Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet44/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, ҳолатларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади.
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита боғлиқлиги илдизи аниқланади.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда, биргаликда тадқиқ қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Емпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва експеримент методлари кирса, ёрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, сосиометрия ва фаолият натижаларини таҳлил қилиш каби методларни киритиш мумкин.
Кузатиш методи - икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом етиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади; ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг
диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ етишга бу методнинг имкони йетмайди.
Масалан, ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеградаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспексия методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish