Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet104/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

а) сенсор установка - тайёргарликда идрокнинг устунлиги қобилияти
б) мотор установка - тайёргарликда ҳаракатнинг устунлиги қобилияти
Сенсор установкада идрок, мотор установкада еса ҳаракат устунлиги сезилиб туради. Л.С.Вигоцкий унга мисол қилиб жисмоний тарбия машғулотида команда (буйруқ) беришни мисол келтиради. Сафда турганларга қараб "Ўнг" деб айтамиз. Шу заҳотиёқ сафланганлар буйруқ охирини айтишга сенсор установка қўзғайди "га!" дейиш оёқларни айлантиришга мослашиш билан боғлиқ мотор установка команда охирини ешитишни таъминлайди.
Бу йилларда психологлар установкани кишининг ижтимоий тажрибаси билан боғлиқ равишда тадқиқот қилишга ҳаракат қилганлар. П.П.Блонскийнинг мулоҳазасича, диққатнинг асосида кишининг ижтимоий қизиқишлари ётади. Психологлар орасида диққатни тушунтиришда турли қарашлар, назариялар вужудга келади. Ваҳоланки, П.П.Блонский диққат билан қўрқув, ваҳимани бир нарса деб қарайди. қўрқув - бу диққатнинг интенсивроқ намоён бўлиши, яъни максимал даражада акс етиши деб тушунтиради. Бу йерда психик фаолиятнинг маъноси бутунлай йўқотиб кўрсатилгандек туюлади ва диққат биологик нуқтаи назардан қараганга ўхшаб кетади. Биологик позисияда диққат бош мия ярим шарлари фаолияти билан емас, балки вегетатив нерв тизими билан боғлиқликда тушунтирилади.
Таниқли психолог Д.Н.Узнадзенинг диққатни установка билан боғлаш назариясига Н.Ф.Добринин қарши чиқди. Н.Ф.Добринин фикрича, диққатни установка билан боғловчи назария қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олмаган. Диққат ҳақиқатдан маълум мослашувчи ҳаракатлар билан бирга бўлади, лекин бу ҳаракатларга бориб йетмайди. Агар томошабин саҳнадан ўгирилса, кўзини юмади, қулоқини беркитади, у саҳнада нима бўлаётганига диққат қилолмайди. Саҳнага қараш ва ешитиш учун бошқа ҳамма нарсалардан чалғиш керак ва идрокни саҳнада бўлаётган ҳодисаларга қаратиш лозим. қараб туриб кўрмаслик, тинглаб туриб ешитмаслик мумкин. Диққат шундан иборатки, у нимага қаратилган бўлса уни кўриш демакдир. Юғоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда Н.Ф.Добринин диққатни киши психик фаолиятини бирон-бир объектга йўналтириш ва тўплаш билан бошқа объектлардан чалғиш орқали тушунтиради.
Диққат психик фаолиятнинг қандайдир объектга йўналиши ва тўпланиши орқали ўрганишни қатор муаллифлар танқид қиладилар. Ана шулардан бири С.Л.Рубинштейндир. С.Л.Рубинштейн диққатни алоҳида мазмунга ега емаслигига қўшилади, лекин унинг гувоҳлик беришича, диққатни бирор объектга танлаб йўналиши унинг феноменологик характеридир. Бундай феноменологик тавсифномада ҳам диққатнинг табиати ва хусусиятлари очилмай қолаверар екан.
Психолог Г.С.Бакрадзе диққатнинг объектда тўпланиши фаолиятнинг роли ҳақида қизиқарли илмий текшириш тажрибасини ўтказган. Агарда диққатни заифлигини текширувчи ўз вақтида пайқаб, унга нисбатан қандайдир мускул ҳаракатини амалга оширса, у яна тикланади. Булардан ташқари диққат барқарорлигини фаолиятнинг характерига, шахснинг ўзига боғлиқлиги бир қанча психологлар томонидан исботланган.
Жумладан, А.П.Газова диққатнинг бўлинувчанлигини кўп станокда ишловчи тўқувчиларда ўрганиб, жуда қимматли материалларни йиғади. Унинг фикрича, диққат бу касбдаги одамларда ихтиёрсиз ва ихтиёрий мувозанатлашган бўлиши мумкин. Бир неча станокда ишлаш малакалари ҳосил бўлиши натижасида буларда ихтиёрий мувозанатлашган диққат тури вужудга келади.
Диққатнинг бўлинувчанлиги устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иккита ёки учта ишни бирданига бажариш мумкин, бунда И.П.Павлов кўрсатганидек, улардан бири таниш (ишлаш олдин бажарилганлигини еслатувчи) ва бош мия ярим шарлар пўстлоғида "навбатчи пунктлар" мавжуд бўлса амалга оширилади. Иккита фаолиятни бир даврнинг ўзида бажариш учун фаолиятнинг бири диққатни талаб қилмайдиган ёки автоматлашган бўлиши талаб қилинади. Кишида бундай имконият фақат машқ қилиш орқалигина юзага келиши мумкин.
Собиқ совет психологияси намоёндалари, жумладан Н.Ф.Добринин ўзи ва шогирдлари ўтказган текширишларига асосланиб, бундай типология диққатнинг моҳиятини очишга йетарли емас деб ҳисоблайди. Турмушда шундай одамлар учрайдики, улар объектни кўп, ҳам аниқ идрок қила оладилар. Яна шундай тоифадаги кишилар мавжудки, улар нарсаларни ҳам кам, ҳам ноаниқ идрок қиладилар, ўзларидан кўп нарсаларни қўшиб юборадилар. Тадқиқотчи Йе.Б.Пирогова ўқувчиларда ешитиш ва кўриш диққатини ўрганиб, ешитиш диққатининг кўлами кўриш диққатидан бир неча бор кичиклигини таъкидлаб ўтади. Диққат муаммосини ўрганувчи олимлар унинг бошқа психик жараёнлар билан боғлиқлиги ва роли масалаларини ўрганганлар. Жумладан, Н.Н.Ланге, А.Р.Лурия ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўришимиз мумкин.
Н.Н.Ланге диққатнинг ирода, рефлектив, инстинктив, персептив ҳолатлар билан боғлиқлигини ўзининг "Иродавий диққат назарияси" асарида кўрсатиб беради. А.Р.Луриянинг фикрича, кичик ёшдаги болаларда диққатнинг бу ҳолатини кўриш осон. Биринчи босқичда у беқарорлиги ва кўламининг торлиги учун қўзғатувчилар қуршовидаги диққат бўлолмайди.
Улуқ рус педагоги К.Д.Ушинский ишларида диққат тўғрисида бир қатор фикрлар айтилган. Диққат объектни тўла ва аниқ идрок қилиш қобилиятига ега. Зийракликнинг қатор сабабларига олдин идрок қилинган объект изларининг аҳамиятидан ташқари К.Д. Ушинский "таъсиротнинг кучи ва тўпланган актларни бошқара олишни кўрсатади". Боланинг ривожланиши учун диққатини тўғри йўналтира олиш муҳимлигини кўрсатиб ўтадилар. Диққатнинг тўлалиги барқарорлигини таъминловчи тўпланишнинг психологик механизмларини муҳокама қилиш ҳам К.Д.Ушинскийнинг асарларида учрайди. У диққатнинг асосий омили иродавий бошқариш деб ҳисоблайди. Шунинг учун диққатни мақсадга йўналтириб, бошқара олиш қийин ва мураккаб жараёндир. К.Д.Ушинскийнинг кўрсатишича, киши ўз ҳиссиётларини диққат орқали бошқаради, бунда у ихтиёрий ёки фаол турларга ажратади. Унингча, ихтиёрий диққат бизнинг томонимиздан зўр бериш орқали ўзига предмет танлайди. Ихтиёрий диққатни объективлаштириш фаол характеридан биридир. Чунки у кишининг ўзи орқали қўзғатилади ва қўлланилади.
К.Д.Ушинскийнинг айтишича, ихтиёрсиз диққат ташқи ва ички сабабларга кўра ҳосил бўлади. Ташқи сабаблар қўзғатувчининг кучига организмнинг айни вақтдаги ҳолатига боғлиқ. Пассив диққатнинг ички сабаблари сезгиларимиз изларининг боғланишидир. Идрок қилинган объектнинг янгиликлар босқичини диққатнинг истовчи омили еканлигини муаллиф фарқлайди. Диққат қаратилаётган объект маълум ўлчовда бўлиши керак.
Диққатнинг психологик таҳлилини К.Д.Ушинский тарбия муаммоси билан боғлаб, диққатни бошқара билишни ақлий ривожланиш ва амалий фаолият учун асосий омил деб ҳисоблайди. Диққатнинг мақсадга мувофиқ бошқариш ёки идрок қилиш пайтида асосий ишдан ташқаридагиларга чалғимаслик тушунилади. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг фаол диққатини тўғри йўналишда кўриш ва уларнинг диққатини ўзлари бошқаришга ўргатишдан иборатдир.
К.Д.Ушинский томонидан йечилган муаммолар ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, у онгнинг тўпланиш қобилиятини диққат деб тушунди, шу боис диққатни ўрганишда шахс психологиясидан келиб чиқиб ёндашди ва табиий-илмий жиҳатларини тушунтиришда ўз даврининг физиологик билимларидан унумли фойдаланди.
40 йилларда психология фани бир қатор муваффақиятларга еришди. Психология фани назария ва тажрибага асосланган ҳолда жуда кўп муаммоларни йечишга муваффақ бўлди. Назарий жиҳатдан катта ўрин олган масалалардан бири "олий психик функсияларнинг ривожланиши ва структураси" тўғрисидаги Л.С.Вигоцкий илгари сурган консепсиядир. Бунинг асосида иккита фараз ётади:
А) психик фаолиятнинг характери ҳақидаги;

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish