Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet8/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Анализаторлар - бу нерв физиологик аппарат бўлиб, перифериядаги нерв учидан (ресептор) сезувчи нервдан( ўтказиш йўли) ва мия қобиқининг тегишли қўзғатувчини қабул қилувчи соҳасидан иборатдир.
И.П.Павловнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари тўғрисидаги таълимоти илмий психология учун катта аҳамиятга егадир.
Ҳайвонлар учун борлиқ катта ярим шарларидаги таъсирлагичлар ва уларнинг излари билан сигналлашиб улар организмнинг кўриш, ешитиш ресепторларига бевосита келиб туради. Бу биринчи сигналлар тизими бўлиб, одам ва ҳайвонларда умумийдир. Сўзлар иккинчи, махсус инсоний сигнал тизимини ташкил етади. Сўзлар нарса ва ҳодисалардан келаётган сигналларнинг ўрнини егаллагани учун И.П.Павлов томонидан "сигналлар сигнали" деб номланган. Иккинчи сигнал тизимининг фаолияти
биринчи сигнал тизимидан ажралмаган ҳолда бевосита боғлиқ тарзда боради. Иккинчи сигналлар тизими тафаккур ва нутқнинг физиологик асоси ҳисобланади.
Рефлекснинг классик тушунчаси ёрдамида психик фаолият асосларини тушунтиришдаги муҳим камчилик шундан иборатки, рефлекс тизими инсон психикасининг идора етувчи ва ўзгартирувчи ролини тушунтириб бермайди. И.П.Павловнинг шогирдлари ва издошлари бу камчиликни рефлектор органик тизими тушунчасини рефлектор ҳалқаси тизими тушунчасига ўзгартириш йўли билан йечишга интилдилар.


Нерв тизимининг рефлекторлик фаолияти борасида қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, улар томонидан турли схемалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Бернштейн бўйича рефлектор айланаси қуйидаги кўринишга ега.




Психиканинг физиологик асосларини очиш муаммоларига ҳаётининг кўп йилларини бағишлаган рус физиологи П.К.Анохин(1898-1974) қайтарма афферентасия тизимларини аниқлади, натижада ҳаракат аксептори деб номланган ҳаракатини режалаштирувчи ва идора етувчи ўзига хос функсионал органларга ажратилди.


Фанда илмий соҳа сифатида френологиянинг асосчиси Ф.Галл ХИХ асрнинг бошларида одамнинг турли қобилиятлари, ҳатто калла суягининг юза қаватдаги турли нерв тўқималари учраб турадиган жойнинг кучлироқ ривожланиши билан боғлиқ деб исбот қилишга ҳаракат қилган. Алоҳида психик функсияларнинг бош миясини маълум бир қисмларига тегишли еканини, унинг локал (жойлашиш) жароҳатланганлигида кузатишган. Шу йўл билан чап ярим шарининг учинчи пешона бурилишида нутқ
артикуляциясини (талаффузини) амалга оширадиган Брока маркази (уни аниқлаган франсуз анатоми П.Брока номи билан аталган) сўнгра еса ўша чап ярим шарининг юқори чакка бурмасининг орқа қисмида "нутқни тушунишини идора қиладиган" Вернике маркази (уни очган немис психиатри К.Вернике номи билан аталган) ажратилган.
Машҳур нейропсихолог А.Р.Луриянинг фикрича, айнан шунинг учун миянинг чекланган соҳаларидаги психик функсияларни "локализасиялаш" вазифаси "ушбу функсионал тизимни амалга оширадиган биргаликда ишловчи мия зоналарининг ўша тизимини таҳлили, бошқача айтганда қандай қилиб функсионал тизим бош мия аппаратлари бўйлаб, тегишли тизимлар бўйлаб, жойлашганлигини таҳлили" вазифаси билан алмаштирилиши лозим.
Инсон миясининг функсионал тузилишини А.Р.Лурия 3 та блокка ажратади: 1-блок - енергетик блок, у мия пўстлоқ қисмининг нормал ишлаш тонусини таъминлайди. Мия пўстининг юқоридаги қисмида жойлашган. 2-блок - ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш блоки (иккала ярим шарларнинг орқа қисмига тепа чакка ва енса қисмларига жойлашган).
3-блок - фаолиятни дастурлаштириш, бошқариш ва назорат қилишни таъминлайди (пешона қисмида жойлашган).
Одам ва ҳайвонлар миясининг функсионал тизимида муҳим фарқлар кузатилади. ҳайвонларнинг иккала ярим шарлари бир хил қийматга ега бўлган бир вақтда одамнинг чап ярим шари одамда доминанта (ҳукмрон) бўлиб, ўнг мия ярим шари еса унга бўйсунгандир ва бу ўнг қўлнинг йетакчи роли билан боғланган (чапақайларда бундай доминантлик ёки ўчиб кетади, ёки ўнг ярим шарга ўтади).
Чап мия ярим шарида одамнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятининг мураккаб шаклларини идора етиш билан боғлиқ бўлган нутқ марказлари жойлашган.
Бу марказларнинг бузилиши мантиқий-грамматик операсияларнинг (семантик афазия) ва тафаккурнинг ижодий шакларини бузилишига олиб келса, айни шу дамдаги ўнг мия ярим шар худди шундай соҳаларининг бузилиши еса идрокнинг тасаввур компонентларини ва емосионал жараёнларини бузади.
Тўпланган илмий маълумот асосида шуни таъкидлаш мумкинки, чап мия ярим шарининг мия ўнг ярим шарининг ишига нисбатан дифференсиялашганидир.
Одам бош мияси, мия катта ярим шарларининг ихтисослашган функсияларининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.






Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish