Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet100/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Диққат турлари
Одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қараца, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари жалб қилади. Одам психик фаолиятининг муайян объектга йўналтирилиши ва тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга бўлинади.

  • Диққатнинг активлигига қараб - ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги диққат.

  • Диққатнинг объектига қараб - ташқи ва ички диққат.

  • Диққатнинг фаолият турларига қараб - индивидуал, гуруҳий ва жамоавий диққат

Айрим адабиётларда диққатнинг иккита ва айримларида учта деб кўрсатилади. Улар ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат ва ихтиёрийдан сўнгги диққат турларидан иборатдир.
Диққат турларида инсонда юзага келадиган ҳолатлар қуйидаги жадвалда акс еттирилган.

Ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади.


Одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар, ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни юзага келтирувчи сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан учиб ўтган реактив самолётнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг диққатини беихтиёр ўзига жалб қилади.
Ихтиёрсиз диққат одамнинг ҳар турли еҳтиёжлари ва қизиқиши билан бевосита боғлиқ бўлган диққатдир. Шунинг учун ҳам айни чоғдаги еҳтиёжларимиз, қизиқишларимиз билан боғлиқ бўлган нарсаларнинг таъсири ихтиёрсиз диққатга сабаб бўлади. Масалан, еркин ўйин пайтида залдан ешитиб қолган болани қизиқтирган мусиқа овози унинг диққатини ўйиндан дарҳол ўзига жалб қилиб олади.
Ихтиёрсиз диққатнинг нерв-физиологик асосини ориентировка ёки бу нима? рефлекси ташкил қилади. Чунки теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг салгина ўзгариши бизда дарҳол ориентировка рефлексини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, "нима гап?" деган маънода атрофимизга разм сола бошлаймиз.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish