Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet98/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

ДИҚҚАТ
Диққат ҳақида тушунча
Одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир етиб туради. Лекин одамга таъсир етаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси бир хил аниқликда акс еттирилмайди. Улардан айримлари аниқ яққол акс еттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс еттирилади, ёки умуман акс еттирилмайди. Бу еса ана шу одамга таъсир етаётган нарсаларга диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир. Демак, диққатимиз қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс еттирилади.
Диққат тушунчасига олимлар томонидан бир қатор таърифлар келтирилганлигини таъидлаш мумкин. П.И.Иванов томонидан диққат деб- онгни бир нуқтага тўплаб муайян бир объектга актив қаратилишга айтилади. Ф.Н.Добринин, Н.В.Кузмина, И.В.Страхов, М.В.Гамезо, Н.Ф.Гоноболин ва бошқаларнинг фикрича, диққатнинг вужудга келиши онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гуёки онг доираси бир мунча тиғизланади.
Е.Б.Пирогованинг таъкидлашича, томонидан диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақазо етадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага қаратилганлигидир. Диққат шундай муҳим жараёндирки, у одамнинг барча фаолиятларида албатта иштирок қилади. Енг содда фаолиятдан тортиб енг мураккаб фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин емас. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги роли бениҳоя каттадир. Жумладан, франсуз олими Кюве гениалликни чидамли диққат деб таърифлаши, Нютоннинг кашфиёт фикрни доимо шу масалага қаратилиш жараёни, дейиши, К.Д.Ушинскийнинг "диққат руҳий ҳаётимизнинг шундай ягона ешигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу ешик орқали ўтиб киради" деган фикрлари унинг аҳамиятини билдиради. ҳақиқатдан ҳам диққат ешигидан ташқарида қолган нарса онгимизга йетиб бормайди.
Диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум аҳамиятга ега бўлган объект устида тўпланишидан иборат билиш жараёнидир. Йўналтириш деганда психик фаолиятнинг танловчанлик табиати, объектни ихтиёрий ва беихтиёрий танлаш тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқитувчи гапираётган гапларни ешитиб ўтирганда мана шу ешитиб ўтириш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, унинг диққати онгли равишда қўзғалган шу мақсадга бўйсундирилган бўлади. Ўқувчининг бирор бошқа нарсага чалғимасдан ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб ўтиришида унинг психик фаолиятининг йўналиши ифодаланади.
Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда ана шу танлашгина тушунилиб қолмай, балки ана шу танланганни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш тушунилади. Диққатнинг билиш жараёни учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир. Диққат сезиш жараёнида, идрок қилишда, хотира, хаёл ва тафаккур жараёнларида ҳар доим иштирок етади. Диққат барча акс еттириш жараёнларимизнинг доимий йўлдошидир. Диққат барча психик жараёнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс еттирмайди.
Одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи қиёфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. Демак, диққат одатда ўзининг сиртқи яъни ташқи аломатларига егадир.
Биринчидан, диққат қаратилган нарсани яхши идрок қилиш учун унга мувофиқлашишга уринишдан иборат ҳаракатлар (тикилиб қараш, қулоқ солиш) қилинади.
Иккинчидан, ортиқча ҳаракатлар тўхтайди. Жиддий диққатнинг хусусиятларидан бири қимирламасдан жим туришдир. Масалан, аудитория ва театр залидаги жимлик диққат вақтидаги ҳаракацизлик натижаси бўлиб, бу жимлик одамлар маърузачини ёки артистни зўр еътибор билан тинглашаётганини англатади.
Учинчидан, кучли диққат пайтида кишининг нафас олиши секинлашиб ва пасайиб қолади.
Демак, диққат пайтида организм ресепторларимиз алоҳида ҳолатда бўлади. Аммо бу ҳолат диққатнинг фақат ташқи ифодаси бўлибгина қолмай, балки унинг маълум йўналиши ва барқарорлигини сақлаб турувчи шартлардан бири ҳамдир. Шунинг учун кўпинча бирор ишни бажаришдан аввал организмимизни шу ишга мослаб муайян бир ҳолатда тутиб оламиз.
Диққатнинг ташқи ифодаланишига рассомларнинг расмлари, турли журналлардан олинган суратлар енг яхши иллюстратив материал ҳисобланади. Улар ёрдамида киши диққатининг ташқи ифодасига хос бўлган мимика ва пантомимикани кўрсатиш мумкин.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish