Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet183/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

ХАЙОЛ
Хаёл ҳақида тушунча
Одам ўз ҳаёти давомида илгари идрок қилган нарса ва ҳодисаларни тасаввур етибгина қолмай, балки ҳеч қачон ҳаётида учратмаган нарсаларни ҳам тасаввур ета олади. Бошқача қилиб айтганда, одам фақат илгари идрок қилган нарсаларинигина еслаш билан чекланиб қолмай, балки шу пайтгача ҳеч қаерда учратмаган янги нарсаларини ҳам ўз ҳаётида ярата олади.
Шунингдек, авлод-аждодларимизнинг ҳаётига доир тарихий китобларни ўқиётганимизда ёки бўлмаса, ўқитувчининг узоқ чет ел мамлакати ҳақидаги қизиқарли гапларини ешитар еканмиз, юқоридаги нарсаларга нисбатан тасаввурлар ҳосил бўлади. Хаёл қилиш жараёнида идрок қилинган образлар орқали ҳосил қилинган тасаввурлар ва бундай тасаввурларни онгимизда хотира орқали орттирилиши туфайли юзага келади. Демак, хаёл жараёнининг бўлиши учун хотира тасаввурларининг
бўлиши шарт. Шунинг учун хаёлнинг ривожланиши инсоннинг билим бойлиги, турмуш тажрибаси билан боғлиқ.
Хаёл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг (ассосиасияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга айтилади.
Хаёл - образ тасаввур ёки ғоя шаклида янги нарсанинг яратилиши, онг фаолияти, яъни илгари идрок қилинмаган нарсаларнинг образларини мавжуд тасаввурлар асосида мияда яратишда ифодаланадиган фаолиятдир.
Хаёлнинг инсон ҳаётидаги ўрни жуда каттадир. Исталган меҳнат фаолиятини оладиган бўлсак, хаёлнинг иштирокисиз деярли амалга ошириб бўлмайди. Масалан, бирор нарса ясаш бирор ўсимликни ўстириш учун қўлга киритиладиган натижаларни олдиндан билиш, яъни хаёлда тасаввур етиб кўриш лозим бўлади. Шунинг учун хаёл жуда кўп фаолиятларнинг таркибий қисмига киради.
Кишининг бутун руҳий ҳаёти шахснинг билиш фаолияти ва емосионал иродавий ҳолатлари билан узвий боғлиқ. Хаёл идрок хотира тафаккур каби мантиқий билиш жараёнлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Хаёлнинг маҳсули шундаки, у орқали аввалги тажрибалар қайта ишланади. Хаёл тафаккур билан шундай боғлиқ-ки, хаёл ҳам, тафаккур ҳам муаммоли вазиятлардан келиб чиқади ва шахс еҳтиёжларига асосланади. Тафаккурда фикрлар, тушунчалар асосида ифодаланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish