Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва



Download 3,97 Mb.
bet230/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва
мотивация муаммоси
Ўқув фаолияти мотивацияси муаммоси ҳамдўстлик давлатлари қатори республикамизда ҳам илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар томонидан кенг миқёсда ўрганиб келинмоқда. Жумладан, кейинги йилларда мазкур илмий муаммоларнинг турли жабҳаларига нисбатан қизиқиш янада кучайиб бормоқда. Бунга яққол мисол сифатида республикамиз миқёсида ушбу муаммо юзасидан тадқиқот ишларини олиб бораётган таниқли психолог олимларни таъкидлаб ўтиш жоиздир. Булар сирасига республикамизда психология фанининг ривожланишига амалий ва назарий ҳиссасини қўшиб келаётган М.Г.Давлетшин раҳбарлигидаги унинг шогирдлари А.Қ.Саитова, Ф.И.Ҳайдаровлар ҳамда Е.Ғ.Ғозиев ва Е.З.Усмонова, В.А.Токарева, А.А.Файзуллаев, Р.Асомова, У.Жумаев ва бошқаларнинг ушбу муаммо юзасидан олиб борган тадқиқотларини киритишимиз мумкин.
Кейинги ўн йилликлар мобайнида М.Г.Давлетшин раҳбарлигида ушбу муаммо янгича илмий асосда талқин қилиниб, кенг кўламда ўрганилмоқда. М.Г.Давлетшиннинг фикрларига кўра, Ўзбекистон келажаги бўлган ёшлар ҳар хил соҳанинг мазмунига онгли равишда ёндашуви орқали, уларни мумкин қадар ертароқ, тўғри ва оқилона тасаввур қилади. М.Г.Давлетшин консепсиясидан келиб чиққан ҳолда олиб борилган тадқиқотлардан бири А.Қ.Саитованинг "Ўсмир ёшидаги ўқувчиларнинг ўқув мотивларини ва қадриятларини ўрганишга" бағишланган ишдир. Бу ишда муаллиф ўсмир ёшининг хусусиятларига таянган ҳолда бир қатор хулосаларга келган. Хусусан тадқиқотчи фикрига кўра, ўсмирлар ўқув фаолиятида потенсиал ҳисобланган мотив ўз-ўзини намоён қилиш мотивидир; ўқув фаолияти ўсмир ўқувчиларда ўз-ўзини такомиллаштиришга, бу еса ўқув фаолияти билан боғлиқдир. Муаллиф томонидан олиб борилган илмий изланишларда шахсдаги қадриятлар йўналганлигининг ўқув фаолиятга боғлиқлиги масалалари тадқиқ қилинади.
В.А.Токареванинг "Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ижтимоий бурчга нисбатан шаклланиш психологиясига" бағишланган тадқиқотларида ўқувчилар ўқув фаолияти мотивларини ўрганиш борасида олиб борилган тадқиқотларда ва изланишларида бурч мотивини шаклланишига жамиятнинг таъсирини ўрганиш муҳим саналиши кўрсатиб ўтилади
Е.Ғ.Ғозиев тадқиқотларида ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш хусусиятлари ўқув фаолиятини режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш жараёнлари ҳақида мулоҳаза юритилади. Тадқиқотчи ўқув фаолиятини бошқаришнинг диагностик методини ишлаб чиқиб, психология фанининг кам ўрганилган соҳаларидан бири бўлган ўқиш фаолиятини бошқариш муаммосининг назарий ва амалий, емпирик томонларини ёритиб беради. Шунингдек, мазкур тадқиқотларда ўқиш ва ўқитиш жараёни учун тавсиянома ишлаб чиқилган, ўз-ўзини англаш босқичлари тўғрисида маълумот берилган.
А.А.Файзуллаев илмий тадқиқотларида шахснинг мотивасион ўз-ўзини бошқаришнинг турли-туман омиллари ҳам кўриб чиқилган. Аниқланган бу омиллар шахс мотивациясининг хусусиятларига мотивасион бошқаришнинг амалга ошириш усуллари ва натижаларига тегишлидир. Бундан ташқари мотивасион тузилмаларнинг шахс томонидан объективлаштириш ва ўз мотивациясини бошқаришдаги турли психологик стратегия ва усуллари масалалари ҳам аниқлаб берилган. Шахснинг ҳаёт фаолиятида мотивасион ўз-ўзини бошқаришнинг бошқа бир қатор соҳалари ҳам ўрганилган.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish