Хаёлнинг реаллиги - воқеликни тўғри акс еттирувчи хаёлий образларнинг яратилиши, генийларни хаёлининг кучи реал хаёлдир. Масалан, космосга учиш хаёлни олдиндан тасаввур етиш. Хаёлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига, билимига, тафаккурига боғлиқ бўлади. Образлар амалга ошмаса, бу реал хаёл бўлмайди, балки фантастик хаёл бўлади. Болаларда хаёл катталарга тақлид қилиш орқали ўсади. Болаларда фантазия жуда кучли, масалан, улар оддий чўпни "учқур от" деб тасаввур қилиб ўйнайдилар. Уларни қаҳрамон деб ҳис қиладилар. Ясли ёшига нисбатан боқча ёшидаги болалар хаёли бир мунча кенгроқ бўлади. Уларда хаёл асосан кенгроқ бўлади. Бола катталарга тақлид қилиб, шофёр, доктор бўлади ва ҳоказо. Боғча ёшидаги болаларда хаёл ихтиёрий бўлади. Масалан, катта одам болага кубиклардан уй ясаш, расм чизиш каби топшириқлар беради. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли катталар билан мулоқотда бўлиш таъсирида ўсади. Болалар ертакларни тинглашни, воқеаларни ешитишни ёқтирадилар.
Катталарнинг фикрларини ешитиш натижасида болаларда улар ҳали кўрмаган нарсалар тўғрисида образлар пайдо бўлади. Болалар ўйин вақтида еркин образларни яратадилар.
Кичик ёшдаги болалар хаёлининг ўсиши учун тарбиячининг олиб борадиган машғулотлари, турли ўйинларини тасаввур етишлари катта аҳамиятга ега. Асосан қизиқишлар хаёлнинг ўсишига ёрдам беради.
Хаёл фаолияти кучли бўлса унинг мазмуни кенгроқ идрок қилинади. Хаёл тасаввурлари есда олиб қолиш, есга тушириш боғланишларини вужудга келтириш учун таянч бўлади. Тафаккур жараёнидаги яққоллик хаёл фаолияти туфайли содир бўлади. Хаёл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади.
Хаёлнинг асосий хусусиятлари
Хаёл жараёни ва унинг вужудга келиши бир қанча шароитларга боғлиқдир. Хаёл ҳар доим маълум бир йўналишга ега. Одатда вужудга келган хаёл одамнинг ўз фаолияти давомида нимага интилаётгани, нимани истаётгани билан боғлиқ бўлади. Масалан, тарбиячи тарбияланган болаларнинг ким бўлиб йетишишларини хаёлан кўз олдига келтириб кўради.
Хаёл жараёнининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, хаёл одамнинг еҳтиёжлари, қизиқишлари ва ўз олдига қўйган вазифалари билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, одамнинг еҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳамма вақт ҳам истаган нарсаларга еришавермайди. Кўпроқ одамнинг хаёлида ҳамма вақт қўрқинчли нарсалар гавдалана боради.
Ана шу пайтдаги еҳтиёжининг таъсири билан одамнинг хаёли ўтмишда идрок қилинган нарсалардан ҳосил бўлган тасаввурни ижодий равишда қайта ишлаб, янги образлар ярата бошлайди.
Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, хаёл хамиша бой тажриба ҳамда билимларга асосланади. Агар билим йетишмаса, хаёлий тасаввур ҳосил бўлмайди. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга қадимги давр инсонлари ҳақида гапирилса, улар худди ҳозирги замон кишилари сингари тасаввур қиладилар. Бунинг асосий сабаби билимларнинг йетишмаслиги, шунингдек мазкур ёшдаги болалар тарихий музейларда бўлмаганликлари, театрларга тушиб, тарихий асарларни кўрмаганликлари, тарихий киноларни ҳали жуда кам кўрганликлари туфайли бундай тасаввурларни ҳосил қилишнинг уддасидан чиқа олмайдилар.
Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан навбатдагиси хотира тасаввурларини анализ ва синтез қисмидан иборатдир. Хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга кўпинча тўлиқ ҳолда кирмасдан, балки қисман фаолиятида рўй беради. Бунда муайян тасаввурлардан ажратиб олинган елементларни бошқа тасаввурлар билан қўшиш ва бир туркум қилиш жараёни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида фойдаланадилар, улар яъни ёзувчилар ўз асарларидаги ҳайдномаларнинг типларини бир қанча айрим тасаввурлардан вужудга келтирадилар.
Ниҳоят хаёлнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, агар идрок образлари айни ҳозирги пайтдаги нарсалар билан боғлиқ бўлса, хотира образлари ўтган замондаги нарсаларнинг образларини тиклаш билан боғлиқ бўлса, хаёлий йўл билан яратилган образлар еса ҳозирги ва ўтган замонгагина емас, балки келажак замонга, одам келажакда нима ишлар қилишини хаёлан тасаввур қилиб кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |