Дарсни таҳлил этиш
Коммуникатив метод асосида таълим берилар экан, дарсни таҳлил қилиш ҳам коммуникатив метод тамойилларига мос келмоғи лозим. Таҳлил жараёнида биз қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим.
Дарсга аниқ мақсад қўйилганми, яъни ўқувчилар шу дарсга қадар нимани билардилар-у, дарс сўнггида нимага эришдилар?
Дарс марказида ўқувчи турибдими ёки ўқитувчи?
Дарсда қандай ижтимоий шакллардан фойдаланилди?
Қандай ўқув воситаларидан фойдаланилди?
Дарс давомида қандай муваффақиятларга эришилди?
Мен (таҳлил этувчи) нимани бошқачароқ қилган бўлар эдим?
Коммуникатив метод услубшунослари дарс кузатиш ва таҳлил этишни қуйидаги кўринишда тавсия этадилар.
Date. Datum. La date (Сана)
Class. Klassenstufe. La classe (синф)
Teacher. Fachlehrer. Le professeur de la discipline (фан ўқитувчиси)
Theme. Thema. Le thème (мавзу) ● What did he (she) do successfully?
Was hat er (sie) gut gemacht?
Qu’est qu’il a réussi ?
(Нимани у муваффақиятли адо этди?)
__________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________ __________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
What would I do in the other way?
Was würde ich anderes machen?
Ce que je ferais autrement?
(Нимани мен бошқачароқ қилган бўлар эдим?)
________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
What kind of social forms did he (she) use?
Welche Sorvalformen benutzt er (sie)?
Des quelles formes sociales ont- ils profitées.
(Қандай ижтимоий шакллардан фойдаланди?)
__________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
What kind of teaching aids were used?
Welche Medien benutzt er (sie)?
Des quels outils ont-ils profités?
(Қандай ўқув воситаларидан фойдаланилди?)
__________________________________________________________
__________________________________________________________
__________________________________________________________
Дарс таҳлилида танқид ҳам муҳим роль ўйнайди. Чунки танқид ўқитувчи фаолиятини янада яхшилаш, ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Лекин танқид ҳеч кимга ҳузур бағишламаслиги ва қайсидир маънода ёқмаслиги маълум. Танқидни тўғри қабул қилиш ҳам жасоратдир. Бундан ташқари ҳар қандай танқид ҳам одоб-аҳлоқ, маданият доирасида бўлиши зарурлигини ҳам унутмаслигимиз лозим. “Сизнинг фикрингиз умуман нотўғри” дейишдан кўра “Бу яхши фикр, лекин ...” – ёки “Сизнинг ўрнингизда бўлганимда мен шундай қилган бўлардим. Масалан, – деб муносабат билдириш мақсадга мувофиқдир.
Конструктив танқид “нотўғри”, “умуман тўғри келмайди”, “умуман бўлмайди” каби сўз ва ибораларни ишлатмасдан танқидни ижобий шакллантириш демакдир.
Масалан, танқидни “Янада яхшироқ бўлган бўларди, агар...” каби сўзлар билан ёки “Sandwich-Prinzip” асосида ҳам қўллаш мумкин, яъни аввал мақтов, кейин танқид ва яна мақтов билан якунлаш.
Танқидни қабул қилиш, жаҳл чиққанлигини сездирмаслик, яъни тушунмовчиликларни олдини олиш учун учта усул тавсия этилади.
Биринчи усулда танқиддан сўнг танқид қилинган киши ичида бирдан ўнгача санаши лозим. Бунда психологлар шу орқали анча жаҳл босилишини таъкидлайдилар.
Иккинчи усулда ҳар қандай танқидий фикрларни ёзиб олиш ва кейин уларни алоҳида хотиржам муҳокама қилиш.
Учинчи усулда эса танқидни умуман қабул қилмаслик, яъни ўз фикрларини тўғри эканлигини баҳслашиш орқали исботлаш. Баъзан ўтказилган семинарлар, конференциялар ва дарслардан сўнг эвалуация ўтказамиз.
Эвалуация (луғавий маъноси: баҳолаш, таъриф, тавсиф) ўзи нима? Эвалуация ва танқид ўртасида қандай фарқ бор? Танқидда маълум бир фикр ёки маълум бир ҳаракат танқид қилинса, эвалуация бу умумий жараёнга ижобий ва салбий мулоҳазаларни билдириш демакдир. Эвалуация баъзан аноним ва кўпинча ёзма бўлади. Қуйида биз эвалуация ўтказишнинг баъзи бир бир усулларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Ушбу шартли белгилар орқали дарслар, семинарлар ва конференцияларни баҳолаш мумкин. Масалан,
Биринчи белги агар ўтилган дарс, семинар ва бошқа шу кабилар жуда ёққан бўлса, биринчи белги остига + (плюс) ишораси, агар ўртача бўлса, иккинчи белги остига + (плюс) ишораси ва агар ёқмаган бўлса учинчи белги остига + (плюс) ишораси қўйилади.
Қуйидаги эвалуацияни ўтказиш учун уни плакатга чизилади ва ҳар бир ўқувчи/талабага ёки иштирок этувчиларга тўрттадан махсус рангли доирачалар ёки маркерлар бериш мумкин. Бунда ўқитувчи ёки семинар раҳбари (модератор) фаолиятининг тўрт жиҳати баҳоланади. Масалан, дарс ёки семинарнинг мазмуни, ўқитувчининг йўналтириш қобилияти, дарс муҳити ёки натижага эришилгани. Агар жуда ёққан бўлса марказига, ўртача бўлса ўртасига ёки ёқмаган бўлса чеккасига ёпиштириб қўйилади ёки маркер билан белгиланади.
Қуйидаги расм орқали агар дарс ёки семинардан жуда кўп нарсани ўрганган бўлса расмнинг яъни, тоғнинг чўққисига белги қўйилади, ёқмаган ёки ҳеч нарса ўрганмаган бўлса, расмнинг остига белги қўйилади.
Ёзма саволномалар орқали ҳам ўтказиш мумкин. Ўқитувчи ёки семинар раҳбари ўтилган мавзу бўйича саволлар тайёрлайди ва ўқувчи/талабаларга ёки семинар иштирокчиларига тарқатади. Албатта, бу жараён аноним тарзда ўтказилади.
Оғзаки савол-жавоблар билан ҳам ўтказиш мумкин. Ўқитувчи дарс мазмунини қамраб олувчи саволлар тайёрлайди ва ҳар бир саволдан кейин муҳокама ўтказилади.
Дарс ёки семинарнинг барча жиҳатларини баҳолаш учун қуйидаги расмдан фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги расмни нусҳасини кўпайтириб, дарс ёки семинар хонасининг турли жойларига илиб қўйилади. Яна ҳам очиқроқ айта олмаган фикрларини расм блазаларига ёзиб қўйишлари мумкин. Дарс ёки семинардан сўнг ўқитувчи бу расмлардаги фикрларни ўқиб ўзи учун хулоса қилиши мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “... танқид камчиликларни атрофлича асослаш ва ҳал этиш мақсадида билдириладиган фикр-мулоҳазалар йиғиндиси экан, унга тараққиёт омили деб қараш зарур.
Одатда танқид айрим шахс, гуруҳ, жамоага, аниқроғи улар фаолиятининг натижаларига ҳам қаратилади. Бунда шахсий манфаатлар билан умум манфаатлари уйғунлиги таъминланса, танқидий фикрлар умум манфаатига хизмат қилади”.
Ўқитувчи фаолиятининг асосий шакли бўлган дарс таҳлилида эса бунинг аҳамияти янада юқоридир.
Фойдаланилган адабиётлар:
«Umumiy o‘rta ta’limning davlat ta’lim standarti va o’quv dasturi.
«Sharq» nashriyoti. 1999 yil.
Chet til o’qitish metodikasidan ocherklar. Saidumar Saidaliyev.
2004. “Namangan” nashriyoti.
Проблемы содержания обучения иностранному языку.
Джалолов Дж.Дж. 1987. Т. Фан.
Chet til o’qitish metodikasi. Jalolov J.J. 1996.
Die kommunikative Methode. Rainer Bohn. 2000. Goethe-Institut, Munchen.
Do'stlaringiz bilan baham: |