Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet229/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

П.Я.Галперин фикрича, ташқи мотивлар таълим жараёни ва предметига нисбатан "амалий" муносабатда намоён бўлади, бунда билим кейинги фаолият учун ташқи шарт-шароит сифатида қаралади ва у ички таълимга бўлган барқарор қизиқиш билан боғлиқдир. Ташқи мотивлар ичида айнан ташқи ёки утилитар мотивлар (бунда ҳаракатнинг шаклланиши, субъект мойил бўлган фаолиятни амалга оширадиган шарт-шароит ҳисобланади) ва мусобақавий мотивлар ажратилади, бунда субъект: бошқаларга ва ўз-ўзига ўзининг олдинги муваффақиятларини қиёслаган ҳолда муваффақиятларга интилади.
П.М.Якобсон таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ижобий ёки салбий мотивларни ташқи мотивлар деб, таълим жараёнига сингдирилган мотивларни еса ички мотивлар деб ҳисоблайди.
Аммо бир қатор замонавий тадқиқот муаллифлари, мазкур мотивларнинг ўқиш шароити учун аҳамиятини тушунишдан келиб чиққан ҳолда, ўқишнинг ижтимоий мотивларига нисбатан "ташқи" деган терминни ишлатишдан қочадилар. Масалан, А.К.Маркова билиш мотивлари ичида кенг таълимий (янги билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган), ўқув-билим (билим олиш усулларини егаллашга йўналтирилган) мотивларни фарқлайдилар.
Ижтимоий мотивлар ичида: кенг ижтимоий (жамиятга фойда келтириш учун билим олишга интилиш), позисиявий (атрофдагиларнинг маъқуллашига ва обрў орттиришига интилиш), ўқиш давомида бошқалар билан ҳамкорлик мотивлари фарқланади.
М.В.Матюхина ҳам ўқш фаолияти жараёнига сингдирилган қуйидаги икки тоифа мотивларни ажратади:
А) мазмун воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, қизиқиш-қизиқарлилик, далилларга бўлган қизиқиш, воқеалар моҳиятининг келиб чиқишига қизиқиш):
Б) жараён воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, ижрочилик фаолиятини бажариш сифатида, қидирув ижрочилик қоидаларини келтириб чиқариш сифатида, ижодий-мустақил равишда масалалар тузиш).
Ўқув фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлган мотивлар:
А) кенг-ижтимоий;
Б) тор-шахсий;
В) салбий.
Ўқиш мотивларини ички ва таши мотивларга бўлишга келсак, бу бўлиниш функсионал табиатга ега ва ўқиш ҳаракатлари ва улар ўртасидаги тузилиш жиҳатидан таҳлил қилишни талаб қилади: улар орасида бевосита алоқа бўлса, ташқи мотив ҳақида гапириш мумкин.
А.Н.Леонтевнинг фикрича, биз "фақат тушуниладиган" ва реал ҳаракатдаги мотивларга дуч келамиз. Бола кўпинча қанча ўқиш зарурлигини яхши тушунади ( англаниладиган мотивлар), лекин бу нарса ҳам унга ўқув фаолияти билан шуғулланиш учун туртки бўла олмайди. Бу билим майл шаклини олсагина, биз реал ҳаракатда мотив билан иш кўрган бўламиз. Фақат тушуниладиган мотивларгина маълум шароитда ҳаракатдаги мотивлар шаклини олади. Бу нарса мотивацияни қайта қуриш учун жиддий аҳамиятга егадир. Мактабнинг вазифаси ҳам бола мотивациясини қайта қуришдан иборатдир.
Таъкидлаш керакки, А.Н.Леонтев назарий тафаккурга ега бўлиш, асос сифатидаги билиш мотивларининг ривожланиш масаласига катта еътиборни қаратган. У психик жараёнларининг шундай динамикасини очишга ҳаракат қилдики, бундай динамика мотивация ривожланиши асосида ўқувчиларни билимларни егаллашга олиб келади.
Л.Н.Божович таълимни мотивациялаш муаммоси бўйича ўз олдига ўқувчиларнинг ўқишга бўлган муносабати, психологик жиҳатлари қандай майдонга чиқади деган масалани ҳал қилишни мақсад қилиб қўяди. Бу муносабатнинг психологик моҳиятини очадиган муҳим жиҳатлардан бири "ўқувчилар ўқиш фаолияти"ни белгилайдиган мотивларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Бунда таълим мотивлари деганда, биз бола нима учун ўишга мажбур бўлишини тушунамиз".
Л.Н.Божович таъкидлашича, ўқиш мотивлари боланинг асосий муносабатлари билан, унинг еҳтиёжлари ва интилишлари билан ички алоқада бўлади. Айнан шу туфайли улар йетарли мажбурлаш кучига ега бўлади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish