Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


 –расм. Ўзбекистоннинг 2017 йил асосий давлатлар кесимида



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

12.2.1 –расм. Ўзбекистоннинг 2017 йил асосий давлатлар кесимида 
экспортнинг ўсиши (фоизда) 
Манба: https://mft.uz/uz/menu/eksport-statistikasi

 
Корея 
Республикаси 
билан 
савдо-иқтисодий 
муносабатлар. 
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, 
инвестицион ва «Савдо тўғрисида», «Инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш ва 
кенгайтириш тўғрисида» илмий-техникавий битимлар имзоланган. Ҳозирги 
кунга келиб Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳуқуқий-
шартномавий асосга эга бўлган 60 та ҳукуматлараро шартнома ва ҳужжатлар 
имзоланган. 
1996 йил 19 июлда Асака шахрида «ЎзДЕУАвто» қўшма корхонаси 
автомобиль заводи презентацияси бўлиб ўтди. 1992 йил июнда Ўзбекистон ва 
Корея Республикаси ўртасида имзоланган савдо шартномасига мувофиқ 
савдода бирмунча қулай шароитлар режими ўрнатилди. 
Экспортнинг асосий моддаларини бу даврда пахта толаси, хизматлар, 


207 
мато ва пахта қоғози, калава ипи ташкил этди. 2006 йилнинг 9 ойи мобайнида 
икки мамлакат ўртасида мол айирбошлаш 179,1 млн. АҚШ долларини ташкил 
қилди, 39,1 млн. АҚШ доллари экспортга, 140 млн. АҚШ доллари импортга 
тўғри келади. 2007 йилнинг биринчи ярмига келиб мамлакатимиз экспорти 
1.4% ни, импорти 9.0% ни ташкил этди.
Республика реципиент давлатлар орасида Агентликнинг ѐрдам 
кўрсатилиши ҳажми бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. 1992 йилдан бошлаб 
KOICA ташкилотидан Ўзбекистонга кўрсатилган молиявий ѐрдамнинг умумий 
ҳажми 8,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбекистоннинг KOICA билан 
асосий ҳамкорлиги 5 та соҳада амалга оширилмоқда: беғараз асосда ускуна ва 
материалларни келтириш, амалиѐтларни таклиф қилиш, кўнгиллиларни 
жўнатиш, экспертларни жўнатиш, тиббий корхоналарни жўнатиш. 
Республика ҳудудида Корея капитали иштирокидаги 118 та корхона 
фаолият олиб бормоқда, ундан 97 таси қўшма корхона ва 21 таси 100% чет эл 
капитали билан тузилган корхоналардир. Бу корхоналар асосан автомобиль 
қурилиши, тўқимачилик ва электротехника саноати, хизмат кўрсатиш ва алоқа 
соҳаларида тўпланган.
Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги нивестицион ҳамкорлик борасида 
умумий қиймати 4,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи Устюрт газ-кимѐ 
мажмуаси хусусида тўхталиб ўтиш жоиз. 2012 йилда қурилиши бошланган 
мазкур мажмуа йилига 4,5 млрд. куб метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 
3,7 млрд. куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна 
полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва бошқа қимматбаҳо 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эгадир. Бундай йирик лойиҳалар 
сирасига – 1996 йилдан фаолият кўрсатаѐтган Асака автомобил заводи, 
тўқимачилик саноатида ―ДЭУ Интернейшнл‖ компанияси билан Фарғона ҳамда 
Бухоро вилоятларида, ―Shindong Enercom‖ ва ―Textile Technologies‖ 
компаниялари билан Сурхондарѐ вилоятида тўқимачилик корхоналари, 
Тошкент халқаро аэропортининг ―Тошкент-4‖ халқаро терминали кабиларни 
ҳам киритиш мумкин. 
Жанубий Кореянинг ―Korean Air‖ компанияси ―Навоий‖ эркин иқтисодий 
зонаси таркибидаги ―Навоий‖ интермодал логистика маркази фаолиятида 
муҳим ўрин эгаллайди. Бугунги кунда мазкур марказда бир кеча-кундузда 1000 
тоннагача юкни қайта ишлаш, юк терминалида 300 тонна юкни қайта ишлаш ва 
сақлаш, 20 та самолѐтга хизмат кўрсатиш қуввати яратилган. 
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ҳам Корея Республикаси етакчи 
ҳамкорлардан бири саналиб, унинг ҳиссаси 7,3 % ни ташкил этган ҳолда, 
ҳамкор мамлакатлар ўртасида Россия (21,8 %), Хитой (17 %) ва Қозоғистондан 
(12,6 %) кейинги 4-ўринни эгаллайди. 
Мазкур асосий савдо шериклардан фарқли равишда Ўзбекистоннинг 
Жанубий Корея (шу жумладан, Россия билан ҳам) билан ташқи савдо баланси 
манфий сальдога эга бўлиб, импорт ҳажми экспортга нисбатан 11,8 мартага 
юқоридир. Бунинг асосий сабаби импорт таркибида машинасозлик 
маҳсулотлари, юқори технологик жиҳозлар ва халқаро хизматлар кабиларнинг 
улуши катталигидир.


208 
Мамлакатлар савдо айланмасида Ўзбекистондан Кореяга пахта толаси, 
минерал хом ашѐлар ва энергия ресурслари етказилиб берилса, Корея 
томонидан машиналар ва эҳтиѐт қисмлар, жиҳозлар ва ускуналар, электроника 
маҳсулотлари келтирилади. Экспорт ва импортга тортилган бу каби товар ва 
хизматлар таркиби бўйича Ўзбекистон учун Корея 1-ўринни эгалласа, 
Ўзбекистон Корея учун 6-ўринда туради. 
Икки 
мамлакат 
ўртасидаги 
иқтисодий 
ҳамкорликнинг 
муҳим 
йўналишларидан бири – меҳнат ресурслари миграцияси ва малакали кадрлар 
тайѐрлаш тизимидир. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида тузилган 
ҳамкорлик шартномалари доирасида 2007-2016 йиллар давомида Жанубий 
Корея меҳнат бозорида ўзбекистонликларнинг иштироки 25,5 минг кишидан 
ортиқни ташкил этгани ҳолда, 2016 йил ҳолатига 16,9 минг киши Жанубий 
Кореяда ишлашни давом эттирганлар. 
1992 йилдан буѐн Тошкент шаҳрида фаолият юритаѐтган Корея таълим 
маркази танлов асосида Корея Республикасида тил бўйича билимларни 
мустаҳкамлаш ҳамда олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари учун 
ушбу мамлакатда малака ошириш курсларини ташкил этиб келинмоқда. 
2014 йилда Ўзбекистонда Инха университети филиалининг иш бошлаши 
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос 
юқори малакали мутахассислар тайѐрлаш имкониятини яратди. Ҳозирда мазкур 
филиалнинг йиллик қабул квотаси 250 нафарни ташкил этади. 
Юқорида келтирилган маълумотлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, 
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги иқтисодий муносабатлар хусусида 
қуйидаги хулосаларни билдириш мумкин. Чунончи, Ўзбекистон ва Жанубий 
Корея ўртасидаги иқтисодий муносабатлар икки мамлакат ўртасидаги ғоят кенг 
кўламли, стратегик характердаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири 
ҳисобланиб, ҳар икки томон учун муҳим манфаатларга асосланган. Бундай 
манфаатлар Жанубий Корея учун – халқаро инвестициялар бозорининг тўйиниб 
бориши шароитида Ўзбекистоннинг фойдаланилмаган имкониятларини рўѐбга 
чиқаришда ўз инвестицион ресурслари билан иштирок этиш, ўз миллий 
саноатини арзон ҳамда сифатли табиий хом ашѐ ресурслари билан 
таъминлашни кўзда тутса, Ўзбекистон учун Жанубий Кореянинг юқори 
технологиялари, инвестицион ресурслари ва халқаро хизматлар бозоридаги 
мавқеидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. 
Қолаверса, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг 
бугунги ижобий даражаси улар ташқи сиѐсатида ҳам ўз аксини топган ва 
сиѐсий масалалардаги ҳамкорликнинг муҳим гарови ҳисобланади. Бу борада 
Жанубий Кореянинг Осиѐ-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотидаги 
(мазкур ташкилотга 21 та давлат кириб, улар ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 54 %и, 
аҳолининг 40 %и, халқаро савдонинг 44 %и тўғри келади) ва ―G-20‖ (дунѐнинг 
20 та кучли давлатлари иштирокидаги норасмий ҳамкорлик бўлиб, дунѐ 
ЯИМнинг 85 %ини, аҳолининг 2/3 қисмини, халқаро савдонинг 75 %ини қамраб 
олади) уюшмасидаги мавқеи алоҳида аҳамият касб этади. Ўз навбатида Корея 
Республикаси учун Ўзбекистон халқаро сиѐсий майдонда Корея манфаатларини 
ифодалашда, миллий манфаатлари бевосита тўнашувчи Россия ва Хитой 


209 
давлатларига маълум даражада таъсир кўрсатишда ишончли ҳамкор 
вазифасини бажара олиши аҳамиятлидир. 
Шуни ҳам эътибордан қолдирмаслик керакки, икки давлат ўртасидаги 
ҳамкорлик ривожланишининг бугунги суръатлари, қолаверса, Ўзбекистон 
саноатида Корея инвестицион ресурслари ҳажмининг ортиб бориши яқин 
истиқболда Ўзбекистоннинг юқори қийматли маҳсулотларига Корея ва 
Жануби-Шарқий Осиѐ бозорига йўл очилиш имкониятини беради. Шунингдек, 
Ўзбекистоннинг транспорт коридори сифатида салоҳияти ҳам Жанубий Корея 
учун Яқин Шарқ бозорига янада тез суръатларда кириб боришга шароит 
туғдириши кутилади.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish