Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet45/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Тажриба ёки експеримент методи - ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан ишлаб чиқилган. У кичик мактаб ёшидаги бола шахсининг шаклланишини ўрганиш мақсадида ушбу методни қўллаган. Табиий методдан ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш жараёнида фойдаланиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишдан синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада еса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Табиий експеримент методи сиртдан кузатиш методидан кескин фарқ қилади. Сиртдан кузатиш методида бирор психик жараён кузатилаётган киши ўша жараён қандай юз берса, шу ҳолича текшираверади, лекин бу жараённинг намоён бўлишига аралашмайди, яъни психик жараённи юзага келтирувчи шароитни ўзгартирмайди. Табиий експремент методидан фойдаланганда еса текширувчи ўрганилаётган бирор психик жараённи ўзи вужудга келтиради, лекин уни текширилаётган одам учун табиий бир шароитда ва унга сездирмасдан ўтказади.
Лаборатория (клиника) експерименти методининг (1879 йили В.Вунт киритган) асосий хусусияти, шундан иборатки бунда ўрганилиши лозим бўлган психик жараёнларнинг (масалан идрок, диққат,хотира каби) қандай шароитда қачон юз беришини кутиб ўтирмасдан текширувчи киши (експериментатор) синалаётган одамда шу жараёнларни махсус тарзда ишга солади. Бундан ташқари лаборатория експременти шароитида експериментатор ўрганаётган ҳар бир психик жараённи ҳоҳлаган марта, яъни такрор-такрор яхшилаб синаб кўриши мумкин. Бу мураккаб психик жараёнларнинг табиатини ўрганишда катта қулайлик туғдиради. Биринчидан, исталган психик жараённи ҳоҳлаган пайтда юзага келтириш вақтни тежаш имконини берса, иккинчидан ҳар бир психик жараённи такрор-такрор юзага келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш имкониятини беради.
Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараёнларнинг юз бериш тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусиятларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва пухта текшира оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, електрон хроноскоп орқали айрим психик (акс еттириш, кўриш, ешитиш, ҳид билиш, тери сезгилари каби) жараёнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин. Електрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин, персептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин, аудиометр орқали ешитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар. Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиёти муносабати билан лаборатория експрементининг имконияти ортиб бормоқда.
Шуни есдан чиқармаслик керакки, лаборатория експерименти методи билан турли ёшдаги инсонларнингг психик жараёнлари ўрганиладиган бўлса експериментни тайёрлаш ва ўтказишда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Психик жараёнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини ҳам лаборатория експременти ёрдами билан текширилади. Психик жараёнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга ега. Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширишда кенг қўлланилмоқда.
Лаборатория експерименти методи енг аниқ метод сифатида психология фанининг тараққиёти учун катта аҳамиятга ега. Лекин лабаротория експеримент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу камчилик шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаётган текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаётган одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи текширилаётган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади. Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория експременти ёрдами билан қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ёрдами билан текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория експерименти методи махсус хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим шароитларда фойдаланиш имконияти
бўлмайди. Шунинг учун психология фанида лаборатория експременти билан бир қаторда табиий експремент методидан ҳам кенг фойдаланилади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish