Екстремал психология - инсонннинг ўзгарган муҳит шарт-шароитларида психик фаолиятнинг кечиши қонуниятларини ўрганадиган психология соҳаси.
Психофизиология - одамларнинг индивидуал психологик ва психофизиологик фарқларини тадқиқ қилувчи, психология соҳаси.
Сиёсий психология - жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир кўрсатиш жараёнлари каби жабҳаларни текширувчи психология со?аси.
Оила психологияси - оила психологиясини ўрганувчи, фанлараро тадқиқот қилишга йўналган психология соҳаси.
Парапсихология - Ҳозирги замон фанининг чегарасидан ташқаридаги, тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади.
Фан ривожланиб, тараққий етиб бориши жараёнида унинг соҳалари ҳам кенгайиб бормоқда.
Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари
Малумки, ҳар қандай фан ўз предметига ега. Психологиянинг предмети психика бўлиб, у обектив оламни психик ҳодисалар асосида акс еттириб, юзага келган ва шаклланган образ субект фаолиятини, хулқ-атворини мақсад сари йўналтиради.
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодиса қонуниятларини билиш учун малум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов "Методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади" деган еди. Методлар тизими фаннинг умумий методологиясига бирлашади.
Методологияни кенг манода оладиган бўлсак, у малум тизимга ега бўлган ва билимларни излаб топишга қаратилган, мантиқан кетма-кетликка ега бўлган методлардир. Кўпчилик олимлар бу атамани илмий метод тушунчасига мос тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул қилиниши деб такидлайдилар.
Методология (юнонча метҳодес - билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, логос - тушунча, талимот) амалий фаолиятини ташкил етиш ва амалга ошириш тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги талимотдир. Методлар - психологияни ўрганиш усуллари ва йўллари йиғиндиси, "Метод" бу билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинштейн).
Методлар тизими юқорида такидланганидек, фаннинг умумий методологияси метод ва методикалари орасидаги боғлиқлик схемаси берилган.
Xulosa va
tavsiyalar
Materiallarni qayta ishlash
Tadqiqot maqsadidan kelib chiqqan holda aniq metodlardan foydalanish
Metodik tamoyillarga javob beruvchi psixikaning namoyon bo'lishiga doir faktlarni o'rganish usullari, tadqiqot metodlari.
Psixologiya predmetini ilmiy tushunish. Fan metodologiyasi.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, психологик тадқиқотларнинг ташкил етилишига ва ўтказилишига малум бир талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардир:
Тадқиқотларни режалаштириш. Метод ва методикаларни танлаш ва уларни синаб кўриш.
Тадқиқотни ўтказиш жойи.
Тадқиқотни техник жиҳозлаш.
Тадқиқ қилинувчиларни танлаш.
Тадқиқотчи, шубҳасиз, тадқиқотнинг боришига тасир етади ва тадқиқотни режалаштиришдан то хулоса ва тавсиялар чиқаришга қадар маъсулиятни ҳис қилади ва бу муҳим аҳамиятга ега.
Кўрсатма - у аниқ ва қисқа бўлиши лозим.
Тадқиқот қоидаси баённома тўлиқ ва мақсадга йўналган бўлиши керак.
Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш.
Тадқиқот мураккаб жараён бўлиб, унинг ўз босқичлари ва поғоналари мавжуд.Психологик тадқиқот босқичларини қуйидаги схемада кўриш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |