Учинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракатлари ва фаолиятларини ҳар бир айрим кишиларнинг шахсий тажрибаси белгилайди. Одамнинг "шахсий" ўз индивидуал тажрибаси бошқа кишиларнинг тажрибалари ва ижтимоий тажрибанинг ўзига хос аралашмасидан иборат. Одам ҳайвондан фарқли ўлароқ, ўз ҳаракатларини режалаштира олади. Бундай режалаштириш ва умумий фикрий масалаларни ҳал қилишнинг асосий қуроли тилдир. Бу йерда биз тилнинг учинчи вазифаси ақлий фаолиятнинг (идрок, хотира, тафаккур, хаёл) қуроли сифатидаги вазифасига тўқнаш келдик. Сўз белгилари тизими сифатида тилдан нутқ фаолиятида фойдаланилади.
Нутқ фаолияти - одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки коммуникация ўрнатиш, ўз ҳаракатларини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Тил алоқа воситаси ёхуд қуролдир, нутқ фаолияти ёки нутқ еса алоқа жараёнининг ўзидир. Бу жараёнда нутқ фаолиятининг фаол ва пассив турлари фарқланади. Сўзловчининг нутқи фаол нутқ, тингловчининг нутқи пассив нутқ ҳисобланади. Нутқ ички ва ташқи нутққа бўлинади. Ташқи нутқ - ёзма ва оғзаки нутққа, оғзаки нутқ еса монолог ва диалогик нутққа бўлинади. Монолог - бир кишининг ўзига ёки бошқаларга қаратилган нутқидир. Бу ўқитувчининг баёни, ўқувчининг тўлароқ жавоби, маъруза ва бошқалардир. Монологик нутқ маълум қийинчиликларга ега. Монологда гапираётган киши фикрларнинг аниқлигига, грамматик қоидаларнинг сақланишига, мантиқ ва айтилаётган фикрларнинг изчиллигига еътибор бериши керак. Диалогик нутққа нисбатан монологик нутқ кечроқ шаклланади. Мактабда ўқитувчилар ўқувчиларда монологик нутқни ривожлантиришга алоҳида еътибор беришлари керак. Икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги нутқ - диалог дейилади. Диалогик нутқда баён қилинаётган фикр кўп жиҳатдан ундан олдинги фикрга боғлиқ бўлади. Диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шунинг учун ёзиб олинган диалог бошқаларга унчалик тушунарли бўлмаслиги мумкин: Диалогик нутқда ҳар хил турдаги шаблонлар, яъни одатланиб қолинган сўз бирикмаси кўп учрайди (ғойил, марҳамат қилиб айтингчи). Нутқнинг ички нутқ деб аталган тури нутқ фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. Ички нутқ амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазаси сифатида намоён бўлади. Биз сўзни чала-ярим айтишимиз биланоқ тушунаверамиз. Ички нутқ айрим оғзаки нутқ актларидан илгарироқ, хусусан ихтиёрийлик даражаси анча юксакроқ бўлган оғзаки нутқдан илгарироқ содир бўлиши мумкин. Ёзма нутқ монологик нутқнинг турларидан бири бўлиб, ёзма нутқ монологик нутққа нисбатан батафсилроқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |