Хотирадаги индивидуал фарқлар
Хотира жараёнларидаги индивидуал фарқлар есда қолдиришнинг тезлигида, аниқлигида, мустаҳкамлигида ва қайта есга туширишга тайёрлигида ифодаланади. Бу фарқлар малум даражада нерв фаолияти типларининг хусусиятлари билан, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи ва ҳаракатчанлиги билан боғлиқдир. Индивидуал фарқлар яна шундай ҳолларда намоён бўладики, баъзи одамлар образли материалларни, ранг, тасвир, нарса, товушларни самарали ва мустаҳкам есда олиб қоладилар.
Бошқа бир одамлар сўзларни яхши еслаб қоладилар. Учинчи бир тоифа одамларда еса малум бир материални есда олиб қолишда яққол устунлик сезилмайди. Шунга мувофиқ психологияда хотиранинг қуйидаги типлари фарқланади: кўргазмали образли хотира, сўз мантиқий хотира ва оралиқ типдаги хотира. Масалан, кўргазмали образли хотира типи кўпроқ рассомларда, сўз мантиқий типи назариётчи олимларда учрайди. Бундан ташқари хотирлаш ва есда қолдириш жараёнларида анализаторларнинг қатнашишига қараб, хотира қуйидаги типларга ажралади:
а) кўриш; б) ешитиш; в) ҳаракат; г) аралаш хотира.
Бир хил кишилар кўриш орқали, иккинчи хиллари ешитиш орқали, учинчи хиллари ҳаракат ёрдамида, тўртинчи хиллари есда қолдиришнинг бирга қўшилган усулида яхши есда қолдирадилар.
Хотиранинг аралаш типлари енг кўп тарқалган.
Хотиранинг индивидуал фарқлари киши фаолиятининг хусусиятига боғлиқдир. Есда олиб қолиш ва унутиш тезлигига кўра хотиранинг қуйидаги типлари мавжуд:
1) тез есда қолдириб, секин унутиш;
2) тез есда қолдириб, тез унутиш;
3) секин есда қолдириб, секин унутиш;
4) секин есда қолдириб, тез унутиш.
Хотира тасаввурлари
Илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисалар образларининг онгимизда қайтадан
гавдаланишига хотира тасаввурлари дейилади.
Есда олиб қолиш ва қайта есга тушириш тасаввур образлари орқали амалга оширилади. Хотира ва хаёл тасаввурлари бир-биридан фарқ қилади. Хотира тасаввурлари илгари идрок қилинган, аммо ҳозир кўз ўнгимизда бўлмаган нарсаларнинг образларини онгимизда гавдаланишдан иборат.
Масалан, ёшлик вақтимиздаги ҳодисаларни еслашимиз, онгимизда қайта тиклашимиз хотира тасаввурлари бўлади. Хаёлий тасаввур хотира тасаввурига қараганда мураккаб бўлиб, онгимиздаги билимлар тажрибаларимиз асосида илгари идрок қилинмаган, шу пайтгача учрамаган нарсаларнинг образларини яратишдан иборатдир. Хаёлий тасаввур ижод қилиш билан боғлиқ.
Масалан: ертаклар, романлар умуман бирор асарни ўқиётганимизда ундаги қаҳрамонларнинг кўз ўнгимизда гавдаланиши хаёлий тасаввурдир.
Тасаввурлар пайдо қилишда сўзнинг аҳамияти катта. Сўз билан номлаш тегишли образнинг яратилишига ёрдам беради. Масалан, "илдиз", "ўт" сўзларини тўрт кишига бериб, қандай тасаввур қилишларини сўрасак, уларнинг тасаввурлари бир-биридан фарқ қилишини кўрамиз, чунки, ҳар бир киши тажрибасига кўра, касбига кўра тушунади. Масалан, математик илдизни соннинг илдизи деб, ботаник ўсимлик қисмини, унинг илдизини, тиш доктори еса тиш илдизини тушунади. Тасаввур қилишнинг физиологик асоси шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши, бош мия пўстида пайдо бўлган изларнинг жонланишидир.
Тасаввур бирорта туртки тасирида жонланади, масалан, бирор одам ҳақида тасаввурларнинг туғилиши учун бирорта сўз ёки ҳодиса туртки бўлади. Асосан, махсус қўзғовчи сўздир, шунинг учун сўз билан тасвирлаш орқали тасаввурлар туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |