ПСИХОЛОГИЙАНИНГ ПРЕДМЕТИ
Психология ҳақида тушунча
Инсон мавжуд екан, у ўз ҳаётий тажрибаcига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок етиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга ега еканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради.
Биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини ешитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз. Уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. Мазкур жараёнлар инсондаги акс еттириш хусусияти билан чамбарчас боғлиқ.
Психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий еътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим. Жумладан, шахс ҳақида фикр юритувчи фанлар сирасига психология ва педагогика фанларини киритиш мумкин. Шунга кўра педагогика шахсни таълим-тарбия жараёнида камол топишини тадқиқ қилса, психология шахсда кечадиган руҳий жараёнларни ўрганади. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки, психология фанининг предметини - шахснинг психикаси ва унинг психологик хусусиятлари ташкил
қилади.
Психология сўзининг луғавий маъноси грекча псюхе - жон, руҳ, логос - фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади.
Психология асосан психикани кенг доирада тадқиқ қилади. Шунга кўра психиканинг юзга келтирувчи асосий психик фаолиятлари кўрсатилган. Айнан психик фаолиятлар қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
- билиш фаолиятлари: диққат, нутқ, фаолият;
- билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур;
- шахснинг, ҳиссий, иродавий соҳаси: - ҳиссиёт, ирода;
- шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият.
Психиканинг пайдо бўлишининг асосий шакллари М.Гамезо ва Домашенколарнинг "Атлас по психологии" номли қўлланмасида қуйидагича ифодаланади:
Шунга мувофиқ бир қатор олимлар томонидан психикага таърифлар берилиб, унинг мазмун моҳияти очиб берилган. Жумладан, профессор М.Г.Давлетшин фикрича,
психика деганда - олий даражадаги материянинг (миянинг) хусусияти тушунилиб, у объектив борлиқни акс еттирилишида намоён бўлади, субъект фаолиятини маълум мақсад асосида йўналтиради ҳамда хулқ-атвор негизида шаклланади, профессор
В.М.Каримова фикрича психика - инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс еттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди.
Психика бу акс еттиришдир. Жонли ва жонсиз табиатда акс еттиришнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Акс еттириш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Жонсиз материя учун акс еттиришнинг механик, кимёвий ва физик турлари хосдир. Масалан, кўзгунинг акс еттириши, сувдаги таъсир ва бошқалар. Жонли материя учун акс еттиришнинг физиологик, психик акс еттириш турлари хос бўлиб, онг ва ўзини-ўзи англаш унинг енг юқори босқичидир.
Психик акс еттириш қуйидаги хусусиятларга ега:
1) объектив борлиқни тўғри акс еттириш имкониятини беради;
2) шахснинг фаолияти давомида мукаммалликка еришиб боради;
3) доимо ривожланиб ва такомиллашиб боради.
4) Шахснинг индивидуаллиги орқали намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |