Дарснинг қандай ижтимоий шаклларидан фойдаланаман?
Мақсадга эришиш учун матн (диалог, шеър) ва машқларни аниқлаб олган ўқитувчи, мазкур матн ёки машқларни гуруҳларда, жуфтликларда, якка ҳолда ёки пленумда бажаришни белгилаб олади.
Мен дарсда қандай ўқув воситаларидан фойдаланаман?
Ўқитувчи ижтимоий шаклларда қандай ўқув воситалари лозим бўлиши ҳақида ўйлаб кўради. Мисол: карточкалар, плакатлар, маркерлар, расмлар, магнитофон, DVD, телевизор, мультимедиа ва ҳ.к.
Дарсда ўқитувчи сифатида нима қиламан?
Коммуникатив методда ўқитувчининг асосий роли дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида кечади. Дарс пайтида эса ўқитувчи асосан режиссёрлик ролини ўтайди, яъни ўқувчиларни мотивация (йўналтириб, етаклаб) қилиб туради.
Бу савол грамматик таржима методида биринчи ўринда турган бўлиб, ўқитувчи дарсда ўқувчиларга нималарни тушунтириши ҳақида кўпроқ ўйлар эди. У дарс давомида уч-тўрттагина фаол бўлган ўқувчилар билан бирга ишлар эди, холос. Дарс таҳлилига кирган ўқитувчилар ҳам ўқитувчининг педагогик маҳоратига, дарсда ўзини тутишига ва билим савиясига кўпроқ аҳамият берар эдилар.
Коммуникатив методда эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, дарс марказида ўқитувчи эмас, балки ўқувчилар туради, ўқитувчи эса ўқувчилар билим олиш жараёнини фаоллаштириб, йўналтириб туради.
Грамматик таржима методида эса дарснинг мақсади деярли бир хилда қўйилар эди. Мисол: ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва ҳ.к.
Шу ўринда коммуникатив метод тарафдорларининг қуйидаги фикрларини эслаб ўтиш жоиздир. Кимгадир балиқ берсанг,
Бу унинг бир марталик овқатланишига етади. Кимгадир балиқ тутишни ўргатсанг, Бу унга бир умрга етади.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки, ўқувчиларга билимни тайёр ҳолда эмас, балки уларга билим олиш сирларини ўргатишимиз муҳимдир.
Дарс ишланмасини ёзиш
Коммуникатив методда дарс ишланмасини ёзиш тўрт босқичга эга.
Босқичларнинг ҳар бирини ўз мақсадлари бор. Коммуникатив метод услубшунослари дарс ишланмасини ёзишни қуйидаги тартибда тавсия этадилар.
Date. Datum (кун, ой, йил) La date
Class. Klassenstufe (синф) La classe
Theme. Thema (мавзу) Le thème
Aim of the lesson. Ziel des Unterrichts (дарснинг мақсади) Le but de la leçon
Introduction part. Einführungsphase. (Кириш босқичи). Introduction
The aim of the lesson: to attract pupils’interest to the theme.
Ziel der Phase: Zum Thema Neugierung entdecken. Le but de la phase. (Босқичнинг мақсади: Мавзуга нисбатан қизиқиш уйғотиш). Кириш босқичини ўзбек тилида олиб бориш ҳам мумкин. Кириш босқичи 3-4 дақиқа давом этади.
Presentation phase. Präsentationsphase. La phase de la présen-tation. (тақдимот босқичи).
The aim of the phase: Pupils should understand the text generally.
Le but de la phase: Il faut que les élèves comprennent le théme en générale.
Ziel der Phase: Die Schüler sollen den Text global verstehen. (Босқичнинг мақсади: Ўқувчилар матнни умумий равишда тушунишлари лозим).
Бу босқичда ўқитувчи берилаётган матнни магнитoфон орқали эшиттириши ёки ўзи ўқиб бериши ёки иқтидорли ўқувчилардан бирига ўқиттириши мумкин. Матн 2-3 марта эшиттирилади. Матнда ўқувчиларга нотаниш бўлган сўзлар бор, лекин ўқувчилар матнни глобал (умумий) тарзда тушунадилар. Босқич 5-6 дақиқа давом этади.
III. Meaning phase. Semantierungphase. La phase du sens. (маъно фазаси)
The aim of the phase: Pupils should understand all unknown words.
Le but de la phase: I1 faut que les élèves comprennent tous les mots nouveaux.
Ziel der Phase: Die Schüler sollen alle unbekannte Wörter verstehen (Босқич мақсади: Ўқувчилар барча нотаниш сўзларни тушунишлари лозим).
Ушбу босқичда ўқитувчи ўқувчиларга матндаги барча нотаниш сўзларни дафтарига ёзишни буюради. Сўнгра ўқувчилардан қайси сўзлар нотаниш эканлигини сўрайди. Ўқитувчи нотаниш сўзларни маъносини мумкин қадар хорижий тилда тушунтириб беришга ҳаракат қилиши лозим. Бу босқич 8-10 дақиқа давом этади.
IV. Exercises phase. Übungphase. La phase des exercices. (машқлар фазаси).
Бу босқичнинг мақсади дарснинг асосий мақсади қандай бўлган бўлса, ўша мақсад яна бир карра ёзилади. Сабаби, фақатгина машқлар орқалигина дарснинг асосий мақсадига эришилади.
Машқлар коммуникатив методда оддийдан мураккабга йўналтирилган бўлади. Машқларни қандай ишлаш кўпроқ ўқитувчининг изланувчанлигига ва унинг коммуникатив методнинг қандай эгаллаганлик даражасига боғлиқ бўлади. Албатта берилган машқлар гуруҳларда, жуфтликларда, якка ҳолда ва пленумда бажарилиши лозим. Бу босқич 25-30 дақиқа давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |