ҚАТНАШДИЛАР: Кафедра мудири в.в.б. Б.Хамдамов, доцентлар Б.Асқаров, А.Сативалдиев, А.Мамажонов, Ш.Эсанова, катта ўқитувчилар М.О.Саттаров, А.Р.Юлдашев, A.X.Юлдашев, Х.Васиев, ассистентлар Н.Мадиханова, А.Ниёзова, А.Мамашарипов, Д.Солиева, О.Мўминов, А.Эрматов, ва кабинет мудири У.Каримов.
КУН ТАРТИБИ: “Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти” йўналиши тингловчиси Б,Р.Хамдамовнинг “Хорижий сертификатлаштириш тизимлари” мавзусидаги очиқ дарси муҳокамаси
ЭШИТИЛДИ:
Кафедра доценти Б.Асқаров очиқ дарснинг муҳокамаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бугунги ўтказилган очиқ дарс учун долзарб мавзу танланганлигини, мавзу ҳар томонлама, мукаммал ёритиб берилганлигини ва дарс давомида турли педагогик ва ахборот технологияларидан ўринли фойдаланилганлиги айтиб ўтди. Шунингдек, очиқ дарс давомида педагог томонидан баъзи жузъий хатоликларга ҳам йўл қўйилганлигини билдириб, бу хатоликларни келгусида тузатиш мумкинлигини айтиб ўтди. У очиқ дарсда қатнашган кафедра аъзоларига сўз берди.
Кафедра доценти А.Қ.Сативалдиев сўзга чиқиб, Б.Р.Хамдамов томонидан ўтказилган очиқ дарс, олий таълим стандарти талабларига жавоб беришини, инновацион ва педагогик технологиялардан оқилона фойдаланилганлигини ва дарс мохиятини слайдлар ёрдамида очиб берилганлиги тўғрисида айтиб ўтиб, ушбу очиқ дарсга ижобий баҳо берди.
Кафедра катта ўқитувчиси М.О.Саттаров сўзга чиқиб, Б.Р.Хамдамов маъруза мохиятини етарлича ёритиб берганлигини, очиқ дарс жараёнида талабалар етарли даражада услубий кўрсатмалар ва тарқатма материаллар билан таъминланганлигини ва дарс мохияти тўлиқ очиб берилганлигини айтиб, дарс жараёнида назарияни амалиёт билан боғлаган холда талабаларда кўникма хосил қилганлигини таъкидлаб ўтди ва очиқ дарсга ижобий баҳо билдирди.
Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган хулоса ва таклифлар эшитилиб овозга қўйилди ва у бир овоздан маъқулланди, хамда мажлис қатнашчилари томонидан сўзга чиққан профессор-ўқитувчиларнинг фикр мулохазалари асосида
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
“Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти” кафедрасида Б.Р.Хамдамов томонидан “Хорижий сертификатлаштириш тизимлари” мавзусида ўтказилган очиқ дарс талаб даражасида ўтилган деб ҳисоблансин ва 3,1 балл билан белгилансин.
Очиқ дарс қуйидаги мезонлар асосида баҳоланиши таъминлансин.
1) - “қониқарсиз” - 0-55 фоиз – 0,5;
2) - “қониқарли” - 56-70 фоиз – 1.5 балл;
3) – “яхши” - 71-86 фоиз -2.5 балл
4) – “аъло” - 87 -100 фоиз – 3.5 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |