Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

12.3.2- жадвал 
ЕТТБ ва Ўзбекистон Республикаси билан тузилган лойиҳалар 
рўйҳати 
 
Сана 
 
Лойиҳа 
рақами 
Лойиҳа 
мамла-
кати 
 
Лойиҳа номи 
 
Тармоқ 
 
Лойиҳа 
ҳолати 
11.09.2017 
49500 
Ў
збек
истон
ДФФ - Агромир 
Агробизнес 

13.09.2017 
49334 
Завод по производству 
пластиковых ампул 
Ишлаб 
чиқариш ва 
хизмат 
кўрсатиш 

26.09.2017 
49318 
ФИФ - НБУ МСП 
Старший Кредит 
Молия 
институтлари 

11.10.2017 
49309 
FIF - Узбекский 
лизинговый кредит для 
МСП 
Молия 
институтлари 
Кенгаш 
томонидан 
тасдиқланган 
12.10.2017 
49313 
FIF - Ипотека Банк 
МСП Старший Кредит 
Молия 
институтлари 

25.05.2017 
49225 
FIF - Hamkorbank 
MSME Кредит 
Молия 
институтлари 

27.10.2017 
49508 
DFF - Имкон Плюс 
Расширение 
Агробизнес 
Лойиҳа 
имзоланган 
7.05.2018 
49817 
FIF - Davr Bank - 
MSME кредит I 
Молия 
институтлари 
Якуний 
назорат тек-
ширувидан 


215 
ўтган, 
бошқарув 
кенгаши 
имзоланиши 
2.06.2018 
49737 
FIF - Ипак Йули - 
Синдицированный 
кредит MSME 
Молия 
институтлари 

3.07.2018 
49213 
Ташкентская ЦО - 
Таштеплоцентральный 
проект 
Маҳаллий ва 
экологик 
инфраструк-
тура 
Якуний 
назорат тек-
ширувидан 
ўтган, 
бошқарув 
кенгаши 
имзоланиши 
3.07.2018 
49277 
Проект по улучшению 
водоснабжения в 
Ташкенте 
Маҳаллий ва 
экологик 
инфраструк-
тура 
Лойиҳа 
тасдиқланган 
3.07.2018 
49358 
Хорезм Водный 
Проект 
Маҳаллий ва 
экологик 
инфраструк-
тура 
Лойиҳа 
тасдиқланган 
3.07.2018 
49359 
Наманганский водный 
проект 
Маҳаллий ва 
экологик 
инфраструк-
тура 
Якуний 
назорат тек-
ширувидан 
ўтган, бошқа-
рув кенгаши 
имзоланиши 
3.07.2018 
49214 
Ташкентская ЦТ - 
Проект 
Таштеплоэнерго 
Маҳаллий ва 
экологик ин-
фраструктура 
Лойиҳа 
тасдиқланган 
3.07.2018 
50117 
УзбекЭнерго 
Мурунтау ПС 
Электр 
энергияси 
Кенгаш 
томонидан 
тасдиқланган 
4.08.2018 
50116 
Талимаржанский 
энергетический проект 
Электр 
энергияси 

2.09.2018 
49641 
Отель Хива Малика 
Кўчмас мулк 
ва туризм 
Лойиҳа 
тасдиқланган 
5.09.2018 
49590 
DFF - ABN MB 
Агробизнес 
Кенгаш 
томонидан 
тасдиқланган 
6.11.2018 
49771 
GEFF - Узбекистан 
Молия 
институтлари 
Кенгаш 
томонидан 
тасдиқланган 
6.11.2018 
49824 
GEFF Узбекистан - 
Ипак Йули 
Молия 
институтлари 
Кенгаш 
томонидан 
тасдиқланган 
 
Манба
: Муаллиф томонидан маълумотлар ЕТТБ маълумотлари асосида ишлаб чиқилган. 


216 
12.3.3- жадвал 
ЕТТБ нинг Ўзбекистондаги фаолиятига оид статистик маълумотлар 
(31.10.2018 йил ҳолатига) 
68 лойиҳа 
19 очиқ актив портфел лойиҳалар 
1.309 млн. евро инвестицилар 
465 млн. евро жорий лойиҳалар 
портфели 
694 млн. евро тўпланган тўловлар 
99 млн. евро операцион активлари 
27% портфелдаги хусусий 
секторнинг улуши 
0% портфелдаги улуши 
Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html
 
12.3.2- расм. Жорий лойиҳалар портфели (465 млн. Евро)* 
Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html 
 
 
 
12.3.3- расм. Жалб қилинган инвестициялар ва лойиҳалар сони
Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html 
Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик

Ўзбекистон 1992 йил сентябрь 
ойидан бошлаб ХВФга аъзо бўлиб келмоқда. ХВФ 1995 йил январда 
Ўзбекистон Республикасига мамлакат бошқаруви томонидан қабул қилинган 
дастур асосида биринчи 72,4 млн. АҚШ доллари миқдорида транш маблағлари 


217 
берди. Шунингдек 1995 йил декабрь ойида миллий валютани қўллаб-қувватлаш 
мақсадига 2 транш берилган. Берилган маблағлар бўйича фоиз ставка сузиб 
юрувчи ҳисобланади. Қарзни тўлаш муддати 5,5 йилни ташкил этади. 1995 йил 
18 декабрда ХВФ Ўзбекистон Республикасига «Стэнд Бай» кредитини берди. 
Бу маблағлар иқтисодий ислоҳатларни давлат томонидан 1995-1996 йил қўллаб 
қувватланиши учун кўзланган 2000-2001 йил давлат томонидан валюта 
сиѐсатини тартибга солиш учун қўллаш чора тадбирларини ҳисобга олган ҳолда 
2001 йил августда Ўзбекистон Республикаси ва ХВФ ўртасида Ўзбекистон 
Республикаси 31 июль ва 31 декабрь 2001 йил оралиғидаги молиявий ва 
иқтисодий сиѐсат тўғрисида меморандум қабул қилинган. Меморандум асосида 
Ўзбекистон ва ХВФ вакиллари ҳамкорлигида 1 январь ва 30 июнь 2002 йил 
оралиғига макроиқтисодий ва структуравий сиѐсатни асосини ишлаб чиқилди. 
2002 йил ХВФ мониторинг дастури асосида бир қанча вазифаларни бажаришди. 
Ўзбекистон Республикасида турли вазирлик ва идоралар ўртасида чора 
тадбирлар ўтказилди.
Бундан асосий мақсад иқтисодий ислоҳатларни ривожлантиришда кредит 
ва солиқ бюджет сиѐсатини қаттиқ сақлаган ҳолда валюта режимини тартибга 
солиш бўлди. 2003 йилда Ўзбекистон Республикасига ХВФ дан вакиллар 
ташриф буюришган. Бу музокараларда ХВФ низомидаги 8-модда давлат режаси 
асосида бир неча шартлар имзоланди. Бунга савдо соҳасидаги солиқ бюджет ва 
пул-кредит сиѐсатини амалга оширишда самарали унсурлардан фойдаланилди 
(2003 й). Шунингдек тузилмавий ислоҳатлар соҳасида бир қанча ишларни 
амалга ошириш киради. 2003 йил 15 октябрда Ўзбекистон Республикаси ХВФ 
келишувидаги 8-модда, 3-4 модда, 2а қисмидаги шартларини қабул қилишини 
маълум қилди.
Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш мақсадида 2014 йил ХВФ 
техник ѐрдам тақдим этиб фонд мутахасиссилари Ўзбекистонга ташриф 
буюрдилар. Мазкур миссия республика тижорат банкларида корпоратив 
боқарувни такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайѐрлашда уларнинг фикр ва 
таклифлари инобатга олинган ҳолда Марказий банк ва республиканинг 
вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада корпоратив бошқарув 
қоидаларининг охирги стандартларига, масалан корпоратив бошқарув 
тамойилларини такомиллаштириш бўйича Базел қўмитасига ва Молиявий 
Барқарорлик кенгашининг хатарларни бошқариш мавзусига бағишланган 
тавсияларига мувофиқ қайта кўриб чиқилди.
2016 йил апрел ойида тижорат банклардаги стрессни синаш 
методикасини такомиллаштириш бўйича техник ѐрдам доирасида иш 
бошланган. 
Осиѐ Тараққиѐт Банки. Ўзбекистон ОТБга 1995 йил августида аъзо 
бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг банкдаги акциялари 71,5 минг (умумий 
капиталнинг 0,67 фоизи) ва Директорлар Кенгашининг 110,9 минг овоз 
бирлигини ташкил этмоқда. Имзоланган капитал 1,04 млрд. АҚШ долларни 
ташкил этиб, унинг 51,79 млн. АҚШ доллари тўланган.
Ўзбекистон ОТБдаги Корея, Вануату, Шри Ланка, Вьетнам, Папуа-Янги 
Гвинея ва Тайвань давлатлари қаторида Корея гуруҳининг аъзо-давлатларига 


218 
киради.
Ўзбекистонда ОТБнинг доимий ваколатхонаси 1998 йилдан буѐн фаолият 
кўрсатмоқда.
ОТБ билан 2012-2016 йилларга тузилган стратегик ҳамкорликнинг асосий 
йўналишлари транспорт, энергетика, коммунал хизматлар, сув таъминотини 
ривожлантириш ва молия ресурсларидан фойдаланишга қаратилган. 
Минтақавий ҳамкорлик ва интеграция, таълим бошқаруви, хусусий секторни 
ривожлантириш, гендер тенглиги ҳамда об-ҳаво ва атроф муҳитининг ўзгариши 
каби омиллар Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида асосий 
режаларидир.
2015 йилнинг 1 январь ҳолатига ОТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга 
ажратган кредитлари ҳажми 4,1 млрд. АҚШ долларини, жумладан хусусий 
секторни молиялаштиришга 225 млн. АҚШ доллар ва техник кўмак бериш 
доирасида 61,7 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. ОТБ кредитлари умумий 
ҳажмининг учдан икки қисми - транспорт (26,6%), энергетика (24,6%), қишлоқ 
хўжалиги (13%) ва молия (12%) соҳаларидаги лойиҳаларга ажратилган.
Молия соҳасида амалга оширилаѐтган лойиҳалар тижорат банкларига 
кичик бизнес субъектларини қайта молиялаш учун кредит линиялари тақдим 
этиш, молия муассасаларининг фаолият юритиши учун институционал 
тузилмани ривожлантириш, самарали банк фаолиятини ташкил этиш, давлат 
молияси бошқарувини ислоҳ қилиш ва ипотека кредитлашни қўллаб-
қувватлашга йўналтирилган.
ОТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес ва 
микромолиялашни ривожлантириш учун 3 та лойиҳа маъқулланган. 2003 йилда 
ОТБ Молия вазирлигига икки компонентдан ташкил топган биринчи лойиҳа 
доирасида 20 млн. АҚШ доллар миқдорида қарз берди. Биринчи компонент 
бўйича кичик бизнес лойиҳаларини қайта молиялаштиришга 3 та тижорат 
банки, жумладан, Агробанк - 10,3 млн, Асака банки – 6,5 млн. ва Ипак Йўли 
банки 1,3 млн. доллар кредит ажратди. Иккинчи компонент бўйича ОТБ 
томонидан кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш 
тизимини такомиллаштириш ва институционал мустаҳкамлаш бўйича техник 
ѐрдам кўрсатилди. Кичик бизнес субъектларини молиялаштириш ва техник 
ѐрдам кўрсатиш компонентларини ўз ичига олган «Кичик бизнес ва 
микромолиялаштириш 
бўйича 
иккинчи 
лойиҳа»ни 
ОТБ 
томонидан 
молиялаштириш мақсадида 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва 
ОТБ ўртасида келишув Меморандуми имзоланди.
Лойиҳани амалга ошириш жараѐнида кичик бизнесни қайта 
молиялаштириш учун ―Агробанк‖ка – 20 млн. АҚШ доллари, ―Ҳамкорбанк‖ка 
– 20 млн. АҚШ доллари, ―Ипак Йўли банки‖га – 10 млн. АҚШ доллари 
миқдорида кредит линиялари очилди. 2013 йил октябрь ойида ОТБ томонидан 
Ўзбекистон 
Республикасига 
«Кичик 
бизнесни 
ривожлантириш 
ва 
микромолиялаштириш. Фаза 3» лойиҳасини амалга оширишга 50 млн. АҚШ 
доллар миқдорида кредит ҳамда тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш 
ва қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича техник кўмак 
бериш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши 


219 
маъқулланди. «Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. 
Фаза 3» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қўшма молиялаштириш 
лойиҳада қатнашувчи ОАКБ «Ҳамкор банк» ва ОАИКБ «Ипак Йўли банк‖лари 
маблағлари 
ҳисобига 
50 
млн. 
АҚШ 
доллари 
миқдорида 
ҳамда 
субқарздорларнинг ўз капитал маблағлари ҳисобига 33,3 млн. АҚШ доллар 
миқдорида амалга оширилмоқда.
Молия соҳасининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 
йили ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Давлат 
молиясини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ 
доллари миқдорида қарз берилиши ҳамда техник кўмаклашиш учун 0,6 млн. 
АҚШ доллар миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. «Қишлоқ жойларда 
уй-жой қурилишини ривожлантириш» кўптраншлик лойиҳаси ОТБнинг молия 
секторидаги йирик лойиҳаларидан биридир. Умумий қиймати 500 млн. АҚШ 
доллари, шу жумладан, 1,0 млн. АҚШ долларига тенг техник кўмаклашиш 
лойиҳаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан 2011 йил 31 августда 
маъқулланди. Мазкур лойиҳани молиялаштиришда заѐмлар уч траншда 
берилишини кўзда тутган 
2011 йили ОТБнинг оддий капитал манбаларидан 200 млн. АҚШ доллар 
ҳажмга эга бўлган, муддати 18 йил, уч йиллик имтиѐзли биринчи транш 
заѐмини тақдим этиш маъқулланди. Иштирок этувчи банк ОАТБ «Қишлоқ 
қурилиш банки» бўлди. Шундан 2012 йилда 160,0 млн., 2013 йилда 40,0 млн. 
АҚШ доллари ажратилди; · 2013 йилда юқоридаги шартлар бўйича ҳажми 200 
млн. АҚШ доллар бўлган иккинчи транш берилиши маъқулланди. Бунда учта 
банк - ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк», Ташқи иқтисодий фаолият Миллий 
банки ва АТИБ «Ипотека банки» иштирок этди. Шундан 2013 йилда 92 млн., 
2014 йилда 108 млн. АҚШ доллари ажратилди; · 2015 йилда иштирок этувчи 
тижорат банкларига 100 млн. АҚШ доллар ҳажмида учинчи транш заѐми 
берилиши маъқулланди. ОТБ кредитларини қоплаш, унга ҳисобланган фоиз ва 
комиссия тўловлари, шунингдек, молиявий маблағларни қайтариш иштирокчи 
банклар ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан амалга оширилади. 
2013 йилда ОТБ томонидан АТИБ «Ипак Йўли банки‖нинг устав капиталига 
инвестиция киритиш жараѐнлари ниҳоясига етди, натижада ОТБ иккинчи 
мажоритар акционерга айланди. Инвестиция тақдим этишдан ташқари, ОТБ 
таваккалчиликлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш, корпоратив 
бошқарув, ижтимоий ва экологик таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган 
дастурларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish