Характернинг физиологик асослари
Характернинг психологик ва физиологик сабаблари ҳақида фақат тахминий фикрлар, хулосалар мавжуд. Киши темпераменти унинг характери таркибига киради, шу сабабли ҳам характернинг физиологик асоси асаб тизимининг типидан иборат.
Характер хислатлари шахснинг қийин ҳосил қилинадиган ва мустаҳкамланиб қоладиган хусусиятлари бўлганлиги туфайли, характернинг физиологик асоси ҳам индивидуал ҳаёт жараёнида асаб тизимининг ўзгарган хусусиятларидан иборат. ҳайвон асаб фаолиятининг туғма конституцион тури генотип. Лекин ҳайвон туғилганидан кейин ташқи шароитларнинг ғоят хилма-хил таассуротларига дуч келади ва бунга муайян фаолият орқали муқаррар жавоб бериши лозим бўладики, кўпинча бу фаолиятлар мустаҳкамланиб, бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Шу сабабли ҳайвоннинг батамом таркиб топган асаб фаолияти типга оид белгилардан ташқари муҳит таъсири остида ҳосил бўлган ўзгаришларнинг қотишмаси-фенотип характеридир. Динамик стереотип шахсдаги мустаҳкам одат бўлиб қолган хусусиятларнинг, жумладан, характер хислатларининг ҳам нерв-физиологик асосидир. Характернинг нерв-физиологик асосини тушуниш учун И.П.Павловнинг иккинчи сигнал тизими ҳақидаги таълимоти катта аҳамиятга егадир. Иккинчи сигнал тизими нутқ ва тафаккурнинг физиологик асоси бўлиш билан бирга, киши хулқини ҳам идора қилади. Характернинг физиологик асоси характернинг мазмунини ташкил қиладиган сифатлари, чунончи, ижтимоий маслак, мардлик, ўз бурчига садоқатли бўлишларини ўз ичига олмайди ва ололмайди ҳам, албатта характер психологиясининг мазмуни ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан ижтимоий ҳодисадир. Характернинг мазмунини ташкил қилган
томонларини ёритилиши туфайли, психология ижтимоий фанлар қаторига киради.
Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик шароитларидан бири - характер хусусиятларининг физиологик ҳамда психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасида ўхшашлик бўйича тахминий хулоса чиқаришдир. Маълумки, И.П.Павлов илмий мактаби материалларида еътироф етилишича, лаборатория шароитида овқатланиш орқали, шунингдек, терига електр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотипни ҳосил қилиш мумкин. Характер стереотиплар ва сўлак ажралишидан иборат
ижобий ва тормозланиш шартли реаксиялари билан жавоб қайтаради. Терига електр токи билан таъсир қилиш шароитда еса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа ҳаракатлари стереотиплари реаксияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш механизмининг моҳияти шуки, шароитга боғлиқ тарзда марказий нерв системасида ҳар хил функсионал ҳолат пайдо бўлади, чунончи, овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага
келади ва бунда овқатланиш билан боғлиқ доминанта туғилади. Терига електр токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиш туфайли муҳофаза (мудофаа) доминантаси вужудга келади.
Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характери хислатлари намоён бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд. Булар: 1) улар ҳайвонлар ва одамлар учун стереотип хусусиятга ега; 2) шароитга боғлиқ ҳолда одамларда ва ҳайвонларда бир қўзғовчига жавобан хилма-хил стереотип хусусиятли реаксиялар тизими вужудга келади; 3) функсионал ҳолатлар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва доимий хусусият касб етади. Функсионал ҳолатлар ҳосил бўлишининг ташқи омилларига асосланиб, характер хислатлари шаклланишининг физиологик шароитларидан бири-кўчиш механизми асосида динамик стереотипларнинг вужудга келишидир.
Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ нерв тизимининг шартли
рефлектор функсионал ҳолати шахснинг шароитига нисбатан турлича муносабатига боғлиқдир. Масалан, тажрибага нисбатан текширилувчининг муносабати ўзгартирилса, унда нерв жараёнларининг қўзғалувчанлиги, ҳаракатчанлиги, тўхталиши кучаяди, демак нерв тизимининг функсионал ҳолати ўзгаради. Шундай қилиб, характер хислатларининг асоси кўчиш механизми инсонларда ҳайвонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда иккинчи сигнал тизими ниҳоятда муҳим аҳамият касб етади.
Характер хислатларининг намоён бўлиши билан нерв тизимига қиёсланса, у ҳолда биринчисининг руёбга чиқиши ўзгача физиологик шароитга асосланиши мумкин. Собиқ совет психологиясида таъкидланишича, нерв системаси умумий типининг зид хусусиятлари психологик жиҳатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б.М.Теплов, В.М.Мерлин, Йе.А.Климовларнинг тадқиқотларида ўқиш, спорт ва меҳнат фаолиятларида ҳаракат усулларининг индивидуал фарқлари аниқланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо бўлишининг ўзгача физиологик шароити нерв тизими умумий типининг хусусиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв тизимининг умумий типи - бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг учун темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хислатларининг руёбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири бўлиб ҳисобланади. И.П.Павлов тажрибасининг кўрсатишича, муайян тизимда ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв тизими умумий типининг хусусиятларига тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига қулайлик вужудга келтириш ёки, аксинча, ҳалақит бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |