир. Нодавлат
нотижорат ташкилотларининг аҳоли соғлигини сақлаш, таълим, жисмоний ва
маънавий тарбия, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига моддий
ёрдам беришдаги ролини оширишни рағбатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини
амалга оширилиши асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув
органлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари
ҳамда бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини ошириш орқали
иқтисодий бошқарув тизими фаолиятини номарказлаштиришга эришиш
муҳим аҳамиятга молик бўлади.Бунинг натижасида иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солиш механизми янада
такомиллашади ва бозорнинг
ўз-ўзини тартиблаш механизми билан узвий боғлиқлиги мустаҳкамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: