251
тайёрлаш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан инвестиция
сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари
кўрсатишни назарда тутади.
Мамлакатда инвестиция фаолиятини амалга оширишда инвестиция
фондлари ҳам ташкил этилади.
Инвестиция фонди - инвесторларнинг пул
маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш
мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс –
акциядорлик жамияти инвестиция фондидир. Инвестиция фонди ўз
фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли
давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Инвестиция фондининг қуйидаги шакллари мавжуд бўлиши мумкин: ўзи
чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлган
инвестиция фонди; ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш
мажбуриятига эга бўлмаган инвестиция фонди. Инвестиция фондининг тури
фонднинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Ўз эгаларининг пай фондидаги
улушини тасдиқловчи ҳужжатсиз қимматли қоғоз инвестиция пайидир.
Инвестиция пайига бўлган ҳуқуқлар Қимматли қоғозлар марказий
депозитарийси
томонидан
инвестиция
пайлари
эгасининг
депо
ҳисобварағидан бериладиган кўчирма билан тасдиқланади. Инвестиция
фондининг ёки пай фондининг инвестиция портфелини ташкил этувчи
қимматли қоғозлар, улушлар, пул маблағлари (шу жумладан чет эл
валютаси), омонатлар ва кўчмас мулк
инвестиция активларидир.
Инвестиция фонди янги юридик шахсни таъсис этиш ёки бошқа
инвестиция фондини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилади.
Инвестиция фонди тижорат ташкилоти бўлиб, у ўзининг алоҳида ҳисобга
олинадиган
мол-мулкига, шу жумладан устав капиталига берилган мол-
мулкка эга бўлади. Юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фондининг
муассислари (акциядорлари) сифатида иш юритиши мумкин.
Давлат
мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш
жараёнини ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган
инвестицион фаолиятни тартибга солиш мақсадида инвестицион сиёсат олиб
боради.
Инвестицион сиёсат капитал қўйилмаларнинг энг устувор
йўналишларини танлаш, иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш,
унинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий ўсишга
ва миллий даромаднинг
энг юқори кўрсаткичларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар
мажмуидир.
Давлат томондан миллий иқтисодиётга ички ва ташқи инвестициялар
киритилиши учун қулай инвестиция муҳитини яратилиши унинг
инвестицион сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади.
Инвестиция муҳити
252
инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб
берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи
ҳисобланади. Инвестицион муҳит мамлакат иқтисодиётида
хорижий
инвестицияларнинг самарали айланиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар
комплекси ҳамдир.
Давлат қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида товар ишлаб
чиқарувчиларга солиқ босимини ва юкини камайтиришга қаратилган
қонунчилик базасини яратади, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш
ставкасидан инвестиция мақсадларида фойдаланилади, фан, таълим,
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга инвестиция қилиш орқали миллий
интеллектуал салоҳиятни сақлашга интилади.
Инвестиция
жараёнларини фаоллаштиришда
давлат томонидан
белгиланадиган молиявий имтиёз ва преференциялар муҳим роль ўйнайди.
Улар пул ресурсларини ишлаб чиқаришга самарали инвестициялаш
имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали унинг ривожланиши учун қулай
шароит яратилади.
Молиявий имтиёзларга фан-техника ишланмаларига йўналтирилаётган
фойдани ёки унинг бир қисмини маълум муддатга солиққа тортишдан озод
қилиш, асосий фондларнинг жадаллашган амортизация амалиётини амалга
оширишга рухсат бериш ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: