Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Диққат борасидаги психологик назариялар



Download 3,97 Mb.
bet103/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Диққат борасидаги психологик назариялар
Психология фанининг аксарият манбаларида диққат деб психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум даражада аҳамиятга ега бўлган объектнинг устида тўпланиши тушунилади. Диққат шундай муҳим бир психик жараёнки, у инсоннинг жамики фаолиятларида бевосита иштирок етади. И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти ва А.А.Ухтомскийлар томонидан илгари сурган доминантлик тамойили ва уларнинг замондошлари тадқиқотларида диққатнинг физиологик асослари ва механизмларини илмий нуқтаи назардан тушунтириш имконини яратди.
Собиқ совет психологиясида диққат муаммоси хориж психологиясига нисбатан анча мураккаб мустақил илмий манбаларга ега ҳисобланади ва у шу билан ўзаро фарқ қилади. Собиқ совет психологиясида диққатга нисбатан мукаммал қатъий фикр вужудга келгани йўқ, лекин унинг атрофида жуда кўп тортишувлар, мунозаралар бўлиб ўтган. Диққатнинг психологик табиати тўғрисидаги 20-30 йилларда бошланган илмий баҳслар, то ҳозирги кунгача давом етиб келмоқда. Илмий мунозараларнинг замирида асосий фикр диққатнинг битта объектга қаратилишидир. Бу илмий модел онг объект тарзида ифодаланади. Бу ғояни йирик психолог П.П.Блонский илгари сурган ва асослаган. Унинг фикрича, одамнинг онги битта объектга қаратилгандан кейин у атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кўрмайди. Кўпчилик психологлар П.П.Блонскийнинг бу фикрига қўшилмайдилар. Жумладан, атоқли психолог С.Л.Рубинштейн мулоҳазасига кўра диққат онгга ҳам, объектнинг хусусиятларига ҳам боғлиқ емас. Бунинг аҳамиятли томони диққатнинг объектга йўналтирилишидадир. Мазкур йўналтиришнинг асосий сабаблари сифатида шахс, еҳтиёж,мақсад кўрсатилади. Демак, диққат одамнинг муносабати орқали ифодаланади, яъни диққат - муносабатдир. Бу йерда диққат психик жараён емас, балки шахс хусусиятини белгилаб беряпти.
Диққат қаралган ташқи ифодага ега бўлган объектни сезиш, идрок қилишдан иборатдир. Шу ўринда қарама-қаршилик вужудга келади, чунки объектнинг йўқолиши билан диққат ҳам ўз функсиясини тугатади. А.Н.Леонтев мулоҳазасига кўра, бу ориентир фаолияти емас, чунки объектнинг пайдо бўлиши билан диққат ҳам намоён бўлади, объект йўқ бўлса, демак диққат ҳам бўлмайди, деб таъкидлайди. П.Я.Галперин еса объектнинг пайдо бўлиши билан диққат юзага келади. Объект йўқолгандан кейин еса психик қисм бўлган текшириш, назорат қилиш жараёни бошланади. Демак, диққат онгнинг бир объектга йўналтирилиши ва онгли ҳолатни назорат қилувчи жараёндан иборатдир.
Психологияда диққатни "йўналтириш" деганда, психик фаолиятнинг танловчанлиги ва ихтиёрий ҳамда ихтиёрсизлиги тушунилади.
20-йилларда бир қанча психологлар диққат муаммосини установка билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг яққол исботи сифатида К.Н.Корнилов таҳрири остида 1926 йилда чоп қилинган психология дарслигидаги бир мавзу "Установка ва диққат" деб аталганлиги билан изоҳлаш мумкин. Дарсликда ёзилишича, қатор объектлардан бир объектни ажратиш диққатнинг субъектив кечинмасидир ва буни объектив ҳодисалар билан таққослаш, сезги органларининг установкасидан, ишлаш вазиятидан иборатдир.
Шунга ўхшаш ғоя Л.С.Вигоцкийнинг дастлабки тадқиқотларида ҳам кўзга ташланади. Л.С.Вигоцкий диққат билан алоқадор бўлган иккита установка турини ажратиб кўрсатади, улар:

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish