Список литературы
1. Майданов А. С. Методология научного творчества. М.: ЛКИ, 2008.
2. Методология // Академик. URL: http://dic. academic. ru/dic. nsf/enc_philosophy/4515/ %D0 % 9C %D0 %95 %D0 %A2 %D0 %9E %D0 %94 %D0 % 9E %D0 %9B %D0 %9E %D0 %93 %D0 %98 %D0 %AF.
3. ОреховА.М. Методы экономических исследований: учеб. пособие. 2-е изд. М.: ИНФРА-М, 2013.
4. Рузавин Г. И. Методология научного исследования. М.: ЮНИТИ, 1999.
5. Структура и функции методологического знания // Факультет дистанционного обучения МГППУ. URL: http://do. mgppu. ru/UserFiles/do/4. EUMK_METODOLOGICH_OSNOVI_PSIHOLOGE/ content/met01.html.
Фанда метод муаммоси5
Метод (юнон. - билиш усули) — сўзнинг кенг маъносида «муайян нарсага олиб борувчи йўл», субъектнинг исталган шаклдаги фаолият усули. «Методология» тушунчаси иккита асосий маънога эга. Биринчи маъноси —муайян фаолият соҳаси (фан, сиёсат, санъат ва ш.к.)да қўлланиладиган маълум усуллар тизими; иккинчи маъноси —бундай тизим ҳақидаги таълимот, методнинг умумий назарияси, амалдаги назария. Методнинг асосий вазифаси - билиш ёки муайян объектни амалда Ўзгартириш жараёнини ичдан ташқил этиш ва тартибга солиш. Шу боис метод билиш ҳамда амалиётнинг муайян усуллари, коидалари, алгоритмлари ва нормаларига богланибгина колмасдан, балки у ёки бу соҳада муайян вазифани ҳал қилишга ва маълум натижага эришишга субъектни йўнаптириши лозим бўлган кўрсатмалар, тамойиллар, талаблар тизими сифатида ҳам намоён булади. Метод хакикатни излаш жараёнини тартибга солади, куч ва вактни тежаш, максад сари киска йўлдан бориш имконини беради. Х,акикий метод билиш ва амалиёт субъектига тўғри йўл кўрсатувчи узига хос йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади. Тарихан кадимда шакллана бошлаган, фалсафа методлари, уларнинг илдизлари, амалий фаолиятга бориб такалади.
Метод муаммосини ишлаб чикишда Сократ, Афлотун ва Арасту алохида ўрин тутади. Аристотель мулоҳазанинг тузилиши тамойилларини, мавҳум фикр юритиш ва далиллаш қоидаларини таҳлил қилди, хакикатни англаб етишда индукция ва дедукциянинг ролини кўрсатиб берди. Методология учун муҳим аҳамиятга эга бўлган билишнинг ташқил этувчи шакллари — категориялар, уларнинг диапектикаси ҳақидаги таълимот муаллифи ҳам Аристотелдир.
Билишнинг кейинги тараққиёти жараёнида фикрлаш методларининг ривожланиши ва бирлашуви, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, услубиятлар ҳақидаги таълимот — методологиянинг вужудга келишига олиб келди. Методология нафақат фалсафада, балки фанда ҳам билишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Агар фалсафа ва илмий билимлар тараққиёти жараёнида билиш методларининг ривож-ланиш тарихига назар ташлар эканмиз, фалсафада ҳам, илмий билим-ларда ҳам дастлаб айни бир хил методлардан фойдаланилганининг гувоҳи бўламиз. Кейинчалик, муайян фанлар фалсафадан ажралиб чиқишига қараб, улар билишнинг фалсафий методларини ўзлартириб, улардан ўз тадқиқотларида максадли фойдалана бошладилар. Буни экспериментал фанлар шакллана бошлаган XVII асрда илмий билимларнинг ривожланиши мисолида ҳам кузатиш мумкин. Шу даврда индукция, дедукция, гипотеза каби методлар ва нихоят, гипотетик-дедуктив метод узини айникса ёркин намоён этди.Фалсафа ва фан ривожланиши тарихидан маълумки, метод муаммоси хар доим икки нуктаи назардан: илмий методларнинг фалсафий асослари ҳақидаги масала ва фалсафий метод, унинг фалсафий фикр юритиш усуллари ҳақидаги масала нуктаи назаридан мухокама қилинади. Бинобарин, фалсафада методологик муаммо таҳлилининг мазкур икки жиҳати ҳам бир-бирини тақозо этади. Қадимда фалсафа билим методологияси эмас, балки билимнинг ўзи бўлган, деган қараш мавжуд. Бу ерда бизнинг назаримизда шуни қайд этиш керакки, фалсафа ушанда ҳам, ҳозир ҳам билим методологияси ва айни вақтда билимнинг ўзи бўлган, илмий билишнинг мазмунини ва унга нисбатан методологик функцияни бажарган ва хозир ҳам шундай бўлиб колаётир. Бу фалсафа доим муайян фанлар уз зиммасига ололмайдиган алохида дунёкараш функциясини бажаргани ва бажараётгани билан белгиланади. Фалсафа умуман дунё ҳақидаги маълумотларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки асосий мулжалларни белгиловчи ёндашувлар тизимидир. Буни куйидаги мисолда куриш мумкин. Маълумки, билиш методларидан бири —гипотезанинг шаклланиш жараёни тугалланган билим пайдо бўлганини англатмайди. Гипотезанинг тўғри ё нотўғрипиги тажриба йўли билан аникланади. Шундан келиб чикиб, биз гипотеза тўғри бўлган холда мавжуд бўлиши керак бўлган нарсалар ҳақида муайян хулосалар чиқаришимиз мумкин. Бу ҳолда гипотезанинг моҳиятини тасдиқловчи ёки рад этувчи гипотетик-дедуктив метод қўлланилади. Гипотеза тасдиқланган тақдирда, унга назария деб қаралади ва у нафақат муайян жараёнларни тушуниш, балки уларни назорат қилиш имкониятига ҳам эга булади. Шундай қилиб, гипотетик-дедуктив метод ўз мазмуни ва мақсадларига кўра кейинрок вужудга келган, мантиқ ва фан методологиясида кузатишлар ва экспериментлар маълумотларига асосланиб, илмий фикрларнинг хақиқийлигини аниқлаш жараёнини ифодалаш учун (неопозитивизм Вена мактаби, Л.Витгенштейн) кулланиладиган верификация методига жуда якин деб айтишимиз мумкин. Аммо XX асрнинг машхур файласуфи К.Поппер фанда илгари сурилувчи фикрларни фальсификация ципиш мумкинлиги ҳақидаги гояга асосланган фалсафий-концепциясида бу методга шубха билдирди.Методологиянинг ривожланишига немис классик фалсафаси (И.Кант, Г.Гегель) ва диалектик материализм (К.Маркс) катта ҳисса Қўшди. Улар етарлича, чуқур идеалистик ва материалистик асосларда диалектик методни ишлаб чиқдилар.
Хар бир метод, шубҳасиз, муҳим ва керакли нарса. Аммо илмий ёки бошқа фаолиятда методдан қўлланма сифатида эмас, балки фақтларни кайта «бичиш» учун тайёр колип сифатида фойдаланиладиган булса, у Самара бермайди ва хатто фойдасиз бўлиб чикади. ХаР кандай методнинг асосий вазифаси —тегишли тамойиллар асосида билимни устириш йўли билан муайян илмий ва амалий муаммолар муваффакиятли ҳал қилинишини таъминлашдан иборат. Шуни кайд этиш керакки, метод ва методология масалалари фақат фалсафа ва фан доираси билан чекланмайди, балки ундан четга чиқади ва кенг ижтимоий-маданий жиҳатдан намоён булади.
Методология билишнинг умумий назарияси сифатида фалсафа, фанда ва одамлар фаолиятининг бошқа шаклларида кашф этилган методлар, воситалар ва усулларнинг ишлаб чиқилиши асосида шаклланди. Дастлаб у фалсафа доирасида, айниқса, унинг гносеология, эпистемология ва диалектика каби бўлимларида ишлаб чиқилди. Методология маълум маънода диалектикадан кенгрокдир, чунки у методологик билимнинг нафақат умумий даражасини, балки бошка даражаларини, уларнинг узаро алоқалари, модификацияси ҳам урганади. Бу нуқтаи назардан методология билиш назарияси тарзида намоён булади, чунки билиш шакллари ва методларини тадқиқ қилиш билангина чекланмасдан, балки, бир томондан, билиш табиати муаммоларини, иккинчи томондан эса —билимнинг борлиққа, субъектнинг билиш объектига муносабатини, билиш имкониятлари ва чегараларини, унинг хаклкийлиги мезонларини ўрганади. Методология маълум маънода гносеологиядан ҳам «кенгроқ»дир, чунки унинг амал қилиш доирасига нафақат билиш методлари, балки билиш фаолиятининг бошка шакллари ҳам киради. У мантик (формал мантик) билан туташиб тайёр билимнинг тузилишини аниқлашга, унинг формал алоқалари ва унсурларини символлар ва формулалар тилида тавсифлашга асосий эътиборни каратади. Янги давр (XVI-XVII асрлар)дан эътиборан методологик гоялар нафакат фалсафада, балки унинг негизида, вужудга келаётган ва ривожланаётган айрим фанлар — механика, физика, химия, тарих доирасида ҳам ишлаб чиқила бошланди. «Методология булими» ҳар бир фаннинг зарур, таркибий қисмга айланди. Инсон фаолиятининг юқорида кайд этилган ранг-баранг турлари доим методларнинг ранг-баранг мажмуини белгилайдики, уларни турли асосларга (мезонларга) кўра таснифлаш мумкин. Энг аввало, маънавий, идеал (илмий) методларни ва амалий, моддий фаолият методларини ажратиш лозим. Х,озирда методлар, методология тизими илмий билиш доираси билангина чеклана олмаслиги, у мазкур доирадан чикиши ва амалиёт соҳасини ҳам камраб олиши лозимлиги аён бўлиб қолди. Хозирги замон фан фалсафасида методологик билимнинг кўп даражали концепцияси анча муваффақиятли «ишламоқда». Ундан биринчи навбатда фалсафий методларнн ажратиш керак. Айрим фалсафий методлар тарихан шаклланган (диалектика, метафизика) булса, айримлари охирги ун йилликларда вужудга келган (аналитик, интуитив, феноменологик, герменевтик, синергетика) методлардир. Методларнинг бошка гуруҳига ҳозирги замон фанида кенг қўлланиладиган умуммиллий методлар ва ёндашувлар киради. Мазкур методларнинг узига хос хусусияти шундаки, улар фалсафа билан ижтимоий фанларнинг назарий-методологик коидалари ўртасида «оралик методология» сифатида намоён булади. Ҳозирги замон узузидан ташқил бўлиш назарияси — синергетика табиий ва яхлит ижтимоий системаларни билишга йуналтирилган бўлиб, бунга у фалсафий ва муайян фанларга оид билимлар бир-бирига ўтишига асосланади.
Учинчи гуруҳни муайян фанларнинг методлари ташқил этади. Улар муайян фанлар (механика, кимё, физика, биология ва бошкалар)да куллаииладиган билиш усуллари, тамойиллари, тадқиқот усуллари мажмуини ифода этади. Ҳозирги илмий-фалсафий концепцияларда, айниқса, позитивизмда фалсафанинг фанни методологик таҳлил қилиш негизи сифатидаги роли инкор этилиб, унинг урнига соф илмий методлар («фан узи узига фалсафа»), соф илмий таҳлилни қўллашга ҳаракат қилинмокда. Чунончи, мантикий позитивистлар ўтган асрнинг 20-йилларида фан мантиғини ишлаб чиқиш шиори билан чиқдилар. Фан мантиҳи деганда улар фан тилини таҳлил қилишни тушундилар. Аммо улар фалсафани илмий билим тахдили билан алмаштира олмадилар. Бунинг сабаблари мавзунинг охирги қисмида ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |