Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили



Download 3,97 Mb.
bet227/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили
Ўқиш, ўқув фаолияти мотивлари ҳақидаги чет ел олимларининг асарларида илгари сурилган ғояларини таҳлил қилар еканмиз, қуйидагиларга еътиборни қаратиш жоиздир. Жумладан, немис олими З.Фрейд ва У.Макдаугалл мотивасион омил сифатида ҳайвонлардаги органик еҳтиёжларни, яъни инстинктни одамларга нисбатан қўллай бошлашди ва инсон феъл-атворига бўлган қарашлар ичида биринчи назария сифатида майдонга чиқди.
Булардан ташқари ХХ аср бошларида яна икки янги йўналиш пайдо бўлади, бу мотивациянинг хулқ назарияси ва олий асаб фаолияти назариясидир.
Инсон хулқи аффектив когнитив детерминасияси муаммосини таҳлил қила туриб, когнитив психологиянинг бошқа вакили Х.Хекхаузен шундай хулосага келади-ки, фаолият детерминасияси когнитив (билиш) ва аффектив жиҳатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ екан, улардан қайси бири рағбатлантирувчи куч еканлиги ҳақидаги савол ўз маъносини йўқотмади.
Таълим-тарбия жараёнида ўқиш мотивациясининг ўрни бутун дунё олимлари томонидан тан олинган ва ҳар томонлама ўрганилган. Ўқув самарадорлигини оширишда ўқув мотивациясининг ролини чет ел олимлари ўз тадқиқотларида тадқиқ қилдилар. Шу нуқтаи назардан туриб, қўзғатувчилардан ташқарида содир бўладиган хатти-ҳаракатларни тушунтириш бўйича бир талай моделлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни кўриб чиқиш ички мотивациянинг механизмларини таҳлил қилишда қўл келади. Шундай моделлардан бирини Олпорт таклиф қилади. Олпорт ички мотивация билан боғлиқ бўлган учта мотивасион тушунчаларни таҳлил қилади: функсионал автономия, йетарли даражадаги ҳаракат ва "Мен"нинг жалб қилинганлиги. У функсионал автономия тамойилини фаолият даставвал бошқа сабаб бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолда, ўзи учун мақсадга айланиши ҳолатини тушунтириш учун киритади.
Е.Торндайк тажрибаларининг алоҳида томони уларнинг жуда тор ва чекланган характерга ега еканлигидадир: улар реал ўқув жараёни билан жуда оз даражада боғлангандир.
Америкалик муаллифлар кўпроқ ўқув жараёни англаб йетилган мотивлари билан емас, балки айрим жиҳатлари камроқ фаҳмланадиган кўринишда бўлиб, ўқув жараёнига майл-истак уйғотадиган муаммо ўқишни мотивлаштириш масалалари билан шуғулланадилар. Бундай илмий ишларнинг муаллифлари, масалан, ўқувчининг сонларни ёдлашига, алоҳида хатти-ҳаракатларига қайси психологик жиҳатлар таъсир кўрсатишларини ўрганадилар ва шу йўл орқали мотивлаштиришнинг айрим компонентларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Бу соҳада улар Е.Торндайкнинг издошлари ҳисобланадилар.
Е.Торндайк ўқув жараёнини шундай таърифлайди: "Ўқув жараёни у ёки бу жавоб реаксиясининг маълум ҳолати билан муайян бўшлиқликда, яъни ушбу реаксия ҳамда вазият ўртасида маълум алоқа ўрнатилиши билан изоҳланади.
Торндайк киши ўзи ҳоҳлаган реаксиянинг такрорланишига нисбатан рўйхушликнинг ҳамда ўзи ҳоҳлаган реаксияга нисбатан бўлган майлнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилади ва шундай хулосага келади: "Бир хил шароитда юзага келган жазолаш омиллари рағбатлантириш омилларидан анча бўш ва кучсиздир". Кейинги китобида еса: "Рағбатлантириш умуман ўзига елтувчи барча алоқаларни ёқлаш ва кучайтириш анъанасига ега, жазолаш еса тез-тез (лекин ҳар доим ҳам емас) алоқаларни муайяндан ноаниққа ўзгартириш хусусиятига егадир", - деб ёзади.
Брунер ҳам ўқишни мотивлаштириш масаласига Е.Торндайкдан бошқача қарайди. "Ўқув жараёни" номли изланишларида Брунер ўқувчининг реал, йетарли даражада узоқ давом етадиган ўқиш жараёни туфайли туғиладиган амалий ва назарий муаммоларни изоҳлашга ҳаракат қилади. Брунер ўқишни мотивациялаш, ёки ўқиш жараёнига нисбатан ўқувчиларнинг мойиллигини орттирувчи омиллар ҳақида емас, балки унинг билан бирга, ўқувчининг мотивлари ҳақида ҳам фикр юритади. Гарчи унинг фикрлари умумий характерда бўлса ҳам, улардаги айрим йўналишлари диққатга сазовордир. Бу биринчи галда, ўқиш жараёнида билиш характеридаги мотивларнинг аҳамияти ва янги нарсани билишдан пайдо бўладиган ички қаноат ҳисси, ҳимоя масалаларининг қўйилишидир.
Таълим беришда рағбатлантириш ва жазолашнинг роли ҳақида жуда кўп ёзилган, лекин "янгиликни очиш"да қизиқишнинг, ички кечинмаларнинг аҳамияти ҳақида жуда кам гапирилган. Агар биз педагог сифатида болаларни борган сари каттароқ ўқув мавзуларини егаллашга ўргатишни истасак, афтидан, ўқув дастурини пухта майдалаб ўрганишда кўпроқ ички "раъбатлантиришни" қўллашимиз лозим. Кейинги пайтларда муҳокама етилаётган предметнинг мураккаб бўлимларини ўрганиш усулларидан бири шундаки, ўқувчиларнинг имкониятлари ҳисобга олинсин, уларнинг ўз қобилиятлари ва кучларини йетарли даражада сарфлай олишлари учун шароит яратилсин, токи улар самарали меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳосил қилсинлар. Тажрибали педагоглар бундай меҳнат гаштининг кучини яхши биладилар. Бирон-бир муаммони ҳал қилишга чуқур шўнғиб кетган киши нималарни ҳис қилишини ўқувчилар билиши лозим.
Мураккаб ўқув материалини ўзлаштиришда ички мотивнинг мойиллик уйғотувчи куч сифатидаги аҳамияти ҳақида Брунер шундай деб ёзади: "Шубҳасиз, масалан, мавзу ўрганилиши жиҳатидан қанчалик давомли ва материали жиҳатидан кенг бўлса, ўқувчи шунчалик кўп интеллектуал "рағбатлантириш" олиши керакки, ана шунда у кейинги мавзуни йетарли қизиқиш билан ўрганишга киришади. Ўқувчи учун материални у қадар чуқур тушунмаслик, дейлик, навбатдаги синфга кўчиш сингари ташқи жиҳатлар рағбатлантириш бўлиб хизмат қилган ҳолларда, навбатдаги билимларни егаллаш учун бўлган интилиш бола синфдан-синфга кўчишни тарк етганда, яъни мактабни тугатганда тўхтайди".
Ўқувчининг таълимини мотивациялаш ва диагностика қилиш ҳақида фикр юритган олимлар Г.Левалд (1985) ва Г.Розенфелдларнинг фикрича, бу иш амалга ошириладиган вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак, чунки бу таълим мотивасион диагностикаси учун муҳимдир.
Г.Левалд (1985) таълим диагностикаси вазиятни, йўналишни ҳисобга оладиган ёки табиий шароитга мос бўлиши лозим, -дейди. Масалан, рағбатлантирувчи материал ҳақиқий ҳаётга мос келиши лозим, чунки сунъий шарт-шароит, муҳит шахсий хусусиятларнинг юзага чиқишига салбий таъсир кўрсатади.
Вазият назариясини диагностика қилиш вазифаларини тадбиқ қилган Г.Розенфелд (1975) кўрсатадики, вазият атроф-борлиқнинг вақтинчалик ва фазовий тавсифидир ва у субъект билан объектнинг интеграсияси томонидан белгиланади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish