Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
Экспорт тарифи 
Экспорт божлари экспорт товарлари мамлакат чегарасидан чиқиб 
кетаѐтганда олинадиган мажбурий тўловдир.
Фараз қилайлик, ҳукумат экспортни бож орқали чекламоқчи. Кичик 
мамлакат мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, экспорт божини жорий қилиниши 
жаҳон нархига таъсир кўрсатмайди. Бинобарин савдо шарти ўзгармайди. Товар 
экспортининг фойдалилиги пасаяди ва ишлаб чиқарувчилар товарларнинг бир 
қисмини ички бозорга қайтаришади, натижада бу товарнинг ички нархи бож 
миқдорида P
w
дан P
w+t 
га тушади. Жами талаб чизиғи экспорт тарифи 
миқдорида пастга кўчади S
d+w+t
. Талабнинг янги даражасида ички таклиф ва 
жами талаб мувозанатига G да эришилади, бу вазиятда экспорт тарифи 
ѐрдамида ички истеъмол Q
1
Q
2
га ортади, ички таклиф Q
5
Q

га камаяди.
 


54 
Экспорт миқдори эса 
Q
5
Q
1
дан Q
4
Q
2
га қисқаради. 
Демак, экспорт тарифи жорий 
қилиниш натижасида ички 
истеъмол ортди, ички таклиф 
ва экспорт миқдори қисқарди. 
Экспорт 
тарифи 
ўрнатилиши 
натижасида 
истеъмолчилар 
а 
сегмент 
миқдорида фойда кўришди.
3.3.4.-расм. Экспорт тарифи

Давлат экспорт бож ѐрдамида с га тенг миқдордаги фойдани ишлаб 
чиқарувчилардан ўз фойдасига қайта тақсимлайди. b+d сегментлари ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
соф 
йўқотишларидир. 
Умуман, 
экспорт 
тарифи 
ўрнатилганда ҳам импорт божи жорий қилингандаги каби эффектлар юзага 
келади: қайта тақсимлаш эффектлари ва йўқотиш эффектлари . 
 
§ 3.4. Тарифли бошқарувнинг афзаллик ва камчиликлари 
ТИФ соҳасидан чеклашлар сиѐсатини кенг кўламда ва фаол амалга 
ошириш давлатга қисқа муддатда муваффақият олиб келиши мумкин. Бу 
ютуқларни қуйидаги жиҳатлар билан боғлаш мумкин: миллий корхоналарда 
ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, бож, солиқ, йиғимлар ҳисобига бюджет 
даромадининг кўпайиши, иқтисодий хавфсизлик ва мудофаа қобилиятининг 
таъминланиши. 
Бироқ ҳақиқатда эса, бу тактик устунликлар стратегик, узоқ муддатли 
истиқболдан келиб чиқсак, қарама-қарши томонга ўзгаради. Давлатнинг тариф 
миқдорига кўпайтирилган импорт миқдорига тенг иқтисодий ютуғи 
истеъмолчилар томонидан давлат фойдасига трансферт тўлов ҳисобланади. 
Албатта, маблағларнинг бир қисми ижтимоий эҳтиѐжлар (ойликларни ошириш, 
нафақалар тўлаш)га сарфланиши мумкин, бироқ уларнинг катта қисми 
бюрократик ўзбошимчалик ва маблағларни давлат ташкилотлари орқали ўтиши 
билан боғлиқ харажатлар туфайли қайтариб берилмайди.
Бундан ташқари, бошқа мамлакатларнинг протекционистик жавоб 
тадбирларини ҳам унутмаслик лозим. Бу тадбирлар туфайли товар айланмаси 
камайиб кетади, иш жойлари қисқаради, охир-оқибат бир қатор 
компанияларнинг маҳсулотлари миллий бозордан арзонроқ ва сифатсизроқ 
товар ишлаб чиқарувчи фойдасига суриб чиқарилади.
Истеъмолчилар масаласига тўхталадиган бўлсак, уларнинг асосий қисми 
«белбоғларини маҳкам бойлаб олишлари» керак бўлади, чунки оддий 
одамларнинг даромадлари ишлаб чиқарувчилар фойдасига қайта тақсимланади, 
зеро божхона тарифи жорий этилишидан олдинги ва кейинги ички нархлардаги 
фарқ меҳнаткашлар (истеъмолчилар) елкасига тушади. Фақатгина импортни 
ўрнини қоплаш соҳасидаги компанияларнинг акцияларига эга бўлган унча 


55 
катта бўлмаган айрим гуруҳларга кирувчи истеъмолчилар олиб кириш 
божларидан даромад кўриши мумкин. Шундай қилиб, бозор иқтисодиѐти 
шароитида протекционистик сиѐсатни амалга ошириш нарх юқирилиги сабабли 
ички истеъмолнинг камайишига, солиқ базасининг қисқаришига ва жамият 
учун умуман олганда соф йўқотишларга олиб келади.
Босқичма-босқич 
протекционистик 
сиѐсат 
тоталитар 
режимлар 
томонидан маъмурий-буйруқбозлик тизимида чекланган макон ва замонда олиб 
борилган.
Протекционизмнинг салбий хусусиятларига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 

Аҳоли турмуш даражасида соф йўқотишларнинг ортиб кетиши. 
Импорт божлари киритилганидан кейин харидорлар олиб кирилган товарлар 
учун янада юқорироқ ҳақ тўлашга мажбур бўлишади. Бу инвестицияларга 
айланиши мумкин бўлган истеъмолдан ортадиган жамғармаларни камайишига 
олиб келади.

Янада кўпроқ мамлакатлар томонидан тариф чеклашларини жорий 
этилишининг занжир реакцияси билан боғлиқ халқаро кўпайтирувчи 
эффектнинг пайдо бўлиши.

Миллий иқтисодиѐтда носамаравий соҳалар ва корхоналарнинг 
сақланиб қолиши. Миллий корхоналарга имтиѐзлар берилиши шароитида 
ишлаб чиқарувчиларда харажатларни камайтириш ва рақобатбардош товарлар 
ишлаб чиқаришга рағбат бўлмайди.

Иқтисодий соҳада коррупция ва ўз амалидан фойдаланишнинг бошқа 
кўринишлари кенг тарқалади. Миллий иқтисодиѐтнинг «ѐпиқлиги» одатда 
ТИФнинг криминаллашуви учун озуқа муҳитини яратади.
Ҳукуматнинг 
ТИФни 
тартибга 
солиш бўйича 
чора-тадбирлар 
комплексини жорий этишга мажбур этувчи омиллар (ижобий омиллар) ичида 
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Иқтисодиѐтнинг янгидан шаклланаѐтган соҳалари қудратли хорижий 
компаниялар рақобатидан ҳимоялаш.

Давлат кўмагисиз тузилмасини қайта қуришнинг иложи бўлмаган 
жаҳон бозорида рақобатбардош бўлмаган «эски» соҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Дискриминацион савдо сиѐсати олиб бораѐтган мамлакатлар ѐки 
компанияларга жавоб тариқасида демпинг ва хорижий рақобатнинг бошқа 
ноҳалол усуллари билан курашиш.

Жаҳон 
бозор 
конъюнктурасидаги 
тебранишларнинг 
миллий 
иқтисодиѐтга таъсирини камайтириш. Бу омил хомашѐ ва табиий ресурслар 
экспорт қилувчи мамлакатлар учун долзарб ҳисобланади.

Бюджетнинг даромад қисмини кўпайтириш - ўтиш даври иқтисодиѐтли 
ва ривожланган мамлакатларда давлат бюджети кўпинча протекционистик 
сиѐсатнинг таркибий унсурлари бўлган божхона божлари ва бошқа эгри 
солиқлар ҳисобига амалга оширилади.
Шундай қилиб, протекционизм ташқи савдо операцияларига турли-туман 
чеклашларни жорий этувчи давлатга вақтинчалик, тактик ютуқ келтирса-да, 


56 
стратегик, узоқ муддатли режада истиқболсиз сиѐсат ҳисобланади. Бу сиѐсат 
XX аср тажрибасидан маълумки, ҳаѐт даражасининг ва аҳоли турмуш 
фаровонлигининг пасайишига олиб келади. Шундай бўлса-да, иқтисодий 
эркинлаштириш курсини сақлаган ҳолда протекционизмнинг айрим 
унсурларидан оқилона фойдаланиш маълум вақт оралиғида миллий 
иқтисодиѐтни ривожлантиришда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish