Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet106/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Б.Г.Ананев "Ўқувчиларда диққатни тарбиялаш" номли асарида диққатни ҳамма вақт текшириш, тадқиқ қилиш керак дейди. Бунинг учун мана бундай вазиятларга еътибор қилишни кўрсатиб ўтади, дарсни тўғри ташкил қилиш, таълимнинг пухталиги, ўқитувчининг педагогик маҳорати, ўқувчиларнинг дарсдаги фаолиятини тўғри ташкил қила билиш кабиларни таъкидлайди. Б.Г.Ананев бу билан диққатнинг узоқ вақт бир объект устида тўплай билиш кераклигини уқтиради.
Диққат муаммосини тадқиқ қилиш И.В.Страхов асарларида ўз аксини топган. Унинг қарашларига кўра, киши диққати келиб чиқишига ва ишлаш услубига қараб ижтимоий табиатга ега. У кишиларнинг меҳнат фаолиятига сабаб бўлади ва меҳнат жараёнининг асосий психологик компонентларидан бири бўлиб саналади. Диққатнинг муҳим белгиси фаолият жараёнида ва атрофдагилар билан алоқада киши психикасининг тўпланишидир.
Қатор муносабатларда тўпланиш икки хил характерда бўлади, у предмет ва ҳодисаларга танлаб йўналтирилади, яъни диққат объектини онгли ажратиш, бу вақтда бошқа кўп объектлардан чалғиш воситаси билан актлар тизимини ташкил қилади, тўпланиш меҳнат предметига йўналтирилади, лекин унинг жараёни ҳам диққат объекти ҳисобланади. Тўпланиш фаолият объектига ва у билан ҳаракатга йўналтиради.
Диққат психиканинг алоҳида томони ва шакли ҳисобланмайди ва қандайдир бирорта функсияни бажаришга ўз-ўзидан кўчмайди. Мақсадга йўналган, интенсив-психик фаолиятнинг структуралиги функсионал асосини ўзгаришга, маҳсулдорлигининг ошишига ва миянинг барқарор ишлашига олиб келади.
Киши диққати меҳнат фаолиятига, фаолият жараёнига, меҳнат қуролларига йўналтирилади. Диққат предметлари бир хил емас, балки ҳар хил фаолият турларида турлича бажариладиган меҳнат операсиялари ва воситалари киши меҳнат предметига таъсир қилади. Буларга боғлиқ равишда диққатни фаолият турларида ўрганиш психологик муаммолари вужудга келади. Ўтказилган текширишлар асосида И.В.Страхов диққат кўп функсияли жараёндир, деган хулосага келади. Бу функсияларни амалий бажариш - меҳнат, ўқиш, илмий ва бошқа фаолият турларидан бирортасининг шарт-шароити маҳсулдорлигини белгилайди. Фаолиятнинг ҳар бир тури диққатга алоҳида маъсулият юклайди. Шунинг учун унинг функсияси фаолиятнинг шу турига тўғри келиши муҳимдир.
Диққатнинг назорат қилиш-тузатиш функсияси ҳам кам аҳамиятли емас. Унинг шакллари меҳнат ва ўқув фаолиятининг ҳар хил даврларида бир хил бўлмайди.
Диққат алоҳида кишиларнинг муносабатларида жамоада ўзига хос функсияни бажаради. Кишиларнинг кузатувчанлигида, бошқа одамларнинг психик ҳолатини тушунишда, зийракликнинг фаол шаклларида акс етади. Зийраклик меҳнатда ва киши билан муносабатида ахлоқий-психологик аҳамиятга ега бўлади. Шунга мувофиқ зийракликнинг мотивасияси ўрганилиб, унинг акс етишининг шакллари ва уларни тарбиялаш масаласи кўриб чиқилади. Зийракликнинг бундай ўрганилиши унинг тақлилида ва шахс психологиясида янги йўналишдир. Улар ўз ишларида диққатнинг ўрганилиши кўрсатилган аспектларини синтез қилишга ҳаракат қиладилар.
Юқорида баён етилан фикрлардан кўриниб турибдики, И.В.Страхов диққатнинг билиш жараёнидаги аҳамиятига унинг фаол психологик акс еттириш имкониятига алоҳида еътибор беради. Шунингдек, диққат билиш фаолиятининг борлиқ билан алоқасида, уни кенг ва чуқур акс етишида муҳим механизм бўлиб ҳисобланади.
Диққат шахснинг йўналишида тўпланган жараён сифатида ишлайди. Кенг маънода бу сўз асосида еҳтиёж, қизиқиш, қараш, идеал каби таркибий қисмлар мавжуд. Диққат психик жараёнлар тузилишида кўрсатилган омиллардан ҳосил қилинган ҳодиса сифатидагина қатнашмай, балки у шахснинг бошқа хусусиятларига муносабатда таянч хусусият сифатида қатнашади. Диққат ва зийракликнинг педагогик такт(одоб)нинг шаклланишидаги психологик шарт-шароит еканлиги бунга мисол бўлади.
И.В.Страхов "Диққат ва нутқ" муаммоси бўйича тадқиқот ишларини олиб борган. У нутқ шакллари ва функсияларини ҳамда тасвирий фаолиятни таҳлил қилади. У ўқувчиларда спорт гимнастикаси дарсларини психологик таҳлил қилади ва ўрганади.
Муаллифнинг таъкидлашича, диққатни нутқий бошқариш қуйидаги омилларда, яъни предметни номлашда, ёки мақсадли ҳаракатларга тўплашда, фаолиятни режалаштиришда диққатни илгарилаб кетиш актларида, қидириш фаолиятларида, диққатни кўчиш жараёнининг вербализасиясида, диққатни назорат қилиш функсиясини активлаштиришда, зийракликнинг акс етишида ва унинг ахлоқий психологик аҳамиятида намоён бўлади.
Диққат ва бутун фаолият жараёнини бошқариш нутқнинг ички ва ташқи турлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, бу бошқаришда муаллиф фикрича, интеграл (юқоридаги икки нутқ оралиқидаги) нутқ иштирок етади. Буларни тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, график ҳаракатларни амалга ошириш ақлий - нутқий жараёнлар уларни англаш ва йўналтириш билан бирга боради.
Шундай қилиб, диққатни бошқариш ва уни тарбиялаш, ўқувчиларда ривожлантириш масаласи И.В.Страхов томонидан атрофлича ўрганилган.
Психолог Н.В.Кузминанинг фикрича, ўқитувчиларнинг дарс давомида берилаётган билимини қанчалик ўзлаштириши унда асосий ва йетакчи ролни диққат ўйнайди. Шунинг учун ҳам таълим - тарбия жараёнида ҳаммадан аввал тарбиячи ўқувчининг диққатини торта билиш унинг асосий мақсади бўлиши керак. Бу еса ўтилган материални ўқувчи пухта билишни талаб қилади. Бундан келиб чиқадики, диққатнинг тарбияланиши ва шаклланиши ҳам вужудга келади. Ф.Н.Гоноболин, М.Р.Раҳмонова Д.Б.Елконин, В.В.Репкин ва бошқа қатор тадқиқотчилар томонидан таълим ва тарбия жараёнида ўқувчиларда диққатнинг намоён бўлиши, кечиши, ривожланишининг ўзига хос хоссалари, индивидуаллиги каби жиҳатлари ўрганилган.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish